Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:47

Иштихонлик ўқувчилар пахтадан мактабга қайтди


Бу йил мактаб ўқувчиларининг пахтага чиқишини кескин тақиқлаган Тошкент ҳукумати¸ мамлакат бўйлаб коллеж талаба ва ўқитувчиларини ëппасига далага ҳайдади.
Бу йил мактаб ўқувчиларининг пахтага чиқишини кескин тақиқлаган Тошкент ҳукумати¸ мамлакат бўйлаб коллеж талаба ва ўқитувчиларини ëппасига далага ҳайдади.
Вазирлик раддия берди

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати иштихонлик мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида Озодликда 29 сентябр куни эълон қилинган хабарга раддия берар экан, шундай деб ёзди:

“Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги мактаб ўқувчиларининг пахта теримига жалб қилингани ҳақида баъзи хорижий оммавий ахборот воситаларида кетган аноним хабар вилоят ва туман Халқ таълими бошқармалари ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди. Хабарда айтилган фактлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, дейилади Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Халқ таълими вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, мактабларда дарслар мунтазам ўтилган, дарсдан сўнг эса ўқувчилар тўгарак ва спорт секцияларига жалб қилинган.

Озодлик манбалари раддияни рад этди

Озодлик бу раддиядан сўнг, яна Иштихон туманидаги манбалари билан боғланди. Мактаб ўқитувчиларидан бири, бу ҳақда Озодлик радиосида кетган эшиттиришдан сўнг, мактаб ўқувчилари зудлик билан мактабга қайтарилгани ҳақида гапирди:

- Шанба кунги шу гапдан кейин текшириш бошланган. Душанба кунидан бошлаб барча ўқувчилар яна мактабга чиқди. Юқори синфлар бир ҳафтача, 5-6 синфлар 3 кун пахта терди. Болалар йўл четида эмас, анча ичкари майдонларда пахта терди, дейди исми сир қолишини сўраган мактаб ўқитувчиси.

Унинг айтишича, ҳафта давомида ўтилмай қолган дарслар синф журналларига кейин ёздирилган:

- Ўтган куни кечаси ўқитувчиларни чақиртириб, ҳамма журналларни ёздирди. Ўтилмаган дарслар “ўтилди” деб ёзилди. Комиссия келади, деб, ўқитувчилар кечаси 11 гача ўтириб, журналларни тўлдириб келди, дейди иштихонлик ўқитувчи.

Иштихон туманидаги қишлоқ мактабларидан бирининг бошланғич синф ўқитувчиси ҳам ўтган ҳафта юқори синф ўқувчилари пахтага чиққанини тасдиқлади:

- Бизлар, бошланғич синфлар пахтага чиққанимиз йўқ, лекин ўтган ҳафта мактабимизни ёпди, юқори синфлар пахтага чиқди. Бугундан бошлаб дарс бошланди, дейди ўқитувчи.

Иштихон туманидаги яна бир мактаб ўқитувчиси юқори синф ўқувчилари уч кун давомида тўлиқ пахта теримида бўлганини айтди:

- Уч кун 8-9 синф ўқувчилари пахта терди. 27-28-29 сентябр кунлари.Қуйи синфлар чиққани йўқ. Тумандаги ҳамма мактабларда шундай бўлди. Теримда ўқувчиларга норма қўйишди, лекин ким бажарарди у нормасини, дейди мактаб ўқитувчиси.

Озодлик Иштихон туманидаги яна бир неча мактаб билан боғланди. Суҳбатлашган ўқитувчиларнинг айтишларича душанба кунидан аксар мактабларда барча дарслар тўлиқ ўтилмоқда.


Ўқувчиларни пахтага ким ҳайдади?

Озодлик боғланган иштихонлик ўқитувчилардан бирига кўра¸ Иштихон туман ҳокими Шуҳрат Неъматов мактаблар директорларини чақириб, юқори синф ўқувчиларини пахта теримига чиқариш тўғрисида оғзаки топшириқ берган.

Ҳозирча туман ҳокимининг бу ишни вилоят ва республика раҳбарлари билан маслаҳатлашгани¸ ëхуд ўқувчиларни Бош вазир кўрсатмасига зид равишда¸ далага ҳайдаш ҳақида ўз бошича қарор чиқаргани мавҳумлигича қолмоқда.

Бу саволга ойдинлик киритиш мақсадида Иштихон тумани ҳокимлиги билан кун давомида боғланишга ҳаракат қилдик. Бироқ ҳокимнинг 231 98 32 ва 629 11 54 телефонлари жавоб бермади.

Айрим иштихонликларнинг айтишича¸ пахта режасини бажариш бўйича республикада биринчилар қаторида бораëтган Иштихон тумани ҳокими¸ республикада биринчи бўлиб план бажарилгани ҳақида ҳисобот бериш иштиëқида¸ ўқувчиларни далага чиқарган бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги тарқатган раддияга кўра, иштихонлик ўқувчиларнинг пахта теримига жалб қилинганини вилоят ва туман Халқ таълими бошқармалари мулозимлари текширган.

Маҳаллий ўқитувчилар фикрича, айнан Тошкентдан бевосита текширувчилар келмаганлиги боис, вилоят ҳокимлиги раҳбарлари туман ҳокимлигининг мактаб ўқувчиларини пахта теримига жалб қилганлиги фактини вилоят Халқ таълими бошқармаси мулозимлари ёрдамида хаспўшлашга муваффақ бўлган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:02 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG