Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:47

Бир триллион долларлик бизнес ўзбек пахтасини бойкот қилмоқда


Қуллар меҳнати эвазига етиштиралаëтган ўзбек пахтасини ишлатишни истамаслигини баëн қилган ширкатлар сони бугунга келиб 136 тага етди.
Қуллар меҳнати эвазига етиштиралаëтган ўзбек пахтасини ишлатишни истамаслигини баëн қилган ширкатлар сони бугунга келиб 136 тага етди.
Болалар ва мажбурий меҳнат эвазига жаҳон бозорига олиб келинаëтган ўзбек пахтасини бойкот қилиш кампанияси давом этмоқда. Қароргоҳи Калифорнияда жойлашган Responsible Sourcing Network ноҳукумат ташкилоти ҳисобича¸ 2013 йил октябрига келиб бу бойкотга қўшилган ширкатлар қўшма капитали қиммати астрономик кўрсаткич - 1 триллион АҚШ долларидан ошган.

16 октябрь куни Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда навбатдаги халқаро пахта ярмаркасини бошлади.

Ўзбек пахтасига янги харидорлар топиш мақсадида 2005 йилдан бери ўтказиб келинаëтган бу тадбирда¸ расмий маълумотларга кўра¸ 40 дан ошиқ давлатдаги 1000 дан ошиқ ширкат вакиллари иштирок этмоқда.

Мазкур ярмарка бошланиши арафасида бош қароргоҳи АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Responsible Sourcing Network (RSN) Ўзбекистон ҳукуматига ўз “совға”сини тақдим этди.

Responsible Sourcing Network инсон ҳақларининг топталиши ва кундалик эҳтиëж буюмлари ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом-ашëни етиштиришдаги мажбурий меҳнатга барҳам беришни ўз олдига мақсад қилган. Бу ноҳукумат ташкилотига кўра¸ 2013 йил 15 октябрига қадар “Ўзбек пахтасидаги болалар ва мажбурий меҳнатга қарши ширкат аҳди” деб номланган декларацияга қўшилган тижорий ширкатлар сони 136 тага етган.

Ўзбек пахтасини етиштириш ва теришдаги мажбурий меҳнатга барҳам берилмагунча¸ уни сотиб олишдан воз кечганини эълон қилган бу 136 ширкатнинг бозордаги умумий қиммати эса 1.024 триллион АҚШ долларига етган.

Айтилишича¸ бундай Аҳдга қўшилган сўнгги ширкатлар орасида IKEA ВА Lululemon athletica каби йирик брендлар бор.

“Ўзбекистон ҳукумати учун бундан кучлироқ мужда берилиши мумкин эмас. Бугун дунëни кийинтираëтган бир триллион долларлик кийим-кечак саноати Тошкентга биз қуллар меҳнати билан йиғилган пахтанинг глобал бозорга киришини истамаймиз ва унинг йўлини тўсиш учун ҳаракатга киришдик¸ демоқда”¸ дейилади Responsible Sourcing Network (RSN) баëнотида.

Глобал миқëсда олиб борилаëтган ўзбек пахтасини бойкот қилиш кампанияси¸ унинг ташаббусчилари фикрича¸ кичик бўлса-да ўз самарасини бераяпти.

“2012 йилдан бошлаб 7-12 яшар болалар оммавий тарзда пахтага сафарбар этилмайдиган бўлди. Аммо айни пайтда¸ бундай текин иш кучидан мосуво бўлган Тошкент ҳукумати асосий оғирликни талаба ва катталар елкасига ташлади ва мажбуран пахтага ҳайдалаëтган аҳоли сони ошиб кетди. 2008 йилдан бери пахта мавсумида Ўзбекистонга кириш учун изн ола олмай келган Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчиларининг бу йил мамлакатга киритилиши ҳам халқаро босимнинг оз бўлса-да самара бераëтгани ифодасидир”¸ дейилади Responsible Sourcing Network баëнотида.

Халқаро кузатувчиларга ўзбек расмийлари ҳамроҳлик қилаëтгани уларнинг вазиятга объектив баҳо беришларини савол остида қолдираëтганини таъкидлаган ўзбек пахтасини бойкот қилиш ташаббусчилари¸ БМТ мутахассисларини мамлакат бўйлаб давлат хизматчиларидан тортиб хусусий тадбиркорга қадар ҳамманинг ялпи тарзда пахтага мажбурланаëтганига оид фактлар йиғишда давом этаëтганини алоҳида урғулайди.
XS
SM
MD
LG