Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:20

Миллатчилар Бирюлёвода янги "йиғинга" тўпланмоқда


Душанба куни Бирюлёвода 1200дан ошўиқ муҳожир ушланди.
Душанба куни Бирюлёвода 1200дан ошўиқ муҳожир ушланди.

Москванинг Ғарбий Бирюлёво туманида якшанба куни бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар ортидан полиция шаҳарда кучайтирилган режимда ишламоқда. Маҳаллий аҳоли ва миллатчи ёшлар томонидан вайрон қилинган мева-сабзавот базасидан 1200 яқин меҳнат муҳожири ушлаб кетилгани хабар қилинмоқда. Полиция ва ОМОНнинг тозалаш амалиётлари шаҳарнинг барча улгуржи савдо бозорлари ва омборларида ўтказилиши кутилмоқда.



Москва шаҳар полиция бошқармаси тарқатган хабарга кўра, Ғарбий Бирюлёвода 300 зиёд полиция ходими “зачистка” амалиётига ташланган. “Профилактика рейдлари”ни бошлашга Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг махсус буйруғи асос бўлди.

Вазирлик ўтказган фавқулодда мажлисда вазир “провокаторлар” ва оммавий тартибсизликни уюштирганлар билан бирга бозор ва базаларни ҳам текширувдан ўтказиш кераклиги тўғрисида кўрсатма берди.

- Мен бу улгуржи базаларда тартиб ўрнатиш кераклиги тўғрисидаги буйруғимни эслатиб қўйишимга тўғри келадиганга ўхшайди. Истамасангиз, ўрнингизга бошқа одамлар бу базаларда эртадан бошлаб тартиб ўрнатиб қўяди. Бу базалар доимо ўша атроф ҳудудларда тангликни юзага келтириб туради. Тартиб ўрнатинг! У ерда ишлаётганларни Россия қонунчилиги бўйича ишлашга мажбурланг, қайси минтақадан келганига қарамасдан. Мен бу ҳаракатлар шаҳарда вазиятнинг соғломлашишига олиб келади, деб ўйлайман, дея полиция раҳбарларига буйруқ берди Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев.

Колокольцевнинг 14 октябрга кечаси қилган чиқиши ортидан Россия Бош санитар врачи Геннадий Онишченко Ғарбий Бирюлёво мева-сабзавот савдо базасида “камчиликлар аниқлангани, тартиб ўрнатиш зарурлиги” иддаоси билан “санитария куни” эълон қилди ва бу база бир неча кунга ёпилганини маълум қилди.

Москва шаҳар мэри Сергей Собянин Бирюлёвода бўлиб ўтган тартибсизликлар тўғрисида президент Владимир Путинга ҳисобот берди. Путин Москванинг бу ҳудудида тартиб ўрнатиш учун қўшимча кучларни, жумладан миграция хизматини жалб қилишни сўради.

Мутассадилар муносабати билдирилгач, маҳаллий полиция, ОМОН ва Миграция хизмати ходимлари Ғарбий Бирюлёво базасини муҳожирлардан тозалашга киришди. Якшанба кунги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланиб қўлга олинган 400 кишидан 70 таси маъмурий жавобгарликка тортилгани, икки киши “Безорилик” моддаси асосида 48 соатга ҳибс этилгани айтилди.

Савдо базаси ва “Бирюза” савдо марказига миллатчи ёшлар қилган ҳужум натижасида 23 киши жароҳат олди, хусусан 7 полициячи шифокорларга мурожаат қилди.




Айни пайтда, Москванинг Бирюлёво базасида эрталабки соат 10 лардан полиция амалиёти бошланди. Бу ҳақда Озодликка “зачистка” гувоҳларидан бири 40 ёшли тожикистонлик Жамол гапириб берди.

- У продуктовий – мева, қовун-тарвуз, картошка-пиёз – умуман егулик сотади. Анча котта бозор: ҳамма жойдан, ҳатто Ўзбекистондан юк келади. Аравакашларининг ўзи 600-700 киши, яна шунча грузчики бор. Базанинг ўзида 2 ёки 3 мингта одам ишлайди. Эрталаб соат 10да бошланди: одамларни тўп қилиб олиб кетди. Айримлари базани айланиб қочиб келди. Болларнинг анчасини ушлаб қолган. Уларнинг атрофдаги бир неча полиция бўлимига олиб кетди, дейди ўша куни ишга чиқмагани ва базага боролмаганини айтган тожикистонлик Жамол.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:07 0:00
Бевосита линк


Жамолнинг сўзларига кўра, Ғарбий Бирюлёводаги мева-сабзавот базаси ҳозирда полиция томонидан қўршаб олинган, омборларнинг ҳаммаси ёпилган. Жамол полиция кўринишидан рус бўлмаган барча муҳожирларни полиция бўлимига олиб кетаётганини айтади.

- Бизни болларни Северное Бирюлёво полициясига олиб кетишди, яна 3 автобусда МКАДга қараб чиқиб кетди. Чертаново, Жанубий Бирюлёво – ҳар жойга олиб кетяти! Уларни пулини олади, депорт қилади. Кўплари пул билан чиқиб келади. 5-7 минг пулини олиб қўйворади. Ҳозир бошқа бозорларда ҳам шундай тозаланаяпти! Бир гуруҳ боллар Волоколам томонида кетган эди – бозорни олдида турса, ҳаммасини ушлаб олиб кетибди. Ҳозир иккита боламиз ўша ерда қўлфланган, допрос қиляпти экан, дейди Бирюлёводаги тозалашлар бошқа туманларга ҳам кўчганига гувоғлик берган Жамол.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бошқармаси шаҳарда 14 октябр куни “Вулкан” оператив амалиётини бошлаганини маълум қилди.

Шунингдек, полиция Москванинг шимолидаги Отрадное мева-сабзавот базасида ҳам тозалаш амалиётини ўтказгани хабар қилинмоқда. Бу базада 80 нафар меҳнат муҳожири ҳибсга олинди. Маълум бўлишича, якшанба куни бу ерда ҳам маош вақтида берилмаганлиги туфайли оммавий муштлашув бўлиб ўтган.

Муштлашув оқибатида 5 киши оғир аҳволда госпитализация қилинган.

Тасдиқланмаган хабарларга кўра, 14 октябр куни Бирюлево туман фуқаролари янги норозилик намойишини уюштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Ултраўнг миллатчи ташкилотлар фаоллари Ғарбий Бирюлёво полиция бўлими олдига келиб, 25 ёшли Егор Шчербаковнинг кўринишидан кавказлик бўлган қотили аниқланиши ва жавобгарликка тортилишини талаб қилишни режалаштирмоқда.

Шаҳар полиция бошқармаси эса ҳар қандай “халқ йиғинларини” тарқатиб юборишга ваъда берди.
XS
SM
MD
LG