Туркманистонлик селекционер ўзи кашф қилган янги қовун навини президент Қурбанқули Бердимуҳаммедов шарафига “Аркадағ” деб атади.
Бу ҳақда хабар қилган туркман матбуотига кўра, янги қовун нави қурғоқчилик ва зараркунандаларга ўта чидамлилиги билан бошқа навлардан фарқ қилади.
Марҳум Туркманбоши Сапармурод Ниёзов шарафига ҳам у президентлик даврида янги қовун нави яратилган эди.
Қисқа муддат ичида ўз салафи марҳум Сапармурод Ниëзов шахсига сиғиниш унсурларини йўқ қилган Қурбонқули Бердимуҳаммедов¸ мустақил кузатувчиларга кўра¸ унинг ўрнига ўз шахсига сиғинишни кучайтирмоқда.
Дунë давлатларидаги демократия ва инсон ҳақлари вазиятини тадқиқ қиладиган халқаро ташкилотлар Туркманистонни инсон фундаментал ҳақлари энг қўпол тарзда топталаëтган Шимолий Корея билан бир қаторга қўйиб келмоқда.Жорий йилнинг март ойида Ашхободда Бердимуҳаммедов шарафига илк ҳайкал ўрнатилди.