Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 14:22

Гулнора Каримованинг талантлари ҳақида нима деб ўйлайсиз?


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова бугун Ўзбекистонда энг кўп тилга олинадиган шахсига айланган, деса муболаға бўлмайди. Ўзбекистонни ёритиб борувчи хорижий оммавий ахборот воситалари учун ҳам Гулнора асосий нюсмейкерга айланган.

Шу йил 40 ёшга тўлган Гулнора Каримова серқирра талант соҳибаси ва қудратли аёл.

У ўз қўшиқларига видео клипни суратга олиш учун бутун бир шаҳарни ёпиб қўя олади.

У бир пайтнинг ўзида дипломатия, ҳалқаро сиёсат, катта бизнес ва каттай ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш орасида инглиз тилидаги қўшиқлар албомини ҳам чиқариб юбораверади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:21:54 0:00
Бевосита линк



У саховатпеша – эртаклардаги олижаноб сеҳргардек бир йўла минг ёшнинг бошини икки қилиб, минг ўғил боланинг суннат тўйини ҳам қилиб беришга қодир.

Гулнора – дипломат! Гулнора – тадбиркор! Гулнора – диэзайнер-модельер! Гулнора – қўшиқчи! Гулнора – саховатпеша! Гулнора карате кўрсатишни ҳам қойиллатади!

Гулноранинг мухлислари “у Ўзбекистонни дунёга машҳур қилади!”, деган ишончда. “Э, қойилман! Аёл боши билан шунча талантга эга эканига қойилман” дейдиган ўзбек йигитлари ҳам йўқ эмас.

Унинг танқичиларидан “Гулноранинг қилмаган иши фақат гўрковлик қолди” деган гапни эшитасиз.

Сиз Гулноранинг серқирра истеъдоди ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Сизнингча, Гулноранинг ҳар соҳадан бир шингил иқтидори ўзбекистонликлар томонидан қандай қабул қилинади?

Гулнора ҳақиқатан катта талант соҳибаси бўлса, давлат раҳбарининг қизи бўлиши унинг айбими?

Гулноранинг ҳар соҳага аралашиши, сизнингча, Ўзбекистон имиджига, ички ва ташқи сиёсий жараёнларга қандай таъсир қилаяпти?







Ozodlik Online дастурининг кейинги душанба, 13 август куни, Тошкент вақти билан соат 21:30да эфирга кетадиган сони “Гулнора Каримованинг талантлари ҳақида нима деб ўйлайсиз?” мавзусида бўлади.


Ozodlik Online” дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг “Facebook” саҳифасида жонли эшитинг!


“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG