Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:37

Статистика идоралари текширув ваколатидан маҳрум бўлди


Давлат Статистика қўмитасининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш функциялари олиб ташланди.
Давлат Статистика қўмитасининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш функциялари олиб ташланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26-июнда чиққан 183-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси фаолиятига ўзгартишлар киритилди.



Хусусан¸ қўмитанинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш функциялари олиб ташланди.

Давлат Статистика қўмитаси фоалиятидаги ўзгаришлар шу йилнинг январ ойида Олий Мажлис томонидан “Давлат Статистикаси тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилганлиги билан изоҳланмоқда.

Озодлик мухбирига бу ўзгартишларни шарҳлаган Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитасининг ўзини таништирмаган мутасаддисига кўра¸ Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори қўмита фаолиятини янгидан тартибга солади, мижоз ва ташкилотлар учун қулайликлар яратади, қўмитани кераксиз вазифалардан озод қилади.

Мутасаддининг айтишича¸ шу пайтгача фақат расмий ҳисоботлар статистик маълумот ўлароқ қабул қилинар эди. Бундан сўнг нафақат расмий ҳисоботлар, балки статистика органлари ходимлари томонидан ўтказиладиган сўровномалар, уларнинг визуал кузатишлари, тадқиқотлари ва бошқа танлов асосидаги кузатишлар ҳам расмий статистик маълумот ўлароқ баҳоланадиган бўлди.

Иккинчидан, бундан сўнг респондент ёки мижознинг хоҳиш-иродаси ва имкониятларига қараб, статистик маълумот ва ҳисоботлар қоғоз шаклида, ёки электрон шаклда тақдим қилиниши мумкин.

Учинчидан, статистика органлари ходимлари бундан сўнг тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказишга ҳақли эмас. "Ҳисоботларни қабул қилиб олиш жараёнида маълумотларни текшириб кўриш, уларга тушунтириш ва шарҳлар беришимиз мумкин"¸ дейди Давлат Статистика қўмитаси расмийси.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган тадбиркорнинг айтишича, Давлат Статистика қўмитаси ушбу ўзгартиришларга қадар тадбиркорлар учун расмий текширувчи идоралар рўйхатида турган¸ холос.

- Олдинлари тадбиркорлик ташкилотларини хоҳлаган текширувчи орган хоҳлаган пайтда текшираверар эди. Ҳозир эса тадбиркорлик ташкилотини текширувчи органлар координация қилган ҳолда, уч йилда бир марта текшишга ҳаққи бор холос. Текширувчи органлар ичида ҳар доим биринчи ўринда солиқ бўлади, Шунингдек, санитария-эпидемология станцияси, агар лицензия берган бўлса, Ички Ишлар вазирлиги ҳам бўлиши мумкин. Ана шу рўйхатда, шу пайтгача Давлат Статистика қўмитаси ҳам бор эди¸ дейди тадбиркор.
XS
SM
MD
LG