Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:45

АҚШ конгрессменлари ва GSMA МТСни ҳимоя қилиб чиқди


АҚШ Вакиллар палатаси вакили Дэн Бёртон президент Ислом Каримовга аталган мактубга имзо чеккан конгрессменлардан бири.
АҚШ Вакиллар палатаси вакили Дэн Бёртон президент Ислом Каримовга аталган мактубга имзо чеккан конгрессменлардан бири.

АҚШ Конгрессининг нуфузли вакиллари ва GSMA Мобил операторлар бутунжаҳон ассоциацияси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов номига “МТС-Ўзбекистон” билан боғлиқ муаммони бартараф этиш илтимоси билан мурожаатнома юборди.

АҚШ конгрессменлари Каримовга янахат йўллади

Ўзбекистон президенти номига юборилган хатда GSMA (GSM Association) Мобил операторлар бутунжаҳон ассоциацияси раҳбари Энн Буверо МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбасига қилинаётган босим бу мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси ва инвестиция муҳитига жиддий зиён етказиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Биринчидан, мобил алоқа соҳаси Ўзбекистонга киритилаётган потенциал хориж сармояларининг даромад манбайи ҳисобланади, лекин МТС-Ўзбекистон билан боғлиқ вазият бошқа сармоядорларни иккилантириб қўйиши мумкин. Иккинчидан, сармоя ётқизиш учун бозор танланаётганида биринчи навбатда бизнес муҳитнинг стабиллиги, жумладан ривожланган мобил инфратузилмасига эътибор қаратилади”, деб ёзади GSMA раҳбари Энн Буверо.

Нусхаси Озодлик Радиосига жўнатилган хатда Мобил операторлар бутунжаҳон ассоциацияси раҳбарияти Ислом Каримовни бу тортишувга шахсан аралашишни ва қонун асосида адолатли ҳукм чиқарилишини таъминлашни сўрайди. GSM Association уюшмаси, жумладан, дунёнинг 200дан ортиқ мамлакатида фаолият юритаётган 700 дан ортиқ мобил алоқа оператори манфаатларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.

АҚШ конкрессменлари ҳам Ўзбекистон президенти номига айни маънодаги мурожаатномани юбордилар.

Президент Каримовга аталган мактубга АҚШ Конгресси вакиллари Дэн Бёртон, Грегори Микс, Трент Франкс, Том Марино ва Майк Гоффман имзо чекди.
Президент Каримовга аталган мактубга АҚШ Конгресси вакиллари Дэн Бёртон, Грегори Микс, Трент Франкс, Том Марино ва Майк Гоффман имзо чекди.
Нусхасини Озодлик қўлга киритган хатда ёзилишича, АҚШ парламенти депутатлари МТСнинг Ўзбекистондаги вазияти ва ҳибсга олинган ходимларнинг тақдири билан боғлиқ хавотирларини “МТС акциядорлари қаторида америкалик инвесторлар, шу жумладан ҳукумат амалдорлари, ўқитувчилар ва ҳарбийлар манфаатларини ҳимоя қилувчи жамғармалар” тургани билан ҳам изоҳлаган.

Хат остига имзо чеккан АҚШ Конгрессининг беш нафар аъзоси - Дэн Бёртон, Грегори Микс, Трент Франкс, Том Марино ва Майк Гоффманлар Ўзбекистон раҳбариятини “Ўздунробита” ширкатининг солиқ қонунчилигини бузгаликда ҳамда товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган тўрт нафар ходими устидан адолатли ва очиқ суд ўтказилишини таъминлашни сўраган.

Шунингдек, Конресс аъзолари ҳам МТСнинг Ўзбекистондаги ширкатига қилинаётган босим “Ўзбекистоннинг технология секторига сармоя киритилишини” мутлақо тўхтатиб қўйиши ва “икки тарафлама муносабатларнинг ёмонлашишига” олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

МТСнинг Россиядаги бош қароргоҳи вакиллари “Ўздунробита”га нисбатан ноҳақликларга эндиликда нафақат йирик хориж жамоат ташкилотлари, балки турли мамлакатлар расмийлари ҳам ўз муносабатини билдираётганини таъкидлашди.

14 август куни АҚШ Конгрессининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик комиссияси раислари республикачи конгрессмен Кристофер Смит ва демократлардан сенатор Бенжамин Кардинлар МТСга босим давом этаверса, “икки томонлама муносабаталар ёмонлашиши” ҳамда “хорижий инвестициялар муҳитига салбий оқибатларидан” огоҳлантирганлиги тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

МТС: “Ходимларимиз гаровда ушлаб турилибди…”

МТС ширкати матбуот хизмати вакили Валерия Кузменко Озодликка “АҚШ конгрессменлари МТС билан боғлиқ вазият хусусида Ўзбекистон раҳбарига иккинчи марта мурожаат қилмоқда”, дейди.

- Амалда Ўзбекистондаги МТС можароси кўплаб халқаро ва Россия ташкилотлари эътиборини ўзига қаратди ва АҚШ конгрессменлари Ўзбекистон президенти номига иккинчи марта бундай хат юборишмоқда. Уларнинг барчаси вазиятдан хавотирда экани, бизнесга бўлаётган таҳдид Ўзбекистоннинг инвестиция муҳитига сўзсиз таъсир қилишини таъкидламоқда. Ахир МТС нафақат Россия, балки АҚШ фуқаролари мулки ҳамдир, дейди АҚШдан Ўзбекистон президенти номига юборилган хатларни изоҳлаган Валерия Кузменко.

Компания расмийси МТС шунингдек GSMA Мобил операторлар бутунжаҳон ассоциацияси аъзоси экани ва бу ташкилот мобил алоқа операторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи жаҳондаги энг йирик ташкилот эканини қўшимча қилди.

Валерия Кузменко саноқсиз хат, мурожаатнома ва илтимослардан кейин ҳам ҳозиргача Ўзбекистон раҳбариятидан бирор жавоб олинмаганини гапиради.

- Бирор расмий мурожаатномага, жумладан ўзининг хатларига МТС жавоб олганича йўқ. Афсуски МТС билан боғлиқ Ўзбекистондаги вазият оғирлигича қолмоқда. Эслатиш жойизки, тўрт нафар ходимимиз устидан суд маҳкамаси давом этмоқда, мулкимиз ҳибс этилиши бошланди. Суд бошланганига қарамасдан негадир ҳужжатларимизни текшириш, тинтувлар давом этмоқда. Бу вазиятда энг даҳшатлиси –МТСнинг жавобгар сифатида барча айбни ўзига олиш таклифига Ўзбекистон ҳукумати рад жавобини берди. Ҳозир барча айб бизнинг ходимларимизга юклатилмоқда ва улар содда қилиб айтадиган бўлсак гаровда сақланмоқда, дейди Озодлик Радиосига МТСнинг расмий вакили Валерия Кузменко.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:23 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG