Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 17:15

МТС Ўзбекистондаги мулки учун охиригача курашмоқчи


Россиянинг МТС уяли телефон оператори Ўзбекистондаги юз фоизлик шўъба ширкати бўлган “Ўздунробита”нинг ёпилиши ортидан кўрган барча зарарни ундириш ниятида. Бу ҳақда ширкат 28 июн куни баён қилди.

1 июл куни МТС шўъбасининг мулки Тошкентда кимошди савдосига қўйилади. Лотнинг бошланғич нархи 600 миллиард сўм (Ўзбекистон расмий курси бўйича 288 миллион АҚШ доллари) қилиб белгиланган.

Ўзбекистонда етакчи уяли алоқа оператори саналган “Ўздунробита”нинг 10 миллионга яқин абонентлари бор эди.

Ўзбекистон расмийлари 2012 йилнинг июнида “Ўздунробита”ни қатор иқтисодий жиноятларда айблаб, лицензиясини қайтариб олган ҳамда ширкатга қарши 1 миллиард доллардан зиёд моддий зарар келтиришда айблов қўйганди.

МТС, ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукуматининг бу эътирозларини асоссизлигини таъкидламоқда.

Ширкатга кўра, Ўзбекистон ҳукумати қонунга хилоф тарзда компаниянинг лицензиясини ва мулкини тортиб олиб, унинг фаолиятини тўхтатиб қўйган ҳамда жарима санкцияларини қўллаган.

МТС бу борада халқаро арбитражга арз қилганини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG