Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:43

TeliaSonera Гулнора Каримова тадбирларига ҳомийлик қилишни тўхтатди


Ucell уяли алоқа операторининг Гулнора Каримова тадбирларига бошқа ҳомийлик қилмаслик ҳақидаги қарори президентнинг тўнғич қизи “бошида қора булутлар айлана бошлаган” бир пайтда олинди.
Ucell уяли алоқа операторининг Гулнора Каримова тадбирларига бошқа ҳомийлик қилмаслик ҳақидаги қарори президентнинг тўнғич қизи “бошида қора булутлар айлана бошлаган” бир пайтда олинди.
Телиасонера уяли алоқа ширкати Ўзбекистонда президентнинг қизи Гулнора Каримова тарафидан ўтказиладиган тадбирларга ҳомийлик қилишни тўхтатган. Бу ҳақда Озодликка ширкатга яқин манбалар маълум қилишди.

Телиасонера ширкатининг Ўзбекистондаги бренди саналган Ucell уяли алоқа оператори Каримова тадбирларига ҳомийлик қилмаслик ҳақида қарор олган.

Ucell вакилларидан ҳозирча бу борада изоҳ бўлмади.

Эслатамиз, ўтган ой ушбу ширкат дунёга машҳур дирижёр ва мусиқачи Юрий Башметнинг Style.uz Санъат ҳафталиги доирасида Тошкентда ўтказилган концертига ҳомийлик қилганини тан олганди.

Тошкентдаги Ucell ширкатининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Умида Зиёмова ўшанда: "Биз дунёга машҳур, биринчи бўлиб альтнинг соло чолғу асбоби сифатидаги имконларини исботлаб берган мусиқачининг концертига бош ҳомий бўлганимиздан хурсандмиз. Қолаверса, Style.uz ҳафталиги очилишида иштирок этган ҳолда, Ўзбекистонда маданият ва санъат ривожига ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз", деб билдирган эди.

Ucell уяли алоқа операторининг Гулнора Каримова тадбирларига бошқа ҳомийлик қилмаслик ҳақидаги қарори президентнинг тўнғич қизи “бошида қора булутлар айлана бошлаган” бир пайтда олинди.

Каримова хоним раислик қиладиган “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармасида Ўзбекистон Прокуратураси ва Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси комплекс текширувларни ўтказмоқда.

Гулнора Каримовага тегишли бир қанча теле ва радиоканаллар фаолияти шу кунларда тўхтатиб қўйилган.

Телиасонера ширкати Гулнора Каримованинг Фонд Форум жамғармаси ўтказадиган тадбирларига миллионлаб доллар маблағ ажратгани ўтган йили швед матбуоти назарига тушган эди.

Швеция жамоатчилик телевидениеси ва Озодлик қўлга киритган, Гулнора Каримованинг дастхати, деб ишонилган ҳужжатларда Телиасонера ширкатига кўп миллион долларлик ҳақ эвазига муҳофаза таклиф қилингани ва бу ширкатдан Каримованинг хайрия тадбирларига ҳомийлик талаб қилингани аён бўлганди.

Швеция жамоатчилик телевидениеси ва Озодлик қўлга киритган мазкур ҳужжатларга кўра, швед ширкатидан ҳар йили уч марта “Келажак овози”, “Style.uz”, “Асрлар садоси” тадбирларига ҳомийлик қилиш талаб қилинади.

Ҳомийлик турларидан бири сифатида бу тадбирларга бирорта юлдузни олиб келиш айтилади.

Гулнора Каримова Твиттердаги саҳифасида швед журналистлари тақдим этган ҳужжатларни сохта, деб атаган эди.
XS
SM
MD
LG