Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:59

"Бирдамлик" етакчисининг отаси яна ҳибсга олинди


Ҳасан Чориев.
Ҳасан Чориев.
17 июн куни “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг 71 яшар отаси Ҳасан Чориев яна ҳибсга олинди. Оила-аъзолари ва ҳаракат фаолларидан олинган маълумотга кўра, шундан буён Ҳасан Чориевнинг қаерда сақланаётгани номаълум қолмоқда.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи Ҳасан Чориев 17 июн куни ўз уйидан ички ишлар ходимлари томонидан олиб кетилгани хабар қилинди.

Бирдамлик ҳаракатининг Ўзбекистондаги етакчиси Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, Чориевга Ўзбекистон президенти Каримовга йўлланган шикоятлари бўйича туман прокурори билан суҳбатга чақирилгани айтилган.

Айни пайтда, 71 яшар отахонни олиб кетишга борган милиционерлар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва прокурор санкциясини тақдим қилмагани айтилмоқда.

Шундан буён Ҳасан Чориевнинг қаерда экани номаълум қолмоқда.

Чориевнинг яқинлари ва ҳуқуқ фаолларининг сўровлари Қашқадарё вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан жавобсиз қолдирилмоқда.

Ҳасан Чориевнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ бошқа тафсилотларни қуйида тақдми қилинаётган Малоҳат Эшонқулова билан суҳбатда тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:17 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG