Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:49

Яна бир ўзбек қўшиқчисига “Тақиқ” тамғаси босилди


Жасур Умиров одобсизликда айбланиб, лицензиясидан маҳрум қилинган навбатдаги қўшиқчи бўлди.
Жасур Умиров одобсизликда айбланиб, лицензиясидан маҳрум қилинган навбатдаги қўшиқчи бўлди.

“Ойсара опанинг қизи Жумагул” қўшиғини айтиб танилган 27 яшар ўзбек қўшиқчиси Жасур Умиров "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан “миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратилиб, эфирга узатилаётганлиги кескин танқид қилинган” ҳолда лицензиясидан маҳрум қилинди.

Бу борада "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси расмий нашри хабар берди.

Шу йилнинг 18 июнь куни "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан тақдим этилган лицензия талабларига риоя қилмаганликлари сабаб бир гуруҳ хонандалар лицензиядан маҳрум этилиб, тартибга чақирилгани ҳақида хабар бергандик

Орадан бироз ўтиб "Ўзбекнаво”, лицензияси тўхтатилган хонандалар рўйхатини кенгайтирди ва улар сафига хонанда Жасур Умировни ҳам қўшди.

Жасур Умировнинг маъмури Озодлик билан суҳбатда "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан яна лицензия олганлигини таъкидлаган бўлсада¸ ҳофизнинг лицензиясидан маҳрум қилингани ҳақидаги огоҳлантирув эълони "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси расмий нашридан олиб ташланмаган.



Бу нашрга кўра¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, "Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандаларининг лицензиялари амал қилиш муддати тугатилган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Алишер Турдиев, Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, "Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева, хонанда Фарҳод Саидовлар эса қаттиқ огоҳлантирилган.

Мустақиллик байрамиига бағишланган тадбирлар репетициясига кечиккани Жасур Умировнинг лицензиясидан маҳрум қилинишига асос бўлгани айтилади.

Маълумотларга қараганда, хонанда лицензиясидан айрилишидан аввал "Маша” номли қўшиқ куйлаб, унга клип ҳам суратга олиб қўйган эди.

Айнан мана шу қўшиқ ҳам Жасур Умировнинг “миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратгани”ига мисол сифатида “кескин танқид ”га учрагани айтилади.

Асли самарқандлик Жасур Умиров 2009 йилдан бошлаб ўзбек поп мусиқачилари орасида танила бошлади.

Қўшиқчининг "Биллурам", "Ойша", "Дердия", "Жон-жон", "Дарёлар" ва "Юрибманде" каби қўшиқлари шу кунларда Тошкент тўйхоналарида энг кўп ижро қилингани айтилади.


Тақиқдаги машшоқлар

Жасур Умиров "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан қайта лицензия олгани билан у ҳақда расмийлар тарафидан “миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар” айтди деган тамғанинг салбий оқибати тугамаслиги айтилмоқда.

Ўзбекистон шоу-дунëси янгиликларини ëритадиган Саййод.Уз нашри мамлакатда тақиқ қўйилган 11 қўшиқчи борлиги ҳақида ëзди.

Фаррух Зокиров¸ Шерали Жўраев¸ Фаррух Соипов¸ Шахзода Матчонова¸ Отабек Мадраҳимов¸ Шохруҳ рэп¸ Обид Асомов¸ Феруза Жуманиёзова¸ Озода Саидзода¸ Севара Назархон¸ Юлдуз Усмонова.

Булар қаторига Андижон қатлиомини қўшиққа солгани учун судланган ҳофиз Дадахон Ҳасанни ҳам қўшиш мумкин.

Рўйхатдаги бу ҳофизларнинг миллий телеканалларда кўринмаслиги ва катта залларда концерт қўймаслиги борасида "ҳеч ким кўрмагану, аммо эшитган” буйруқ борлиги айтилади.

Бундан 14 йил олдин Озодлик мухбири билан суҳбатлашган Шерали Жўраев эрта- индин бу тақиқ бекор бўлишини интиқлик билан кутаëтганини айтган эди.

7 йилдан бери концерт фаолиятига норасмий тақиқ қўйилган Озода Саидзоданинг онаси Гулираъно опа санъат даргоҳига кирган қизининг рўшнолик кўрмаганидан нолиди.
XS
SM
MD
LG