Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:36

Жанубий Кореяда ишлаш ниятидаги ўзбеклар имтиҳон қилинди


2007 йилдан буён Кореянинг эркин ишга ёлланиш тизими орқали 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик бу мамлакатда ишга жойлашган.
2007 йилдан буён Кореянинг эркин ишга ёлланиш тизими орқали 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик бу мамлакатда ишга жойлашган.

Жанубий Кореяда ишлаш учун ариза топширган қарийб 10 минг ўзбекистонлик ўртасида корейс тили имтиҳонлари хавфсизлик чоралари кучайтирилган шароитда ўтказилди.


Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ушбу имтихонларни 20-21 апрел кунлари Тошкент, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида, 8 та коллеж биносида уюштирди. Ушбу имтиҳонларга 18-39 ёшгача бўлган, муқаддам судланмаган ва Кореядан депортация қилинмаган фуқаролар қўйилди.

Имтиҳон давомида номзодлар корейс тили бўйича тест саволларига жавоб беришлари ҳамда оғзаки имтиҳонларни топширишлари керак.

Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги имтиҳон топширувчилардан уяли алоқа воситалари милиция томонидан олиб қўйилиши ҳақида олдиндан огоҳлантирди. Тест давомида қоидаларга риоя қилмаганлар эса, имтиҳондан чиқариб юборилиб, 2 йил давомида бу тестларга яқинлаштирилмаслиги айтилди.

Агентликка кўра, ҳатто номзоднинг тестдан муваффақиятли ўтиши ҳам унинг Корея Республикасига ишга юборилишини кафолатламайди.

Агар номзод тиббий кўрик бўйича носоғлом деб топилса ёки унинг Кореяда ноқонуний бўлганлиги аниқланса, Кореяга юборилмайди.

Агентлик веб-саҳифасида жорий йилнинг 25-29 март кунлари ўтган синовлар асосида Кореяга йўл олаётган 300 га яқин ўзбекистонлик рўйхати чоп этилган улардан 3 нафари аёллардир.

“Имтиҳонга кириш игна тешигидан туя киргандай бўлди”, дейди ўтган дам олиш кунлари Самарқанд юридик коллежида ўтказилган имтиҳонда иштирок этган 33 ёшли Хуршид Озодлик билан суҳбатда.

Хуршиднинг айтишича, Ўзбекистондан Кореяга бориш истагида бўлганлар сони йилдан йилган кўпайиб бормоқда, бунга эса Ўзбекистонда ортиб бораётган ишсизлик сабаб бўлмоқда.

Расмий маълумотга кўра, 2007 йилдан буён Корея Республикасининг эркин ишга ёлланиш тизими орқали 15 мингдан зиёд Ўзбекистон фуқароси Кореяда ишга жойлашган.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:42 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG