Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:56

Гулнора Каримованинг Москвадаги ҳашаматли уйи ҳибс қилинди


"Камелот" турар-жой комплекси
"Камелот" турар-жой комплекси

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Москвадаги нархи 10 миллион долларга баҳоланаётган уч қаватли квартирасидан маҳрум бўлиши мумкин. Кузатувчилар буни МТС билан боғлиқ можаронинг давоми ўлароқ баҳоламоқда.

Ал қасос?

Москва марказида бадавлат мижозлар учун махсус қурилган “Камелот” турар-жой комплексидан Гулнора Каримова сотиб олган 3 қаватли квартира ҳибс этилди.

Гулнора Каримова уй сотиб олган Камелот турар жой к
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:34 0:00


Россия матбуотида 31 октябр куни пайдо бўлган бу хабарга кўра, ҳозирда нархи 10 миллион АҚШ долларига баҳоланаётган бу квартира Россия адлия тизимлари томонидан ҳибс этилган.

Бундай қарорнинг эса¸ Россиядаги энг йирик мобил алоқа оператори МТСнинг Ўзбекистонда синдирилишига жавоб тариқасида қабул қилингани айтилмоқда.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлган "Ўздунробита" фаолиятининг тўхтатилиши ортида айнан Гулнора Каримова турганига оид турли тахмин ва фаразлар мавжуд. Аммо ҳозирча на МТС ширкати ва на МТСнинг Ўзбекистонда синдирилиши юзасидан жиноий иш очган Россия терговчилари МТС муаммолари ортида айнан Гулнора Каримова турганига оид бирор маълумот эълон қилган эмас.

МТС эгаси саналган “АФК Система” корпорацияси расмий вакиласи Юлия Белоус Озодлик мухбири билан суҳбатда Гулнора Каримовага тегишли квартиранинг ҳибс қилинганига оид хабарларни тасдиқлай олмаслигини билдирди.

Айни пайтда¸ МТС мулкдори намояндаси Каримова пентхаусининг Россия Федерацияси ИИВ Тергов департаменти томонидан Ўзбекистонда МТС активлари мусодара қилиниши юзасидан қўзғатган жиноий иш доирасида ҳибс этилган бўлишини эҳтимолдан соқит қилмади:

- Каримованинг квартираси Тергов қўмитаси олиб бораётган иш асосида ҳибсга олинган бўлиши мумкин. Бу сентябрда қўзғатилган жиноий иш доирасидаги қандайдир амалиёт бўлиши ҳам мумкин. Лекин бунга биз алоқадор эмасмиз¸ бундан хабаримиз ҳам йўқ, деди “АФК Система” корпорацияси расмий вакиласи Юлия Белоус.

Бу суҳбатдош воқеа тафсилотларни аниқлаш мақсадида Россия Ички ишлар вазирлиги Тергов департаментига мурожаат қилишни тавсия этди.

Тергов департаменти матбуот хизмати ходими Озодлик билан суҳбатда¸ ҳозирча МТСнинг Ўзбекистондан сиқиб чиқарилиши юзасидан очилган жиноий иш доирасида Гулнора Каримованинг Москвадаги қимматбаҳо кўчмас мулки ҳибс этилганидан бехабарлигини билдирди. Айни пайтда¸ кун давомида бу масалага ойдинлик киритишга уринажагини ваъда қилди.

МТС бўйича махфий музокараларнинг давом этаëтгани тахмин қилинмоқда

Россия Федерацияси ИИВ Тергов департаменти Россия Жиноят Кодексининг фавқулодда ҳолатларда қўлланиладиган 178-моддаси 2-қисми (“Рақобатга йўл қўймаслик, чеклаш ёки уни бартараф қилиш”) асосида сентябр ойида "МТС-Ўзбекистон" ширкатининг Ўзбекистондан сиқиб чиқарилгани юзасидан жиноий иш қўзғатди.

Айни пайтда, Ўзбекистон адлия тизимлари МТС тақдири юзасидан узил-кесил қарор чиқаришни пайсалга солмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг апелляция коллегияси МТС компаниясининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси "Ўздунробита" ширкатининг тўрт менежери устидан чиқарилган аввалги суд қарорини кўриб чиқишни 13 ноябрга қолдирди.

Бундан аввал суд 16 октябр куни айни ишни кўриб чиқишни икки ҳафтага қолдирган эди. Суд ўз қарорини ишни батафсил ўрганиб чиқиш кераклиги билан изоҳлаган эди.

Айни пайтда, Ўзбекистон Олий хўжалик суди ҳам 30 октябр куни “Ўздунробита” лицензиясининг қайтариб олингани бўйича ширкат каcсация тартибида тақдим қилган шикоятини учинчи марта кўриб чиқиб¸ қарор қабул қилишни айнан 13 ноябрга қолдирди.

9 ва 16 октябр кунги маҳкамада ҳакамлар қарор беришни 30 октябрга қолдирган эди.

Ахборот агентликлари ва мустақил таҳлилчилар фикрича, суд қарорлари "Ўздунробита"га тегишли активлар тақдирини ҳал қилиш бўйича парда ортида музокараларни давом эттиришга имконият яратиш мақсадида кечиктирилмоқда.

Ўзбекистон МТС бўйича якуний ҳукмни кечиктираëтган бир пайтда¸ Россияда Тошкентга босим кучайтирилмоқда.

Хусусан¸ 18 октябр куни Россия Давлат Думасининг Мулкчилик маcалалари бўйича қўмитаси йиғилишида депутатлар Россиянинг қатор ширкатлари Ўзбекистонда ҳукумат идоралари томонидан босимга учраётгани ва бунга “кескин жавоб қайтарилиши” лозимлиги юзасидан келишиб олган эдилар.

Айрим кузатувчилар¸ Гулнора Каримованинг Москвадаги кўчмас мулки ҳибс этилиши ана шу босим ифодаси эканини тахмин қилмоқдалар.

“Камелот оддий фуқаролар учун эмас”

Россиядаги Ўзбекистон элчихонасида сиëсий маслаҳатчи бўлиб ишлаган Гулнора Каримованинг Россия ҳудудидаги кўчмас мулки ва бошқа бойликларига оид аниқ маълумот йўқ.

Айрим норасмий манбалар¸ Каримованинг Москвада ҳашаматли кўчмас мулклар¸ хусусан қимматбаҳо дўконлар тармоғи эгаси эканини иддао қилади.

Cnews нашрининг Россия Давлат Думасидаги ўз манбасига таяниб ëзишича¸ Гулнора Каримова“Фрунзенская” метро бекати ёнидаги “Камелот” комплексининг 9-11 қаватларидаги квартирани 2003 йилда тахминан 2 миллион долларга сотиб олган.

2003 йилда бу савдо ҳақида хабар тарқатган “Независимая газета”га кўра, Гулнора Каримованинг "Камелот"даги 420,8 квадрат метр ҳудудлик уч қаватли “де-люкс" квартираси зодагонларча яшаш учун лозим барча қулайликлар – бассейн, сауна, фитнесс-клуб, бар, бир неча машинага мўлжалланган гараж ҳудуди билан жиҳозланган.

Хамовники туманидаги бу комплексни қуриб топширган “Авгур Эстейт” ширкатидан олинган маълумотга кўра, уйнинг тепа қаватида жойлашган пентхаусларнинг барчаси аллақачон сотиб бўлинган.

"Камелот"даги квартиралар савдоси билан шуғулланаëтган HOUSE MALL риэлтори Анастасия Татарская Озодлик мухбирига бу комплексдаги квартиралар баҳоси оддий фуқароларга қимматлик қилиши ва бу ерда асосан Россия бизнес-элитаси вакиллари яшашини билдирди:

- Бу комплексда яқинда 13 қаватдаги 400 квадрат метрлик катта пентхаус 8 миллион АҚШ долларига сотилди. Ҳар метр квадрат ҳудуд тахминан 16-18 минг долларга баҳоланди¸ дейди риэлтор Анастасия Татарская.

HOUSE MALLдан олинган мълумотга кўра, “Камелот”даги битта машина турар жойи баҳосининг ўзи 35-40 минг АҚШ доллари атрофидадир.
XS
SM
MD
LG