Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:52

"Бирдамлик" етакчиси АҚШ бўйлаб юк машиналарида норозилик акциясини ўтказмоқда


АҚШда яшовчи ўзбек мухолифатчиси, “Бирдамлик” ҳаракатининг раҳбари Баҳодир Чориев Ўзбекистонда 71 ёшли отасининг қамалиши ортидан Америка бўйлаб норозилик акцияларини бошлаб юборди.

Ўзбекистонда “президент Ислом Каримов режими жиноятлари” ҳақида сўзловчи улкан плакатлар тортилган юк машиналари жума куни Сент-Луис шаҳридан пойтахт Вашингтондаги ўзбек элчихонасигача ҳайдаб келинди.

Хабарларга кўра, норозилик акциясининг бошида Ўзбекистон элчихонаси ҳодимлари полиция чақиртиришган.

Баҳодир Чориевни полиция бир соатга ушлаб туриб, кейин қўйиб юборган. Ўзбекистон элчихонасидан мухолифатчи билан учрашишга ҳеч ким чиқмаган.

Эслатамиз, АҚШда яшаётган ўзбек мухолифатчиси Баҳодир Чориевнинг Ўзбекистондаги 71 ёшли отаси Ҳасан бобо 17 яшар қизни зўрлаганликда айбланиб шу ой ўрталарида ҳибсга олинган эди.

Ўзбекистонда нозўравон йўл билан инқилоб қилиш орзусида юрган “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев отасининг қамалиши ўзининг сиёсий фаолияти билан боғлиқ эканини айтган.

Ҳасан Чориев аввал ҳам "туҳмат"да айбланиб, жаримага тортилган эди.
XS
SM
MD
LG