Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:20

Швеция суди Takilant ҳисоб рақамини музлатди


Швеция суди Гулнора Каримовага яқин бўлган Гаяне Авакян Nordea банкидаги пулларини олиб чиқиб кетиш эҳтимолини назардан соқит қилмайди.
Швеция суди Гулнора Каримовага яқин бўлган Гаяне Авакян Nordea банкидаги пулларини олиб чиқиб кетиш эҳтимолини назардан соқит қилмайди.

Швеция суди TeliaSonera ширкатидан пора олганликда гумонланаётган Takilant компанияси банк ҳисоб рақамларини музлатиш қарорини маъқуллади ва унда ўзбекистонлик икки фуқарони “пул ювганлик”да гумонлаш учун барча асослар борлигини билдирди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Душанба куни Швеция суди Гибралтарда рўйхатга олинган Takilant ширкати икки вакили Гаяне Авакян ва Алишер Эргашевнинг “пул ювганликда айбдор” дея тахмин қилиш учун ўзида барча асослар борлигини маълум қилди. Айни пайтда суд бу ишга оид тафсилотларни очиқламайди.

Швеция суди томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Гаяне Авакян ва Алишер Эргашевнинг адвокатлари ўз мижозларига қўйилаётган айбловларни инкор қилгани ҳам қайд этилади.

Суд, агар Takilant ширкатининг Nordea банкидаги ҳисоб рақамлари музлатилмайдиган бўлса, бу икковлон пулларни олиб чиқиб кетиши мумкинлигини билдирди ва мазкур ширкатга қарашли 30 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағни музлатиб қўйиш бўйича прокуратура қарорини тасдиқлади.

Швеция прокуратураси август ойида швед телевидениеси Takilant Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага алоқадорлиги ҳақида кўрсатув намойиш қилганидан сўнг 2007 йилда мазкур ширкат ва TeliaSonera ўртасида лицензия олди-соттиси юзасидан дастлабки текширувларни бошлаганди.

Текширув бошланиши биланоқ прокуратура ходимлари Takilant вакиллари порахўрлик ва пул ювишга алоқадорликда гумонланаётганини асос қилиб олган ҳолда, суддан ширкатнинг 1,5 миллиард швед кронаси (225 миллион АҚШ доллари-таҳр.) миқдоридаги маблағини музлатиб қўйишни сўраган, аммо швед суди порахўрлик билан боғлиқ ишларни кўриш салоҳиятига эга эмаслигини билдирган эди.

TeliaSonera Ўзбекистонда 3G мобил телефон алоқа хизматини йўлга қўйиш учун рухсат олиш эвазига Ҳибралтарда қайд қилинган Takilant Ltd ширкатига ҳаммаси бўлиб, 320 миллион долларга тенг пул ўтказгани айтилади.

Қисман Швеция давлатига қарашли бўлган TeliaSonera бу пулларни пора ўлароқ берганликка оид айбловларни инкор қилиб келмоқда. Ширкат Ўзбекистонда 3G-лицензиясини сотиб олишда ноқонуний бирор иш содир этилмаганини билдирган ва 2,3 миллиард кроналик (тақрибан 344 миллион АҚШ доллари – таҳр.) бу битимни текшириш учун мустақил аудиторларни жалб қилган. Mannheimer Swartling юридик фирмаси томонидан олиб борилаётган текширувлар натижаси шу йил охирида чиқиши кутилмоқда.

TeliaSonera бош директори Ларс Нюберг ширкатга нисбатан илгари сурилаётган айбловлар тасдиқланган тақдирда, истеъфо беришини билдирган.

Takilant ширкатининг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов қизи Гулнора Каримовага алоқаси борлиги айтилади. Takilant Ltd нинг эгаси Гулнорага яқин бўлган Гаяне Авакян исмли аёлдир.

Ўзбекистонлик бу аёл Швейцария расмийлари томонидан ноқонуний пулларни ўзлаштиришга доир йирик тергов жараёни марказида ҳам туради.

Швецариядаги тергов доирасида мамлакат банкларидаги Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага тегишли экани ишонилган 600 миллион франк (640 миллион АҚШ доллар) миқдоридаги маблағ музлатилди.
XS
SM
MD
LG