Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:46

БаҳсОнлайн: Муҳожир Россиядан юз ўгириб кетсинми ёки чидаб ишласин?


Россиянинг турли шаҳарларида рус миллатчилари полиция назорати остида “рус зачисткалари”ни давом эттирмоқда.
Россиянинг турли шаҳарларида рус миллатчилари полиция назорати остида “рус зачисткалари”ни давом эттирмоқда.
Сўнгги пайтларда Россияда меҳнат муҳожирларига, айниқса ўзбекистонликларга нисбатан олиб борилаётган сиёсат ўзбек мардикорлари олдига икки йўл танловини қўйди. Бири - қандай йўл билан бўлмасин Россияда қолиб ишлаш, иккинчиси - Россияни ташлаб, Ўзбекистонга қайтиш ёки муҳожирлик учун бошқа давлатни танлаш. Чоршанба, 6 ноябр куни соат 21.05 да ўтказиладиган Озодликнинг "Баҳс майдони"га ана шу икки хил қарашдаги меҳнат муҳожирларини таклиф этамиз.


Россияда сўнгги пайтларда меҳнат муҳожирларига нисбатан қўлланилаётган сиёсат ўзбекистонликларни ҳам танг аҳволга солиб қўйди.

Сўнгги уч ой давомида "зачистка"лар оқибатида ўзбекистонлик минглаб меҳнат муҳожири ушланиб, миграция қоидаларини бузганликда айбланди. Айни пайтда барча ҳужжатлари жойида бўлган ўзбекистонликлар ҳам депортация қилинаяпти.

Меҳнат муҳожирларининг айтишларича, Россия ҳукумати бошқа давлат фуқароларига қараганда айнан ўзбекистонликларга нисбатан жуда ҳам қаттиққўл сиёсат олиб бораяпти.

Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг концлагер маҳбусларидек бир-бирларининг елкаларига қўлларини қўйган ҳолда, рус полицияси томонидан таҳқирона алфозда олиб кетилиш ҳолатлари рус телеканаллари томонидан бир неча бор кўрсатилди.

"Рус зачисткалари" эндиликда Россиянинг бошқа шаҳарларида ҳам олиб борилаётгани тўғрисида хабарлар тарқамоқда.

Россияни рус бўлмаганлардан "тозалаш"га нафақат маҳаллий миграция хизматлари ва полициянинг, балки "миллий патриот"ларнинг ва рус миллатчиларининг ҳам қўшилиши меҳнат муҳожирларининг эркин ва хавфсиз яшаб, ишлаши учун хавф туғдирмоқда.

Бундай ҳолатлар муҳожир ўзбекистонликларни ҳам ташвишга солиб, уларнинг олдига икки йўлдан бирини танлашни шарт қилиб қўйди.

Уларнинг бир қисми бундай таъқиб ва камситилишдан кўра, Ўзбекистонга қайтиб кетишни ёки бошқа давлатдан иш топишни афзал кўрмоқда.

Иккинчи тоифа меҳнат муҳожирлари эса ҳар қанча хўрлик, камситиш ва таҳқирларга қарамай, сабр қилиб, Россияда қолиб ишлашнинг тарафдори бўлиб қолмоқда.

Хўш, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари маҳаллий полиция ва рус миллатчиларининг инсон ҳуқуқларини поймол қилувчи муносабатига чидаб, "йўл"ини топиб ишлайверсинми ёки Россиядан бутунлай юз ўгириб ватанига қайтиши керакми?

Агар шу масалага бағишланган баҳсда иштирок этмоқчи бўлсангиз, 6 ноябр, чоршанба куни, Тошкент вақти билан соат 21.00 да ўтказиладиган жонли баҳсимизда қатнашинг.

Агар сиз ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияни ташлаб, Ўзбекистонга қайтиши ёки муҳожирлик учун бошқа давлатни танлаши тарафдори бўлсангиз, Skypeнинг OzodSkype манзилига қўшилинг.

Агар сиз “ўзбекистонликлар қандай йўл билан бўлмасин, Россияда қолиб ишлаши" тарафдори бўлсангиз, Skypeнинг assadrskype манзилига қўшилинг.

Сиз ўз фикрларингизни sadriddin61@gmail.com электрон почтасига ёзиб юборишингиз ёки +420 775 150 584 телефонига SMS жўнатишингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG