Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 13:51

Гулнора Каримова: "Terra Group"га қарши айбловлар "тўқиб чиқарилган"


Гулнора Каримовага нисбатан босим кучаяётгани кузатимоқда.
Гулнора Каримовага нисбатан босим кучаяётгани кузатимоқда.

Гулнора Каримова ўзига қарашли "Terra Group" ширкати тергов қилинаётганини тасдиқлади. Айни пайтда у назорат қиладиган ресторану кафелардан тортиб сиёсий тадқиқотлар маркази фаолияти тўхтатилгани айтилмоқда. Кейинги ҳафталарда Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Гулнора Каримовага қарши босимни кучайтиргани кузатилмоқда.

Озодлик манбаларининг маълум қилишларича, тергов идораларининг Гулнора Каримовага алоқадорлиги айтиладиган ташкилотлар фаолиятига қизиқиши ортиб бормоқда.

Пайшанба куни Гулнора Каримованинг ўзи Twitter саҳифаси орқали "Terra Group" ширкатига қарши айбловлар илгари сурилганини тасдиқлади.

"Terra-га 2009 йилда аудит ва солиқ томонидан тасдиқлатилган қоғоз бўйича муассисларга солиқ тўламаганлик тўғрисида "сўриб чиқарилган" айбловларни ёпиштиришмоқчи", деб ёзди президентнинг қизи.



Шу кунги яна бир твитида Гулнора Каримова ўзига қарашли теле ва радиоканаллар ёпилиши сабабларини изоҳлади.


"ТВ/радио эшиттиришлари "мамлакатнинг барча мафкураввий негизларини бузганлик" формулировкаси билан лицензия бекор қилиниши боис тўхтатилди", дейилади твитлардан бирида.

Ҳафта бошида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари Гулнора Каримовага тегишли "Terra group" ширкатининг молиявий фаолиятини текшира бошлагани ҳақида хабар пайдо бўлди. Озодликнинг тергов идораларидаги манбалари “Terra Group” ширкатининг "Infinbank" банкидаги ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилганини тасдиқлади.

Айтилишича, "Terra Group" ширкатига мазкур банкда кўплаб ҳисоб рақамлари расмийлаштирилган ва уларда ўта йирик миқдорда пул маблағлари айланган.

"Ҳисоб рақамлари ўндан ортиқ ва уларда умумий айланма шунчалик каттаки, банк мутахассислари бунга оид тафсилотлар ҳақидаги ҳисоботни ҳали ҳам терговчига тайёрлаб бера олгани йўқ", деди тергов ишларидан хабадор манба сешанба куни Озодлик билан ўзаро суҳбатда.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага алоқадор ташкилотлар ўтган ҳафта кутилмаганда бирин-кетин текширила бошлади, баъзилари ёпилди.

Хусусан, Гулнора Каримова назорат қилиши айтилган тўртта телеканал ва учта радиостанциянинг эфирдан олиб ташланиши унинг манфаатларига қарши зарба, дея баҳоланди.

Айни пайтда пайшанба куни, Озодлик манбаларидан бирининг маълум қилишича, “Гулнорага тегишли клуб ва ресторанлар ходимлари текширув ва маскалилар босишидан огоҳлантирлмоқда. Уларга текширувчиларга нима дейиш тўғрисида кўрсатма берилган”.

Тошкентдан олинган хабарларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари текшируви таҳликаси бўлгани сабабли президентнинг тўнғич қизига қарашли экани ишониладиган кўнгилочар муассасаларнинг кўпчилиги эшикларига қулф осилган. Хусусан, Тошкентда жуда оммабоп бўлган City Makon кўнгилочар марказида фаолият юритиб келган умумий овқатланиш пунктларининг барчаси бир неча кундан бери ишламаётир. “Ҳонг Конг”, “Чойхона” ресторанлари ҳамда бир нечта дўкон бир ҳафтадан бери ишламаяпти. Ҳозир фақат кинозаллар очиқ холос”, дейди суҳбатдошимиз.

City Makon кўнгилочар марказида Гулнора Каримованинг ўғли Исломга қарашли экани айтиладиган “Терминал” тунги клуби ҳам жойлашган.

Шунингдек, бошқа манбадан олинган хабарга кўра, Гулнора Каримова директор ҳисобланган Тошкентдаги Сиёсий тадқиқотлар маркази фаолияти ҳам тергов органлари томонидан текширилмоқда.

“Гулнора етакчилик қилган Сиёсий тадқиқотлар марказини ҳам президентнинг буйруғига кўра босишди”, деб ёзди манбаларимиздан бири.

Бу хабарни мустақил бошқа мустақил манбадан тасдиқлатишнинг иложи бўлмади, лекин ташкилот телефонлари шу кунларда жавоб бермаяпти. Ташкилотга доир бир неча кундан бери ишламаган сайт пайшанба куни очилди, лекин янгилангани йўқ.

Бундан ташқари Гулнора Каримованинг ўзи Twitter ва Instagram каби ижтимоий тармоқларида ёзаётган хабарларда унга нисбатан босим кучайганини сезиш мумкин.

Пайшаба куни Гулнора Каримованинг Twitter саҳифасида янги қизиқарли ёзувлар пайдо бўлди.

Улардан бирида президент қизи Ўзбекистон махсус хизматлари раҳбари “унинг халқ орасидаги шуҳратидан қўрқаётганликда” айбланади.



"Агар махсус хизматлардаги биринчи шахс (Ўзбекистон МХХси раиси Рустам Иноятов назарда тутилмоқда-таҳр.) унинг халқаро орасидаги шуҳратига хурсанд бўлиш ўринга, қўрқаётган бўлса, демак ЎЗИНИНГ шахсий амбиция ва режалар бор", деб ёзди Гулнора Каримова.
XS
SM
MD
LG