Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:41

Ўшда сохта "жабрдийда"лар аниқланди


Ўш шаҳрида 2010 йилги июн қирғинида жабрланганини рўкач қилиб ҳукуматдан уй олган 5 одамнинг ҳужжатларни қалбакилаштиргани ва қирғиндан жабрланмагани аниқланди.

Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси матбуот котиби Замир Сидиқовнинг Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилишича, 2010 йил Ўш воқеалари баҳонаси билан уй олганларнинг ёлғонлари уларнинг ҳужжатларини текшириш давомида ошкор бўлган:

- Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармаси уюшган жиноят ва порахўрликка қарши кураш бўлими ноқонуний равишда ҳужжат топшириб, ёлғон кўрсатмалар билан ўзларини июн воқеаларида жабрланувчи сифатида кўрсатиб, уй олган 5 одам аниқланди. Бу борада ҳозир ҳам тергов ишлари кетмоқда. Балки бундай ҳолатлардан кўпи фош бўлиши мумкин. Ёлғон гапириб уй олган одамлардан бири “ Июн воқеасида турмуш ўртоғим жабр кўрди. Бунинг натижасида турмуш ўртоғим ҳамда унинг ҳомиласи нобуд бўлди”, деган. Аслида эса бу воқеа июн воқеасигача бўлган. Яна бир ҳолат, “калтак еганидан кейин боламнинг бошида шиш пайдо бўлди, натижада болам ўлди”, дейилган. Суриштирув натижасида эса, бола 8 июн куни ўз ажали билан ўлгани аниқланди”, - деди Замир Сидиков.

Ҳозирча ёлғондан ҳужжат топширганларнинг исми ошкор қилинмаяпти.
Қонли воқеадан фойдаланиб, алдамчилик орқали давлатдан ёрдам олганлар Ўш воқеаларининг ҳақиқий жабрланувчиларининг ҳам норозилигига сабаб бўлмоқда.
-Худодан қўрқмаганлар ҳам бор экан-да. Жабр кўриб, йиғлаб юрганлар кўчада қолиб, қўли узун, таниши борлар. амалдорлар уйларни олишаяпти, - дейди “Ўш шаҳидлари” жамоатчилик ташкилоти раҳбари Турғунойим Айтиева.

Айтиева, шунингдек, бундай ҳолатларга ҳокимятда ўтирган айрим амалдорларнинг ҳам алоқадорлигини айтади:

- Ҳукумат қарори чиқган “уйлар биринчи навбатда бедарак йўқолганлар билан ўлганлар ва жуда қийналган, уйлари тўпалонда ёниб кетганларга берилсин”, деб. Бир уйда яшаб, кейин 3-4га бўлиниб уй олган оилалар ҳам бор,- дейди Турғунойим Айтиева.

Ҳукумат қарори билан Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш дирекцияси қурган кўп қаватли уйларни маҳаллий ҳокимят тарқатиши лозим. Шу сабабли давлат дирекцияси бу масалага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Уйларни одамларга таратаётган Ўш шаҳар Муниципиал ҳусусий мулк бошқармаси расмийлари эса фош бўлган қонун бузарликларда айбдор эмаслигини айтади.

- Муниципиал мулк бошқармаси суд тиббий эскпертизаси уй талаб қилиб келганларга берган справкаларни, маҳаллий ташкилотлар томонидан фуқароларга берилган “зарар кўрди, уйи куйди, ўғирланди” каби маълумотномаларни текшириш ҳуқуқига эга эмас. Биз ариза олиб келган одамлар ҳужжатни қандай олиб келса, ҳужжатларни ўшандайлигича комиссияга топширамиз. Бу ҳужжатларни мэрия қошидаги турар жой комиссияси кўриб чиқиб, давлат комиссиясига таклиф киритишади. Давлат комиссияси эса кимга уй беришни ёки бермасликни ҳал этади,- дейди муниципиал мулк бошқармаси турар -жой бўлими раҳбари Абдимиталип Калбеков.

Маълум бўлишича, Ўш шаҳар мэрияси Ўш воқеаларида яқинлари ҳалок бўлганларнинг 182 нафари, бедарак йўқолганларнинг 23 нафари, уй - жойидан ажраганларнинг 22 нафарига, уйига қайтиб бора олмаганларнинг 17 нафарига янги қурилган кўп қаватли уйлардан хонадонлар берган. Бироқ шу кунгача уй олишга учун 200 нафар одам навбатда турибди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:38 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG