Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:52

Гулнора онаси, холаси ва жияни Акбаралини айблади


3 ноябрь куни Гулнора Каримова онаси, холаси ва жияни Акбаралини айблаб, ўз лентасида твитлади.

@bobaferganskiy Твиттер орқали @GulnaraKarimovaни жуда яхши кўришини айтиб, уни Фарғонага таклиф қилди ва "Фарғонада жуда кўп ўзгаришлар бўлаяпти. Шаҳар кун сайин гўзаллашиб бораяпти", деди.

Шу битта твитга Гулнора 20 га яқин твит билан жавоб берди.




Каримова "Фарғонада ҳар доим тартибсизлик бўлгани, у ернинг ҳамиша ўз кичик ҳукмдорлари бўлгани", ҳақида айтиб, "улардан айримлари менинг қариндошларим, сўнгги пайтда онам Акбар орқали, кейинроқ онам холам орқали", деб твитлади.

"Ҳозир уларнинг ўзи барчасини қамашди, ортиқчаларини танлаб олишди.. Асосийлари четда қолади.. Фарғонага янгилари боради.. янги пуллар ва ҳокимият", деди Каримова.

Гулнора "бобоси билан бувисининг ўлимидан сўнг Фарғонага кам боргани, у ерга боришига қаршиликлар бўлгани", "жияни Акбар билан яқин муносабатда бўлмагани" ҳақида ёзиб, Акбар ва унинг атрофидагиларнинг "бошбошдоқликларидан менга кўп шикоят қилишарди", деди.
XS
SM
MD
LG