Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:30

Маҳбуба Зокирова: “Опамни қамашди, мен қочишга мажбур бўлдим”


Маҳбуба Зокирова Ўзбекистон Олий Суди маҳкамасида гувоҳлик беряпти(2005 йил 24 октябр)
Маҳбуба Зокирова Ўзбекистон Олий Суди маҳкамасида гувоҳлик беряпти(2005 йил 24 октябр)

Андижон воқеалари айбланувчилари устидан ўтказилган судда “тинч аҳолини ўзбек аскарлари отди”, деб гувоҳлик берган Маҳбуба Зокирова Австралиядан бошпана топди.


Ўзбекистонда ўзи ва оиласига бўлаётган таъқиблардан қочган Маҳбуба Зокирова тўрт нафар фарзанди билан Австралияга 26 сентябр куни етиб келди.

Маҳбуба Зокирова 2005 йилнинг кузида Ўзбекистон Олий Судида бўлган маҳкамада Андижон воқеалари бўйича гувоҳлик берган икки юзга яқин гувоҳлар орасида "Бобур майдонига йиғилган оломонни ҳукумат аскарлари отди", деб кўрсатма берган ягона гувоҳ бўлди.

Бироқ, Ўзбекистон Олий Суди Маҳбуба Зокированинг бу кўрсатмасини ёлғон ва асоссиз деб баҳолаган эди.

Суд мажлисидан сўнг Маҳбуба Зокирова ўз уйига олиб бориб қўйилган ва милиция ходимларининг қаттиқ назоратида яшаб келаётган эди.

Австралиядан қочқинлик мақомини олган Маҳбубанинг опаси Дилором Абдуқодирова 2010 йилнинг бошида Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳибсга олиниб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Шундан сўнг 40 ёшли Маҳбуба Зокирова таъқиблардан қочиб, фарзандлари билан қўшни мамлакатлардан бирига ўтган ва БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигидан бошпана сўраган эди.

Озодлик Маҳбуба Зокирова Австралияга етиб келганидан сўнг ундан интервью олди.

Озодлик: Маҳбубахон яхши етиб келдингизми?

Маҳбуба Зокирова: Раҳмат, Худога шукр!

Озодлик: Андижон воқеаларидан сўнг етти йил ўтди. Ўша судда берган гувоҳлигингиздан сўнг, қандай кечди ҳаётингиз?

Маҳбуба Зокирова: Босимлар бўлиб турди. Мелисалар чқаириб, безовта қип туришарди. Одамларга қўшилмасдан уйдан чиқмай ўтиринг, дейишарди.

Озодлик: Энди сиз етти йил уйдан чиқмай ўтирдингизми?

Маҳбуба Зокирова: Оз-моз қўшилдим, энди улар доим назорат қилиб туришардида, қоғозларга қўл қўйдиришарди...

Маҳбуба Зокирова билан интервюни тўлиқ шаклини қуйида тингланг:


XS
SM
MD
LG