Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:20

Гулнора Каримова онасини пулга сиғинишда айблади


18 ноябрь куни Гулнора Каримова онасини "пулга сиғиниш"да айблаб, "отаси ҳеч қачон онасини севмагани" ҳақида твитлади.

Аввалроқ онасини жодугарликда айблаган Гулнора Каримова 18 ноябрь куни онасини “пулга сиғиниш”да айблади. "Оиламизда пулга сиғиниш ҳеч кимда бўлмаган. Кейинчалик у онамда пайдо бўлди”, деб ёзди @GulnaraKarimova.

Каримова хоним шу куннинг ўзида онаси шаънига қарши яна бир қанча твит қолдирди.
“Бошқаларга муҳаббат бера олмаслиги жаҳлни чиқарадими? Йўқ! Унга ачинаман! У севиш нима эканини билмайдику! Афтидан уни ҳеч қачон ҳеч кимни севмаган!”, дея ёзди Каримова.

Бу гаплар айнан онасига қаратилганини иккита твити орқали таъкидлаган Гулнора “отаси онасини ҳеч қачон севмагани”ни ҳам ёзди.
XS
SM
MD
LG