Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:45

Коллеж ва лицейларда қизлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда



Тошкент коллеж ва лицейларида ўқиëтган қизлар оммавий тарзда поликникаларга олиб келиниб¸ бу ерда уларнинг умумий жисмоний саломатлиги¸ хусусан гинекологик соғлиғи текширилмоқда.

Бу ҳақдаги хабарни Озодлик мухбири суҳбатлашган Тошкентдаги лицей ўқувчи қизлари тасдиқлашди.

Тошкентдаги оилавий поликлиникаларда қизларнинг умумий саломатлик даражаси ултра товушли мосламалар воситасида текширилмоқда.

Тошкент лицейларидан бирида ўқийдиган 17 яшар қизнинг Озодликка айтишича текширувлар асосан қизларнинг иккиқат бўлган-бўлмаганини аниқлашга қаратилган.

Озодлик боғланган Тошкент¸ Самарқанд ва Нукусдаги коллежларнинг ўғил бола ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилмаяпти.

Тошкентдаги Политехника коллежи қизлари шу йил октябр ойидан бошлаб оилавий клиниканинг гинекология бўлимида текширувдан ўтказилмоқда.

Бу маълумотни Озодликка билдирган коллеж директорига кўра¸ қизларни гуруҳ- гуруҳ қилиб тиббий кўрикдан ўтказиш тадбири коллеждаги маънавият мажмуаси раҳбари зиммасига юклатилган.



Коллеж маънавият мажмуаси раҳбари Озодлик билан суҳбатда қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра амалга оширилаëтганини таъкидлади.

- Вазирлар Маҳкамасининг 1096 ва 1144-рақамли иккита қарорига кўра қизларни тиббий кўрикдан ўтказаяпмиз. Ëнимиздаги оилавий поликлиникага 15 тадан қилиб олиб боряпмиз. Уларни УЗИ (Ултра Товушли Тақдиқот) орқали текширтиряпмиз. Врач ва ҳамшира ажратилган¸ дейди суҳбатдош.

"Бундан мақсад нима? Қизларнинг ҳомиладор бўлган-бўлмаганини аниқлашми ëки уларни эрта сексуал ҳаëтдан иҳота қилишми?" деган саволларга бу суҳбатдош аниқ жавоб бера олмади:

- Қизларнинг соғлиги ҳақида қайғурилаëтган бўлса керак. Буни яна вазирлик билади¸ деди ўқитувчи.

Айни пайтда Озодлик суҳбатлашган лицей ўқувчилари орасида бу тиббий кўрик ҳақида бошқача таxминлар бор.

Тошкентдаги лицей ўқувчиларидан икки нафари ҳомиладор бўлгани ва уларнинг балоғат ëшидан паст бўлгани Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида муҳокама қилинганидан кейин ўқув юртларида ëппасига тиббий кўрик бошланган.

Озодлик мухбири билан исми сир қолиши шарти билан гаплашган қизларга кўра¸ ҳомиладорлик билан боғлиқ жанжал илдизи талабаларнинг пахтага олиб чиқилганига бориб тақалади.

Одобли қиз бўлиш ҳақида тилхат

Лицей ва коллежлардаги балоғатга етмаган қизларнинг ҳомиладор бўлишини олдини олиш мақсадида тарбиявий соатлар ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилаëтгани Озодлик суҳбатида бўлган ўқитувчилар тарафидан айтилди.

Бундай тарбиявий соатлар охирида қизлардан балоғат ëшига етгунча жинсий ҳаëтдан тийилиш¸ ўзбекона маънавий қадриятларга амал қилиш мажбурияти зиммага олинган тилхат ëздириб олинмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:51 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG