Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:31

Қул қилинган ўзбекистонлик қизлар депортация қилиниши мумкин


 Боқия Қосимова.
Боқия Қосимова.
"Қулликда ноқонуний яшаб келган!"

Москванинг Голяново туманида жойлашган қозоғистонлик тадбиркор эр-хотин Сакен Муздибаев ва Жансулу Истанбековаларга тегишли дўкондан ҳуқуқ фаоллари томонидан озод этилган Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ драма янги босқичга кирди.

Ноқонуний ушлаб турилган йилларда турли таҳқирларга учраган бу шахслар эндиликда “Россия миграция қонунчилигини бузгани учун” депортация қилиниши мумкин. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари маҳбус қизларни “қулликда” “ноқонуний яшаб келганликда” айбламоқда.

Москвада қул қилинган гастарбайтерлар озод этилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00
Бевосита линк


Лайло Аширова ва Боқия Қосимовалар адвокати Ирина Бирюкова Озодлик мухбири билан суҳбатда Тергов қўмитаси ходимлари алдов билан жабрланувчиларни полиция бўлимига таклиф этиб, уларга нисбатан миграция қонунчилиги бузгани учун маъмурий протокол тузаётганини маълум қилди:

- Бизни бу ерга дўкон эгалари билан юзлаштириш учун чақиртиришгани учун келган эдик. Кеча келган эдик – улар келмади, бугун келдик - йўқ. Биздан бир-икки маълумот олишди-да, ҳаммамизни йиғиб Преображенский туман Тергов бўлими бошлиғи Дамир Семирханов кабинетига олиб боришди. У ерда бирдан Голяново туман полицияси ходими пайдо бўлиб қолди. Семирханов бугун нега жабрланган 12 киши келмаганидан афсусланди, кейин бизга Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келганимиз тўғрисида протокол тузиш кераклигини айтди, дейди Ирина Бирюкова.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:07 0:00
Бевосита линк


Адвокатнинг айтишича, Голяново полициясида тузилган протоколга биноан эндиликда Лайло Аширова, Боқия Қосимова, Зарина Аширова ва Мўътабархон Абдуллаевалардан уч нафари депортация хавфи остида қолган:

- Эндиликда улар махсус приёмникка олиб борилиши ва депортация қилиниши мумкин. Голяново ИИБси ходими эса бизга “Биз ҳеч кимни қамамаймиз, уларга жарима ёзамиз, холос!”, деяпти. Бизнинг фикримизча, бунинг барчаси улардан қутулиш учун қилиняпти. Ахир қулдорларга ҳатто айблов ҳам эълон қилинмади, улар гувоҳ сифатида кетаяпти. Биз билан турли “тергов ишларини” олиб бориб, уларга Россия ҳудудини тарк этишга имкон берилаётгандек туюляпти, дейди ўзбекистонлик маҳбусалар адвокати Ирина Бирюкова.



Преображенский туман Тергов бўлими бошлиғи Дамир Семирханов Озодлик мухбири мурожаатига қисқа қилиб, мазкур ҳодиса юзасидан ҳеч қандай изоҳ бера олмаслиги ва Россия Тергов қўмитаси Бош бошқармасига расмий сўровнома юборишни тавсия қилди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларидан олинган маълумотга кўра, 2004 йилда бу дўкон билан айнан ҳодиса рўй берган: ўша пайтда бир гуруҳ Қирғизистон фуқаролари ҳам миграция қонунчилигини бузганликда айбланиб Россия ҳудудидан бадарға қилинган.

Россия жамоатчилиги терговга норозилик билдирмоқда

Қулликда ушлаб турилган ўзбек муҳожирларининг ҳозирги ҳолатидан хабар топган Инсон Ҳуқуқлари бўйича Кенгаш раиси Михаил Федотов Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси раҳбари Анатолий Якунинга махсус мурожаатнома юборди ва уни “вазиятга зудлик билан аралашишга” чақирди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари депортация ҳозирча фақат Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланиши мумкинлиги, зеро жабрланган Қозоғистон фуқароларига мамлакат элчихонаси томонидан аллақачон Россия ҳудудида яшаш учун зарурий ҳужжатлар ҳозирлангани ва улар мамлакатда қонуний равишда яна 30 кун қолишлари мумкинлигини билдирдилар.

“Фуқаровий кўмак” қўмитаси мувофиқлаштирувчиси Анастасия Денисова Ўзбекистон элчихонаси ўзбек қизларининг тақдири билан мутлақо қизиқмаётганидан таажжубда эканини яширмайди:

- Биз элчихонага мамлакатдан чиқишга сертификат бериш юзасидан Халқаро миграция ташкилоти орқали мурожаатимизга жавоб олдик, холос. У ерда айримларига сертификат қилиб беришга ваъда беришди, менимча ҳозиргача беришгани йўқ. Лекин бошқа элчихоналар каби биров келиб уларнинг тақдири билан қизиққанини кўрмадим, дейди Анастасия Денисова Озодликка.

Oзод этилган ўзбекистонлик қизлар тўлиқ “Фуқаровий кўмак” ва Москвадаги бошқа ҳуқуқ фаоллари ҳимояси остида қолмоқда.

Айни пайтда, ўзбекистонлик аёллар ҳимоясига Миграция бўйича минтақавий “БМТ Аёллар” дастури лойиҳаси бўйича бирлашган бир гуруҳ журналистлар ҳам қўшилди.

Россия президенти Владимир Путин номига юборилган очиқ хатда улар “Продукты” дўконидаги қуллик билан боғлиқ ҳодисага шахсан аралашишни сўрадилар ва Россия Тергов қўмитасининг бу ишни босди-босди қилишга уринаётгани юзасидан хавотир билдирдилар.

“Биз Сиздан, жаноб президент, бу иш терговини ўз қарамоғингизга олишингизни илтимос қиламиз. Биз Москвада содир бўлган бу ҳодиса миграция соҳасида ўрнашиб олган коррупцияни йўқ қилишга хизмат қилувчи суд маҳкамасига айланади¸ деган ишончдамиз” дейилади мазкур очиқ хатда.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йил 30 октябр куни Москванинг Новосибирская кўчасида жойлашган дўкондан ҳуқуқ фаоллари томонидан анча йиллардан бери қуллар сифатида ишлатилиб келинган 12 нафар Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари озод этилди.

Тергов қўмитаси Россия Жиноят Кодекси 127-моддаси, яъни “қонунга зид равишда шахсни озодликдан маҳрум қилиш” бўйича жиноий иш очди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:31 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG