Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:20

Россия-Ўзбекистон муносабатлари қай томон кетмоқда?


Ozodlik Online дастурининг бугун, 20 август Тошкент вақти билан соат 21:30да эфирга узатилган сони ана шу мавзуда бўлди.

Сиёсий-ҳарбий соҳада

Июн ойида Ўзбекистон Россия назоратидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан яна чиқди. Ўзбекистоннинг КХШТдан чиқиши Москванинг минтақадаги манфаатлари учун жиддий зарба бўлди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:26:01 0:00
Бевосита линк

Савдо-иқтисодий соҳадаРоссия Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкори бўлиб, Ўзбекистон савдо-иқтисодий муносабатларининг 20-25 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, 2012 йилнинг биринчи ярмига оид рақамлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар, ўтган йилларга нисбатан қисқарганини кўрсатмоқда.

МТС

Июн ойида Россининг МТС телекоммуникацион ширкатига қарашли "Ўздунробита" мобил алоқа оператори фаолиятининг тўхтатилиши ҳам Ўзбекистон-Россия муносабатларига жиддий соя солиши мумкин. МТС атрофидаги можаро ривожланиб бормоқда. Бу муаммо икки давлат ҳукуматлари даражасида муҳокама қилина бошлади.

Июл ойида Россиянинг ТВЦ телеканали Ўзбекистон ҳукумати ва унинг сиёсатини қораловчи телефилм намойиш қилди. Филмда Ислом Каримов "дўппи тор келганда" Россияга остонасига бош уриб келадиган, "эшаги лойдан ўтгач" ундан юз ўгирадиган сиёсатчи сифатида кескин танқидга учрайди.

Хўш, Сизнингча, Ўзбекистон-Россия муносабатлари қай томон кетмоқда?

Россия билан муносабатларнинг совуқлашиши шахсан Сизга ва умуман Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши мумкин?

Сизнингча, Ўзбекистоннинг Россия билан муносабатлари қандай бўлиши керак?







Ozodlik Online дастурининг келаси душанба, 20 август куни, Тошкент вақти билан соат 21:30да эфирга кетадиган сони "Россия-Ўзбекистон муносабатлари қай томон кетмоқда?" мавзусида бўлади.

Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG