Халқаро Амнистия ташкилотининг Украина бўйича тадқиқотчиси Хэза МакГилл Озодлик билан суҳбатда агар Украина ҳукумати Руслан Сулаймоновни экстрадиция қилса, бу халқаро қонунларга зид бўлишини урғулади.
- Руслан Сулаймонов Ўзбекистонга экстрадиция қилинмаслиги керак. Агар у ватанига қайтарилса, қийноққа солиниши, унга нисбатан адолатсиз судлов ўтказилиши ва инсон ҳуқуқлари бошқа кўринишда бузилиши мумкинлигидан биз хавотирдамиз.
Агар у экстрадиция қилинса, Украина Халқаро инсон ҳуқуқлари, яъни, БМТнинг Қочқинлар ҳақидаги шартномаси ва БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясига зид йўл тутган бўлади, - деди Халқаро Амнистия ташкилотининг Украинадаги тадқиқотчиси Хэза МакГилл.
Халқаро Амнистия ташкилоти эълон қилган баёнотга кўра, халқаро қонунлар доирасида ўз зиммасига олган мажбуриятларга мувофиқ Украина қочқинларни ўлим жазоси қўлланиладиган, маҳбуслар қийноққа солиниши ёки инсон ҳуқуқлари бошқа кўринишда бузилиши мумкин бўлган давлатларга экстрадиция қилмаслиги керак.
Халқаро ташкилот Киев расмийларини Руслан Сулаймоновни учинчи давлатдан бошпана олиши учун зудлик билан озод этишга чақирган.
Халқаро Амнистияга кўра, Руслан Сулаймонов Ўзбекистондаги “Карвон бозор” номли қурилиш ширкатида менежер бўлиб ишлаган.
Инсон ҳукуқлари ташкилоти баёнотида билдирилишича, 2008 йилда катта таъсирга эга бўлган шахслар ширкатда рейдлар ўтказган. Ширкат ўз акцияларининг бир қисмини уларга беришни рад қилганидан сўнг аксар менежерлар иқтисодий жиноятларда айбланган.
Иқтисодий жиноятда айбланиши мумкинлигидан хавотирга тушган Руслан Сулаймонов Қирғизистонга ўтиб, шу мамлакат фуқаролигини олишга муваффақ бўлган.
Сулаймонов 2010 йил ноябр ойида Украинага борган.
2011 йил 25 феврал куни ишлаш учун рухсатнома берилишини сўраб Чернигов шаҳридаги Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган пайтда Руслан Сулаймонов қўлга олинган.
Халқаро Амнистияга кўра, Украина ва халқаро андозаларга зид равишда 2011 йил 18 майга қадар унга адвокат берилмаган.
Украина Бош прокуратураси 2011 йил 12 май куни иқтисодий жиноятларда айбланган Руслан Сулаймоновни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни тасдиқлаган.
2011 йил 20 май куни эса Сулаймонов Украинада бошпана сўраган. Бироқ 2012 йил 2 июл куни унинг мурожаатига рад жавоби берилган. Ҳозирда айни масала юқори суд идорасида қайта кўрилмоқда.
Халқаро Амнистия баёнотида Сулаймоновнинг Бош прокуратуранинг экстрадиция қилиш ҳақидаги қарори юзасидан ёзган аризасига ҳам рад жавоби берилгани қайд этилган.
Қочқинлар масалалари бўйича БМТ идораси 2012 йил 18 майида Руслан Сулаймоновни қочқин сифатида расман тан олган.
Хэза МакГиллга кўра, Сулаймонов Қочқинлар масалалари бўйича БМТ идораси томонидан қочқин сифатида эътироф этилган.
Украина қонунларига мувофиқ экстрадиция қилиш учун қўлга олинган шахс 18 ойдан ортиқ ҳибсда сақланиши таъқиқланган. 25 сентябр куни Руслан Сулаймонов ҳибсга олинганига 18 ой тўлади.
Халқаро Амнистияга кўра, Ўзбекистонга экстрадиция қилиш учун Сулаймонов 7 сентябр куни Черниговдан Киевдаги ҳибсхонага кўчирилган.
Халқаро Амнистия ташкилоти вакили Хэза МакГилл Руслан Сулаймонов қочқин сифатида ўзига бошпана сўраш ҳуқуқига эга эканини айтди.
- Қочқин сифатида Сулаймонов ўзига бошпана берилишини сўраш ҳуқуқига эга. У инсон ҳуқуқлари бузиладиган давлатга қайтарилмаслиги керак, деди Халқаро Амнистия ташкилотининг Украинадаги тадқиқотчиси Хэза МакГилл.