Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:28

Ўзбекистон раҳбари ишсизлик муаммосини тан олди


Халқаро Меҳнат ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботга кўра, 2013 йилда дунёда ишсизлар сафи 5,1 миллионга кўпайиши ва уларнинг умумий сони 200 миллиондан ортиши мумкин. Дунë ишсизлари сафини тўлдираëтганлар орасида ўзбекистонлик ëшлар ҳам бор.

2012 йилда жаҳонда ишсизлар сони 197,3 миллионни ташкил этган ва бу ундан аввалги йилдагига қараганда 4,2 миллион одамга кўпдир.

Халқаро Меҳнат ташкилоти таҳлилчиларига кўра, ўтган йили ишини йўқотганларнинг тўртдан бир қисми иқтисоди ривожланган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Евроҳудудга кирувчи 17 мамлакатда ишсизлик даражаси ўтган йил охирига келиб 10.4 фоизни ташкил этди.

Бу евро пул бирлиги мумомалага чиқарилган 1999 йилдан буёнги энг юқори кўрсаткичдир.



Халқаро Меҳнат ташкилотига кўра, 2007 йилда бошланган глобал молиявий бўҳрон ва глобал иқтисоднинг ортга кета бошлаши дунёдаги ишсизлар армиясининг яна ҳам кўпайишига олиб келган.

Сўнгги беш йил мобайнида дунёда ишсизлар сафи 28,4 миллион одамга кўпайган.

Европа Иттифоқининг Статистика бошқармаси - Евростат берган маълумотга кўра, Евроҳудудда ўтган йил охирига келиб 16 ярим миллион ишсиз қайд этилган ва бу рекорд кўрсаткичдир.

Халқаро Меҳнат ташкилотига кўра, дунёдаги ишсизларнинг қарийб учдан бир қисмини ёши 15-24 оралиғидаги ёшлар ташкил қилади. Глобал иқтисодий инқироз боис дунё давлатларида қисқариб бораётган иш ўринларидан борган сари кўпроқ ёшлар бўшатилмоқда, дейилади ҳисоботда.

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси қандай?

Ўзбекистонда расмий рақамларда ишсизлар сони ўта камлиги, меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 5% иш излаётгани айтилади.

Бироқ бу расмий рақамлар реал воқеликни акс эттирмайди. Мамлакатдаги ҳақиқий воқеликни акс эттирадиган маълумотларни қўлга киритиш эса ўта мушкул.

Ҳозир камида 3-4 миллион ўзбекистонликнинг Россия ва Қозоғистонда ишлаётгани тахмин қилинади.

Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловнинг айтишича, яқин ва узоқ хорижга чиқиб кетаётган ўқимишли ёшлар оқими ҳам тўхтамаган:

- Нафақат малакасиз ишчилар, балки ўқимишли ва малакали кадрлар ҳам ўз келажагини чет элларда кўрмоқда. Бу аслида катта муаммо, чунки мамлакат ривожи учун ҳисса қўшиши мумкин бўлган ёшлар четга чиқиб кетмоқда, дейди Исмоилов.

Ўзбекистонда ишсизларнинг ҳақиқий сони қанча экани борасида Халқаро Меҳнат ташкилоти ҳисобтида аниқ рақамлар йўқ.

Шунингдек, ҳукумат хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони борасида ҳам ҳеч қандай маълумотни ошкор этмай келади.

Иқтисодчилар ҳисоб-китобига кўра, асосан Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар юбораётган маблағлар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 15 фоизини ташкил этади.

Ўзбекистонда ишсизларнинг ҳақиқий сони қанча экани борасида аниқ рақамлар йўқ.

Шунингдек, ҳукумат хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг сони борасида ҳам ҳеч қандай маълумотни ошкор этмайди.


Каримов ҳам ишсизлик муаммосини эътироф этди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг йил якунлари бўйича 18 январ кунги йиғинида президент Ислом Каримов ўз маърузасида ёшларнинг иш тополмай, сарсон бўлаётганликлари ва меҳнат муҳожирлигини илк бор эътироф этди:

- Агар бизнинг одамларимиз Россияда фақат фаррошлик қилаётган бўлса, бу халқимиз учун шармандали бир ҳол, деди Каримов ўз маърузасида.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, ўтган йиллар мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилгани, аммо коллежларни битираётган ёшларнинг ишсиз қолиб кетаётганига жиддий аҳамият берилмаганини таъкидлади.

Президент Ислом Каримов давлат идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимият раҳбарларини ёшларни иш билан таъминлаш масаласида ёлғон ҳисоботлар беришда айблади:

- Мен болаларимизнинг иш қидириб сарсон бўлишини тасаввур ҳам қилолмайман, деди Каримов.

Ўзбекистон президенти маҳаллий иш берувчиларни ёшларга иш ўринлари яратиш, уларни тайёргарликдан ўтказиш ва яхши маош ҳамда уй-жой билан таъминлашга, ишсизлик бўйича нотўғри ҳисобот берганларни жазолашга чақирди.

Ўзбекистон президенти Каримов икки йил аввал мамлакат Конституциясининг 18 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида ҳам ишсизликка кенг тўхталган. Ўшанда у мамлакатдаги ишсизлик кўрсаткичи 5,6 фозини ташкил қилишини айтган эди.

Шунингдек, Каримов 2010 йилда 480 мингта янги ўш ўрни яратилгани ва уларнинг асосий қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳисобига яратилганини айтганди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:13 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG