Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:55

"Сўх муаммоси катта сиёсий ўзгаришлардан сўнг ҳал бўлади"


Ўзбекистон ҳукумати Сўх эксклави билан боғлиқ можароларга барҳам бериши мумкин бўлган таклифларни ўртага ташлаган, лекин Қирғизистон томони уларни қабул қилмаган, деди ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

Таҳлилчи 2000 йили ўзбекистонлик бир гуруҳ тадқиқотчилар билан биргаликда ҳукумат топшириғига биноан Сўхдаги вазиятни ўрганган эди.

Сўхдаги сўнгги воқеалар муносабати билан Озодлик саволларига Камолиддин Раббимовнинг жавобларини эшиттиришга қўйиш олдидан баъзи маълумотлар билан танишинг.

Фарғона вилоятининг Сўх тумани тўлалигича Ўзбекистоннинг Қирғизистон ҳудудидаги Сўх эксклавида жойлашган тумандир.

Риштон тумани таркибида бўлиб келган Сўхга 1990 йили мустақил туман мақоми берилган.

Сўх туманида, баъзи маълумотларга қараганда, 55 минг кишига яқин аҳоли яшайди ва уларнинг 99,4 фоизи этник тожиклардир.

Озодлик: Аввало Сўхни тасвирлаб берсангиз. Ўзбекистонликларнинг ўзлари кўп ҳам билавермайди. Бу Қирғизистон ҳудудидаги Ўзбекистон эксклави. Марҳамат.

- Сўхнинг аҳволи жуда ҳам қизиқ. Қирғизистоннинг ичида жойлашган. Қирғизистон учун анклав, Ўзбекистон учун эксклав. Аҳолисининг мутлақ аксарияти, тахминан 90 фоизи этник тожиклар. Сўхнинг географик жойлашуви бу тоғли ҳудуд. Қирғизистон билан Сўх райони ўртасида сув ресурслари жуда ҳам чигал дейишимиз мумкин. 2000 йилда ўша ерда бўлганимизда сув масаласи юзасидан маҳаллий аҳоли ва Қирғизистон аҳолиси ўртасида жанжал бўлганлигини кузатган эдим.

Озодлик: Жанжаллар деярли ҳар йили бўлади қирғизистонликлар ва сўхликлар ўртасида. Бунинг асосий сабаблари нимада ва нима учун бу шунча йилдан бери ҳал қилинмай келаяпти?

- Менинг назаримда, бу икки давлат ўртасидаги келишувлар, мана чегара делимитацияси аллақачон амалга оширилган. Лекин кейинги йилларда шаклланаëтган икки давлат ўртасидаги ишончсизлик аҳоли томонидан ҳам циркуляция қилинаяпти назаримда. Масалан иккита томон чегарачилари ҳам бир-бирига мутлақ ишончсизлик билан қарашади. Биз ҳаттоки ўша йиллари, Ўзбекистон томонидан ҳеч қанақа муаммо бўлмаган чегарадан ўтаëтганимизда, лекин Қирғизистон томони ўша вақтда ҳам кўп соатлаб бизни ушлаб қолишган. Бўлмаса биз тадқиқот учун бораëтган эдик ва давлат топшириғи билан бораëтган эдик. Қирғизистон томонида ҳам, менинг назаримда, маълум бир асосланмаган, ўзини юқори кўрсатиш деймизми, ўзининг муҳимлигини кўрсатишми, мана шундай бир ҳолатлар бор. Асоссиз равишда чегарада ушлаб қолиш, бу, менимча, иккита томон чегарачиларида ҳам бор, асоссиз ўзининг муҳимлигини кўрсатиб, бошқа томонни таҳқирлаш ҳолатлари, менимча, жуда ҳам кенг тарқалган.

Озодлик: Агар кексин чоралар кўрилмаса, ҳали-бери тўхтайдиган жанжалларга ўхшамайдида. Сиз сиëсатшунос сифатида шу ҳудудда тинчлик, барқарорлик бўлиши учун нималар қилиш керак деб ўйлайсиз?

- Биласизми, бунга бир қанча ҳаракатлар бўлган. Масалан Ўзбекистон Сўхга борадиган йўлларни ўзининг ҳудудига қўшиб олиш ва унинг эвазига Ўзбекистон ўзининг ҳудудидан бошқа бир жойни Қирғизистнга таклиф қилиш ҳолатлари бўлган. Лекин бунга Қирғизистон рози бўлмаган. Аслида 60-йилларгача мана шундай ҳолат бўлган. Яъни собиқ иттифоқ даврида Сўхга борадиган йўллар асли Ўзбекистонга қарашали бўлган. Лекин пахта етиштириш ëки тамаки етиштириш учун икки давлатда Москванинг буйруғи остида йўллар, ҳудудлар тақсимлаб берилган эди. Ана шундан бери конфликт давом этаяпти. Ўйлайманки, бу жуда ҳам катта сиëсий ўзгаришлардан кейин амалга оширса бўладиган ҳолат. Чунки икки давлат ўртасида ишончсизлик борган сари ошиб бораяпти. 2010 йилги воқеалар шунга қўшимча ҳисса қўшди. Бунинг устига Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари бу геосиëсий муносабатлар айнан ҳозирги кунда. Чунки Қирғизистон кўпроқ Россия билан биргаликда, Ўзбекистон эса АҚШ геосиëсати доирасида ҳаракатланаëтган давлатлар бугунги кунда. Шунинг учун биз биламизки, минтақавий можароларнинг геосиëсий жиҳатлари ҳам бўлади. Афсуски, Марказий Осиëда мана шундай шароит шаклланаяпти, деди Камолиддин Раббимов.

5 январ куни Сўхда бошланган инцидент ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар орасида бу ҳудудда юз берган биринчи воқеа эмас.

2012 йилнинг августида Сўх туманига қарашли Девайрам қишлоғига чегарадош Боткен вилоятига қарашли Бўз адир қишлоғи аҳолиси норозилик билдириб чегарада йиғилиб норозилик билдирган, бунга ўзбекистонлик чегарачилар ўша ҳудудда бир вагон ўрнатгани ҳамда йўлни тош-шағал тўкиб тўсиб қўйгани сабаб бўлган эди.

2012 йилнинг июлида Боткен вилоятининг Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудида жойлашган, Сўхга чегарадош Таян қишлоғи аҳолиси "Қўшни давлат Қирғизистонга тегишли ерларни босиб олмоқда", деган иддао билан чиққан эди.

2011 йилнинг ноябрида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида қирғиз фуқаролари ўзбек чегарачиларидан норози бўлиб, Сўх анклави йўлини тўсиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG