Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:42

Эркак қўшиқчиларга қиз бола тарзида клипга тушмаслик буюрилди


Uzbekistan - A video clip on Youtube provoked discussions in Facebook and other network, undated
Uzbekistan - A video clip on Youtube provoked discussions in Facebook and other network, undated
“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасида чоршанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов¸ Мердан Метвалиев каби ашулачилар “ўзбек қўшиқчисига ярашмайдиган xулқ-атвори” боис танқидга учради.

Шу билан бирга мажлис иштирокчиларига эркак ашулачи қиз бола кийимида суратга тушган “Асал чой” видеоклипи ëмон ўрнак сифатида намойиш қилинди.

Шу ой бошида YouTube тармоғида пайдо бўлган “Асал чойингдек ичгин мени”, деб бошланувчи қўшиқ ижрочиси кўринишидан йигитга ўхшайди, лекин қўшиқчи аёллардек кийиниб олган.

Қўшиқчи ижросидаги клип баҳсларни келтириб чиқаргани ортидан клип муаллифлари Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг қизиқишини ҳам уйғотган.

Мажлис қатнашчиларига эркак киши қиз бола тарзида кўринган “Асал чой” клипидан хулоса чиқариш ва бу ҳолат такрорланмаслиги шарт дея уқтирилди.

Мажлисда иштирок қилиб бундай “иллатларга” қарши маъруза қилган қўшиқчи Равшан Комилов Озодлик билан суҳбатда санъаткорлар одобсиз бўлса¸ эл ҳурматидан қолишини айтди:

- Мажлисда санъаткорларнинг тарқалаётган суратлари ва шунга ўхшаш беҳаё медиафайлларни ҳаттоки телефонда сақламаслик ҳақида огоҳлантирилди, акс ҳолда уларнинг маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тушунтирилди¸ дейди қўшиқчи.

Аквариум ичида тергалган қўшиқчилар

"Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!” деган шиор остида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг "Аквариум" деб номланган залига йиғилган ашулачилар “санъатдан асосий мақсад тарбия бўлиши керак” деган “насиҳат” эшитишди.

Ўзбек милиционерларини “порахўр”, дея сўккани акс этган видеотасвир Интернет ва қўл телефонларида тарқатилган ўзбек қўшиқчиси Абдулла Қурбоновнинг лицензиядан мосуво қилингани бошқа санъаткорларга сабоқ бўлиши лозимлиги ҳам уқтирилди.

Мажлисдан икки уч кун олдин қўшиқчи Муниса Ризаева Интернетда тарқалган “эркин тарздаги” тасвирлари учун “Ўзбекнаво”га чақиртирилиб тушунтириш хати олинган эди.

“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмаси Муниса Ризаевани чақиртириб “жиддий суҳбатлашганидан сўнг” ашулачи Ўзбекистондан чиқиб кетган ва бошқа қўшиқ айтмаслиги ҳақида баëнот берган эди.

Чоршанба кунги мажлисда сўз олган “Ўзбекнаво” мулозимлари рамазон пайтида ўзбекистонлик ашулачининг “эркин” яшаш тарзи акс этган суратларнинг пайдо бўлишини танқид қилиб¸ бу ҳолатни фақат йўқолиб қолган телефонга тўнкамасдан¸ айбни ўзларидан ҳам қидириш лозимлигини урғулашди.

Мулозимлар танқидидан кейин сўз олган қўшиқчи Дилшод (Шод гуруҳи ҳофизи) исмли мажлис иштирокчиси санъаткорлар устидан назорат кучайтирилиши талаби билан чиқди.

Дилшоднинг мажлисдаги нутқидан “санъаткорлар фақат бадиий кенгаш изнидан ўтган қўшиқларнигина куйлаши керак” деган фикр чиқди.

Амалда санъаткорлар тўй ҳашам ва баъзи тадбирларда бадиий кенгашга тақдим қилинмаган қўшиқларни куйлаб келишади.

Мустақиллик майдонидаги “супер концерт”

Мажлисда Ўзбекистон мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланиб ўтказиладиган концерт репертуари ҳам муҳокама қилинди.

“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмаси раҳбари Азамат Ҳайдаров ашулачиларга юзланиб¸ бу йилги концерт сўнгги 20 йилдаги концертлардан мутлақо бошқача бўлишини билдирди.

Мажлис иштирокчиларига мустақиллик майдонидаги “суперконцерт”да қай тарздаги ашула айтилиши лозимлиги видеопроектор воситасида экранга туширилиб кўрсатиб берилди.

Мустақиллик майдонида айтилаëттган қўшиқ тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши шарти яна қайтариб айтилди.

Мустақиллик байрамига тайëргарликни менсимаган ашулачилар эса жазоланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Бундан бир ой олдин Ўзбекистонда танилган уч нафар яккаxон ашулачи ва иккита мусиқий гуруҳ мустақиллик байрамини менсимаганлиги учун лицензиядан мосуво қилинган ва 7 xонанда ҳайфсан олган эди.

“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг 18 июн куни қабул қилган МР-11/1-сонли буйруғида “Мустақилликнинг 22 йиллиги байрамини ўтказиш бўйича ҳукумат қарорини тўлиқ англаб етмай, байрам тантаналари учун янги қўшиқ тайёрлаш борасида жиддий камчиликка йўл қўйган бир қатор эстрада хонандалари” нинг жазолангани айтилган.

Мзакур буйруққа кўра¸ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, "Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, "Уммон” ва "Манго” гуруҳлари хонандалари лицензиядан маҳрум қилинди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Алишер Турдиев, Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, "Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва хонанда Фарҳод Саидовлар эса қаттиқ огоҳлантирилди.

Чоршанба кунги йиғилишда ҳам “хонандаларнинг миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-ахлоқ меъёрлари ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратиб Интернетга юклагани” танқид қилинди
XS
SM
MD
LG