Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:21

Сенатор қамоқдан чиқиш йўлларини кўрсатиб берди



Ўзбекистон Сенати мамлакат Конституцияси қабул қилингани муносабати билан амнистия эълон қилди. Озодлик мухбири билан суҳбатда сенатор Светлана Ортиқова амнистиянинг маҳбуслар ва улар яқинлари учун долзарб жиҳатларига изоҳ берди.


Озодликка очилган туйнук


“Душманимга ҳам раво кўрмайман”, деб қўяди уларнинг баъзилари.

“Илоннинг боласи ҳам у ерга тушмасин”, деб қўяди жон-жонидан ўтиб кетганлари.

Улар – собиқ маҳбуслар.

У ер – қамоқхона.

Маҳбус қамоқхонада, яқинлари уйда тақвим кунларини игна билан тешиб кун санайди.

Куни кеча қамоқхона аҳлининг бир қисми учун суд кесиб берган муддатдан олдинроқ озодликка чиқишнинг қонуний асоси пайдо бўлди - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати мамлакат Конституциясининг 20 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилди.

Лекин умумий авфнинг эълон қилингани у ёки бу маҳбус учун қамоқхона эшиклари автоматик тарзда очилиб кетиши дегани эмас.

Эшик очилишини бироз тезлаштириш мумкинми?



Бу саволга кўпчиликнинг жавоби борки, у жавоб аксарият ҳолатларда пулга, порага бориб тақалади.

Бироқ Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси Светлана Ортиқованинг айтишича, бу соҳада коррупция борлиги тўғрисидаги ҳар қандай гап асоссиздир.

Масалан, дейди Ортиқова хоним,

- Ўтган йилги амнистия тўғрисидаги қарорни уч ой ичида қўлланишда бирор марта ҳуқуқбузарлик содир этилмаган. Тасаввур қилинг, дейди Светлана Ортиқова.

Сенатор, шунингдек, бундай деди:

- Амнистия тўғрисидаги қарор, албатта, ишлайди. Ҳеч кимга бир тийин ҳам бериш керак эмас, дейди Светлана Ортиқова.

Бу гапларни сенатор Ортиқова “Жамият ва қонун” эшиттириши учун берган махсус суҳбати давомида айтди.

Эшиттиришимиз ўз форматидан келиб чиқиб, сенатордан амнистия масаласининг кўпчилик учун қизиқ, маҳбуслар ва уларнинг яқинлари учун эса, муҳим бўлган бир қатор жиҳатларини сўради.

Мухбиримиз Алишер Сиддиқ олиб борган суҳбат давомида Ортиқова хоним диний ва сиёсий мотивлар билан қамалганлар тўғрисидаги саволларга ҳам жавоб бердики, навбати билан уларни ҳам эшитасиз.

Қарийб 40 дақиқага чўзилган суҳбат давомида сенатор Ортиқова амнистия тўғрисидаги қарор қабул қилиниш механизми, амнистия қандай маҳбусларга қўлланилиши ва кимларга қўлланилмаслиги, қарор ижросини таъминлаш юзасидан мутасадди муассалар зиммасига юклатилган вазифалар тўғрисида батафсил айтиб берди.

Ҳозир эса, суҳбатдан, боя айтганимиздай, масаланинг маҳбуслар ва уларнинг яқинлари учун муҳим бўлган баъзи жиҳатларини эшиттирамиз.

Қамоқдаги яқинини амнистияга тушди, деб ўйлаган фуқаро унинг чиқишини тезлатиш учун нима қилиши керак?

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:12 0:00
Бевосита линк


Амнистияга тушаман, деб ўйлаган маҳбус қандай ҳаракат қилиши керак?

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:43 0:00
Бевосита линк


Қамоқхона бошлиғи маҳбусни озодликка чиқаришни истамасачи?

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:52 0:00
Бевосита линк


Диний мотивлар билан қамалганлар бу йилги амнистияга тушадими?

Суҳбат давомида мухбиримиз сенатордан диний мотивлар билан қамалганлар (баъзи маълумотларга қараганда 10 минг нафардан зиёд) тўғрисида савол беришга ҳам улгурмади.

Ортиқова хоним суҳбат бошидаёқ кутилган саволни ўзи тилга олиб, бундай деди:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:46 0:00
Бевосита линк


“Ўзбекистонда сиёсий маҳбуслар йўқ”,

деди сенатор Светлана Ортиқова суҳбатнинг шу масалага оид қисмида.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:41 0:00
Бевосита линк


Эшиттиришга якун ясар эканмиз, Ўзбекистонда сиёсий маҳбуслар борлиги тўғрисида нафақат халқаро ташкилотлар, балки маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам бир неча йилдан бери бонг уриб келаётганини эслатиб ўтмоқчимиз.

Сенатор Светлана Ортиқова билан суҳбатни тўлалигича мана бу ерда тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:35:56 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG