Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:38

Яна бир муҳожир Ўзбекистонга бериб юборилди


Ўзбекистонда диний айбловлар билан қидирувга берилган 27 ёшли Жамшид Нуруллаев 15 августга ўтар кечаси Россия кучишлатар тизимлари томонидан бериб юборилгани тўғрисида Озодликка унинг яқинлари хабар қилди. Акасининг сўзларига кўра, экстрадиция қилинишидан икки кун олдин Жамшид терговчилар томонидан қаттиқ калтакланган.

Қашқадарёлик Жамшид Нуруллаев 15 августга ўтар кечаси Смоленск вилояти Гагарин туман суди қарори билан Ўзбекистонга бериб юборилди.

Озодликка қўнғироқ қилган маҳбуснинг акаси Ибодулла укаси билан қандай қилиб Россияга келиб қолганини гапириб берди.

- Укам Ўзбекистонда 2006 йилда подставка билан қамалган эди. Энди 17 ёшга кирган бола эди. 159, 244, яна бир балолар билан қамашворган, “намоз ўқиган” деб. Уйга 12 кишилаб келиб наша, героин деб, оқ порошокларни сочиб ташлаб қамашувди, видеога олиб. Кейин амнистияга тушди, югур-югур қилиб бир хонали Қашқадарёдаги квартирамизни сотиб, Навоий-Бухоро қилиб, охири уйсиз ҳам қолдик. Бир йилу бир ойдан кейин чиқарволдик, дейди Ибодулла.

Қаршилик Ибодулланинг сўзларига кўра, укаси Жамшид қамоқдан озод этилганидан кейин маҳаллий участка нозирлари ва милиция ходимларининг доимий босими остида қолган.

Милициячилар Жамшидни ҳафталаб уйидан олиб кетиб бепул ишлатгани, тинимсиз чақиртираверганидан безиб кетганини гапирган Ибодулла укасини Россияга олиб кетиб тирикчилик учун пул ишлаб келишга қарор қилган.

Ибодулла Ўзбекистон ОВИРи рухсати билан қонунан чиқиб кетган, бироқ милициянинг доимий қайдидан ўтмагани учун, Жамшид яна қидирувга берилганини айтади.

- Бу ерда уни никоҳдан ўтган рус аёли бор. Шу воқеалардан кейин Ўзбекистонга боролмади, паспортини сроки ўтиб кетган. Май ойида паспортини ҳаракатини қиламан деб хотини олиб кетувди ўз шаҳри Смоленскка. 21 май куни Смоленскдан қайтиш пайтида автобуси текширилибди. Уни қўлида фалшивий документи бўлган, чунки ўзини паспорт сроки 2010 йилда ўтиб кетган, отворган эди. У ёққа борса уни қўйишмайди яшагани. Шундан кейин, уни ушлашди, 3 ой изоляторда турди. Охирги 4 ой давомида унга қидирув йўқ эди. Қўлга тушганидан кейин уни Қаршида қидирувга эълон қилиб ташлашди. Қаршида ҳамма жойларда уни расмини ёпиштириб ташлашди. Ўзбекистондан келган қоғозда 159, 244-1, 244-2 моддалари бўйича сўров келибди, дейди Ибодулла.

Жамшиднинг рус рафиқаси турли жамоатчилик ва ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларига мурожаат қилган, лекин натижа бўлмаган.

Жамшиднинг акаси ўзбекистонлик маҳбус қамоқда бир неча маротаба қалтаклангани, уни қандайдир ҳужжатларга қўл қўйдиришга мажбурлашганини маълум қилишди. Ниҳоят, Смоленск вилояти Гагарин туман суди Жамшид Нуруллаевнинг Ўзбекистон сўровига кўра экстрадиция қилиниши тўғрисида қарор чиқарган.

Гагарин туман судида Озодликка Нуруллаев Жамшид иши юзасидан маълумот фақат расмий мурожаат асосида бир неча ҳафтадан кейин берилишини билдиришди.

- Бизлар билмай қолдик: кеча самолётдан телефон қилди. “Кетишимдан икки кун олдин мени уриб юзларимни кўкартириб, қошларимни йиртиб ташлашди. Ҳамма жойим кўкартиришди. Мана бугун срочно самолётга ўтиргизиб жўнатворишяпти”, деди. Уни қўлига наручник уриб, кеча кечқурун соат иккида жўнатвориб, бугун соат тўртда самолёти Тошкентга тушган. Тошкентда қаердалигини ҳам, нима қилишни ҳам билмаяпмиз, дейди укаси бериб юборилганидан куйинган Ибодулла Озодлик билан суҳбатда.

Маълум бўлишича, қашқадарёлик Жамшид Нуруллаев иши юзасидан Москвадаги сиёсий қочқинлар ҳимояси билан шуғулланадиган “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Елена Рябинина ҳам қизиқиб кўрган.

Жамшиднинг ҳимоясига кечикиб киришганини Озодликка гапирган Рябинина, у Нуруллаев экстрадицияси тўғрисида суд қарори чиққанидан кейин яқинларидан хабар топганинин айтади.

- У ерда ҳамма муддатлар ўтиб кетган эди. Бериб юбориш тўғрисида қарор кучга кириб бўлган, бирор қаршилик кўрсатишнинг иложи қолмаган эди. Бу ҳолатда нимаям маслаҳат берардим? Бу ердан туриб унинг тақдирига таъсир ўтказиш ҳам мумкин эмас. Унинг яқинлари Жамшиднинг қаерда экани, қачон суд бўлиши ва, иложи бўлса, суд жараёнида иштирок этишлари, у устидан четдан назорат қилиб туришларини тавсия қилардим, дейди Озодлик Радиосига ҳуқуқ фаоли Елена Рябинина.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:26 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG