Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:51

Петербургда муҳожир болалари рус тилини ўрганмоқда


Марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари болалари учун машғулотлар Санкт Петербург музейларида ҳам ўтказилмоқда.
Марказий-осиёлик меҳнат муҳожирлари болалари учун машғулотлар Санкт Петербург музейларида ҳам ўтказилмоқда.

Петербургда мигрантлар болаларига кўнгиллилар томонидан рус тили ва маданиятидан машғулотлар ташкил этилди.

Болалар рус тили ва маданиятини ўрганмоқда

Санкт Петербургда бир гуруҳ фаол ёшлар шаҳарда яшаб, меҳнат қилаётган муҳожирлар фарзадларига рус тилини ўргатиш бўйича лойиҳани йўлга қўйдилар. Марказий Осиё давлатларидан келган, мактаб ёшигача бўлган муҳожир болалар билан рустили ва рус маданияти бўйича машғулотлар кўнгилли ўқитувчилар томонидан олиб борилмоқда.

Бепул ўтказилаётган машғулотларда ота-оналар ҳам иштирок этишлари мумкин, дейди лойиҳа тўғрисида Озодликка гапириб берган кўнгилли ўқитувчилардан бири Екатерина Алимова.

- Мен лойиҳага шу йилнинг апрел ойида қўшилдим, лойиҳа эса ундан бир неча ой олдин фаолият бошлаган эди. Лойиҳа ташаббуси “Петербург кузатувчилари” ташкилоти аъзоларига тегишли. Бу кўнгиллилар аввалига Россияда бўлиб ўтган парламент ва президент сайловларидаги қонунбузарликларга қарши кураш учун бирлашган эди. Кейин ўтириб биз “Питерда биз кураша оладиган яна қандай муаммо бор?” деган саволни ўртага ташладик. Унда турли касб ва тоифа вакиллари мутлақо бепул ва кўнгилли равишда иштирок этмоқда. Шу тариқа биз сўнги йилларда жиддий муаммога айланган ва шаҳарда саноқсиз бўлган мигрантлар фарзандлари, айниқса мактаб ёшигача бўлганларнинг рус маданияти, тилидан узилиб қолишига қарши курашга отландик, дейди Санкт Петербург педагогика институтининг 5 босқич талабаси Екатерина Алимова.

Маълум бўлишича, бугунги кунда мактаб ёшигача бўлган муҳожир болаларга дарслар ҳафтасига икки маротаба Санкт-Петербургнинг "Гостинный Двор" ва "Балтийская" метро бекати яқинида, яъни Марказий ва Адмиралтейский туманларида ташкил этилган.


Мигрантлар фарзандларига сабоқ бериш ташаббусчиларидан бири Софья Любарова марказга ҳозирча 30 га яқин болакайлар келаётгани ва яқиндан бери машғулотлар Адмиралтейская кутубхонасида ҳам уюштирилаётганини гапиради.

- Шаҳарда ҳақиқатан рус тилини билмайдиган мигрантлар сони жуда кўп ва бу ҳол улар билан мулоқотга киришишга тусқинлик қилмоқда, айрим ҳолларда тушунмовчилик ва можароларга сабаб бўлмоқда. Ачинарлиси, бу масала билан ҳеч ким шуғулланмаяпти. Биз шаҳар ҳокимиятидан кўмак ололмадик. Биз болаларни 3 гуруҳга ажратиб ўқитяпмиз. Болаларни қизиқтириш учун машғулотларни зоопарк, ботаника боғи ёки бирор музейда ташкиллаштиршга ҳаракат қиляпмиз, дейди волонтёр Софья Любарова.

Софья марказга асосан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган муҳожирлар фарзандлари қатнаётганини қўшимча қилди.

“Болани мактабга жўнатишга қийналяпмиз!”

Самарқандлик Муҳиддин Озодлик билан суҳбатда 4 яшар ўғли Жавоҳир рус тили машғулотларига қизиқиш билан қатнаётганини айтади.

- Реклама бўйича, метрони олдида обявление бўйича борувдим. Ўзгариши, ҳаммаси яхши. Қизлар ҳаракат қиляпти, ўрганиши яхши. Кейинчалик мактабларда ёрдам қиламиз, деяпти. Бепул, бу нарса...ишқилиб “оёқ-қўл”, “катта-кичкина” ҳаммасини биляпти, шеърлар ёдлаяпти. Бизлар 8 йилдан бери Питердамиз. Ёшлигидан ўсиб катта бўлдида ўғилча бу ерда. Қизиқиши бор: эрталабдан туриб олиб борамиз дейди, сешанба-пайшанба кунлари бўлмаса дарслари. Мен сменамни алмаштириб олдим ўзим олиб бориб келаман, дейди дарслардан кўнгли тўлганини гапирган катттақўрғонлик Мухиддин ака.

Шунга қарамасдан, “Петербург кузатувчилари” ташкилоти вакилларининг Озодликка айтишича, муҳожир болаларга сабоқ бериш лойиҳасига салбий муносабат билдираётганлар ҳам йўқ эмас.

Адмиралтейская туманидаги машғулотларга уч фарзандини олиб келган хоразмлик Равшан болаларни мактабга жойлаштиришда катта қийинчиликларга дуч келганини гапиради.

- У ерга иккита ўғлим, битта қизим боряпти. Ҳамма борган еримизда пул сўраяпти биздан. Иккита боламни мактабга киритяпман направление олиш учун ҳам пул сўраяпти. Бизга ёрдам берсаларингиз. Жудаям ўзбеклар азоб чекяпмиз бу ерда! Лекин болаларни тортиш қийиш бўляпти. ГОРОНО деган ташкилотида ҳатто болаларимни Украинага олиб чиқиб келдим, шундаям гап топяпти. Иложи бўлса, пул олиш учун азоб беряпти. Сентябрда ўқишга бориши керак, ҳамма ҳужжатларимиз тайёр, лекин медицинадан ўтказ дейди – битта болага 8,5 минг пул чиқардим. Маошим 14,5 минг, ака, оддий ишчиман. Бизга оддий направление қоғози керак, лекин бермаяпти. Маҳаллий болаларга ҳамма эшик очиқ, бизникини қатариб юборади, тингламайди. Бормаган жойим қолмади. Битта болани мактабга жўнатиш учун 35-40 минг рубл керак, дейди иккита боласининг ёши етиб қолгани ва маҳаллий идораларнинг тўсқинлигига учраганини гапирган Равшанбек.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:04 0:00
Бевосита линк


Петербург Меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш қўмитаси расмий маълумотига кўра, Петербургда ҳозирда расман рўйхатга олинган 200 минг меҳнат муҳожири бор.

Бироқ норасмий маълумотларда “шимолий пойтахт”даги биргина ўзбекистонлик муҳожирлар сони 850 мингдан ошиқ экани айтилади.
XS
SM
MD
LG