Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:54

OzodlikOnline: Пахтазордаги қурбонлар учун ким жавобгару ким жавоб беради?


Ўзбекистон бўйлаб бу йилги пахта териш мавсумига оммавий сафарбарлик бошланган икки ҳафта ичида¸ Озодлик ҳисобича¸ камида уч одам пахтазорда нобуд бўлди ва қурбонларнинг учови ҳам талаба ва мактаб ўқувчисидир. Душанба¸ 23 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли мулоқотимизда ана шу мавзуда гаплашдик.

Мамлакатда яна бир “оқ олтин” хирмонини барпо этиш учун зарбдор фронт бошлангани ҳақида тинимсиз гапираëтган Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари¸ одатда¸ бу фронтда берилаëтган жонлар ҳақида лом-мим демайди.

Бу қурбонлар ҳақидаги аниқ статистика “давлат сири” сирасига киритилиб¸ етти қулф остида сақланишини тахмин қилиш мумкин.



Аммо ҳар йили Озодликка мажбуран пахта теримига чиқарилган “ҳашарчилар”¸ хусусан¸ талаба ва ўқувчилар орасидаги ўлим ҳолатлари ҳақида хабарлар келади. Бу хабарлар асосида ҳар йили Озодликда пахта терими қурбонларининг¸ тўлиқ бўлмаган¸ фожеий рўйхати пайдо бўлади.

Бу йилги мавсумга оммавий старт берилганидан бери ўтган икки ҳафта мобайнида Озодликка пахта даласидаги уч ўлим ҳолати ҳақида хабар келди ва бу учала хабар ҳам расмий манбалар томонидан ўз тасдиғини топди.

9 сентябрь куни Қаршидаги Ҳилол агросаноат коллежининг
2-босқич талабаси, 1996 йили Қарши туман, Сарой қишлоғида туғилган Мухлиса Ўрол қизи Ражабова пахта даласида ток уриб нобуд бўлди.

15 сентябрь куни онасига ëрдам бериш учун далага чиққан Бухоро вилояти Вобкент туманидаги Наршаҳий номли мактабнинг 1-синф ўқувчиси, 2007 йилда туғилган Амирбек Раҳматов пахта ортилган прицеп устига чиқиб ухлаб қолиб¸ устига ортилган пахта остида бўғилиб ўлди.

Қарши Давлат университети Тарих факультети миллий ғоя йўналишининг 2-курс талабаси шу факультет 4-курс талабаларидан 4 нафарини 16 сентябрь куни пахта даласида пичоқлаб қўйди. Пичоқланганлардан бири воқеа жойида ҳалок бўлди.

Озодликка маълум бўлишича¸ учала ўлим юзасидан прокуратура жиноий иш қўзғаган.

Бундай вазиятда ўйлантирадиган саволлар:

Бу ўлимлар учун кимлар жавобгарликка тортилмоқдаю асл жавобгар ким?

Сиз ўқувчи ва талаба болангизни мажбурият остида пахтага юборар экансиз¸ ибтидоий шароитда яшаб меҳнат қилишга мажбур болангизнинг ҳам ана шу фожеий рўйхатга қўшилиш эҳтимолини қабул қиласизми?

Бундай эҳтимолнинг олдини олиш учун нима имконингиз бору¸ нима қилаяпсиз?

Айни кунларда халқаро кузатувчиларнинг пахта мавсумидаги болалар ва мажбурий меҳнат вазиятини бевосита кузатаëтгани бу аҳволнинг ўзгаришига таъсир қиладими?

Ўзини болажон деб атайдиган халқ нима учун болаларини пахтадек оғир ва таҳликали меҳнатдан асрай олмаëтир?

“Кўпга келган тўй”нинг кимлардир учун азага айланаëтганига ўзбек жамияти қандай муносабат кўрсатмоқда?


Бу ва бошқа қатор саволлар атрофида Сиз билан OzodlikOnline жонли¸ интерактив дастурининг душанба¸ 23 сентябрь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида суҳбатлашамиз. OzodlikOnline, OzodSkype каби Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG