Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:36

Лола Каримова-Тиллаева Швейцария бойлари рўйҳатида 12-ўринда


Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Швейцария бойлари рўйҳатида 12-ўринни эгаллади.

"Билан" журнали чоп этган рўйхатга жаъми 300 миллионер кирган. Мазкур ҳисоботда Каримова-Тиллаеванинг бойлиги 100-200 миллион швейцария франки атрофида экани айтилади.

Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Лос Анжелеснинг энг ҳашаматли Бел Эйр маҳалласидан рекорд нарх – 58 миллион АҚШ долларига қаср сотиб олгани ҳақда ўтган йили хабар қилинганди.

Америка кўчмас мулк бозоридаги энг қиммат қасрнинг янги эгаси Лола Каримова-Тиллаеванинг Женевада ҳам ҳашаматли ҳовлиси бор. 2010 йилда Женева кўли соҳилида у 41 миллион АҚШ долларига қаср сотиб олган.

"Билан" журнали эълон қилган бойлар рўйҳатида Ўзбекистон президентининг кенжаси Қозоғистон президенти қизи Динара Қулибаевадан тўрт поғона пастдадир. Қулибоева ушбу рўйҳатда 8 ўринни эгаллади.

Марказий Осиёнинг энг бой аёли сифатида кўриладиган Динара Қулибаеванинг бойлиги"Билан"журналига кўра, 1 ярим миллиард швейцария франкига яқиндир.
XS
SM
MD
LG