Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:23

"Ўздунробита" кредиторлари хўжалик судига ариза топширди


"Ўздунробита" мобил ширкати кредиторлари йиғилиш ўтказиб, ширкатнинг банкрот деб тан олиниши ва уни тугатиш жараёнини бошлаш тўғрисида судга илтимоснома жўнатди.



"Ўздунробита" (Россиядаги МТС мобил алоқа ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси) кредиторларининг 5 март куни Тошкентдаги йиғилишида бунга оид таклиф бир овоздан маъқулланди.

МТС ширкатининг Москвадаги идораси матбуот вакили Шамил Байгин Озодлик билан суҳбатда бу маълумотни тасдиқлади.

- Биз кредиторлар йиғилиши "Ўздунробита" ширкатини банкрот деб тан олиш ва уни тугатиш жараёнини бошлаш тўғрисида илтимоснома киритганини тасдиқлаймиз. Айни пайтда, бу масалани шарҳлашга вақт ҳали эрта. Чунки Тошкент шаҳар хўжалик судининг 11 мартда бўладиган мажлисида бу ҳақда узил-кесил қарор қабул қилиниши керак,- деди МТС ширкати расмийси Шамил Байгин.



МТС ширкатига яқин манбаларнинг Озодликка айтишича, "Ўздунробита" ширкати кредиторлари сони кўпдир, уларнинг асосийси Ўзбекистон ҳукумати ҳисобланади ва Давлат солиқ қўмитаси ҳукумат номидан иш юритади.

Тошкент шаҳар Хўжалик судининг ноябр ойида чиқарган қарорига кўра, "Ўздунробита" ширкати ўз зиммасига юклатилган 600 миллион долларлик молиявий даъволарни саккиз ой муддат ичида тўлаб битириши керак эди.

15 январ куни суд томонидан белгиланган жариманинг навбатдаги қисми тўланиши лозим эди, аммо ширкатнинг Ўзбекистондаги ҳисоб рақамида пул қолмагани боис бу талабни бажара олмаган.

Шундан сўнг 16 январ куни "Ўздунробита" Тошкент шаҳар Хўжалик судига банкротлик тўғрисида ариза топширган.

Россиянинг Ҳуқуқ ва суд ахборотлари агентлиги (RAPSI) маълумотига кўра, "Ўздунробита" аризаси қабул қилинганидан сўнг ширкат устидан кузатув жорий қилинган ва вақтинчалик бошқарувчи директор тайинланган.

Ўз исмини айтмасликни сўраган соҳа мутахассиси Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда агар 11 март куни Тошкент хўжалик суди "Ўздунробита" кредиторлари қабул қилган қарорни қўлласа, Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик ҳақида"ги қонунига мувофиқ ширкат 12 ой ичида тугатилиши кераклигини айтди.

Айни пайтда, мутахассис Тошкент шаҳар Хўжалик суди бошқача қарор чиқариши ёки суд мажлисини бошқа кунга қолдириши мумкинлигини ҳам эҳтимолдан соқит қилмади.

Ўтган йил сентябр ойида Ўзбекистон ҳукумати "Ўздунробита" мулкларини ўз тасарруфига олиб, ширкат расмийларини жавобгарликка тортган.

Июн ойи охирида Бош прокуратура "Ўздунробита"нинг ҳибсга олинган тўрт расмийсига нисбатан жиноий иш очган. Улар молиявий ўғрилик учун уч йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Август ойида Тошкент шаҳар Хўжалик суди Ўзбекистон Коммуникация ва ахборот технологиялари агентлигининг "Ўздунробита"га берилган лицензияни бекор қилиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:53 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG