Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 16:20

Фейсбукдаги “Жинлар базми”


Ëзувчи Ҳамид Исмоилов.
Ëзувчи Ҳамид Исмоилов.

Таниқли ўзбек ëзувчиси Ҳамид Исмоиловнинг “Жинлар базми” романиниг илк боблари муаллифнинг Интернетдаги Фейсбук саҳифасида эълон қилина бошланди.

Хозир Лондонда истиқомат қилаëтган ëзувчи Ҳамид Исмоиловнинг Озодлик мухбирига билдиришича, янги роман 1938 йили отиб ўлдирилган ўзбек ëзувчиси Абдулла Қодирийнинг сўнгги кунлари ҳақида ҳикоя қилади.

- Абдулла Қодирийнинг ҳаëти, 1937 йил 31 декабрда қамалганидан бошлаб то 4 октябр 1938 йил отилгунига қадар ҳаëти асосан тасвирланган. Лекин бу фақат Абдулла Қодирийнинг қамоқда ëтган ҳаëти ҳақида эмасда, унинг асари ҳақида, кўнглига тугиб юрган асари ҳақида. Чунки бизга маълумки, қамалишидан олдин Абдулла Қодирий Музайяна Алавия, бошқа ëзувчиларга айтганки, мен бир роман ëзмоқчиман деган. Бу роман ўзбек адабиëтшунослигида “Канизак “романи деган таъбир остида кирган. Лекин аслида бу канизак ҳақида эмасда Ойхон пошшо деган хўжа қиз ҳақида, дейди Ҳамид Исмоилов.

Қўлëзмалар ëнмайди

Рус ëзувчиси Михаил Булгаковнинг “Уста ва Маргарита” романи қаҳрамони Воланд “қўлëзмалар ëнмайди”, деб ҳитоб қилади ва печка ичида ëниб кул бўлган қўлëзмани асл ҳолига келтиради.

Сталин қатағони пайтида ëндирилган китоблар ҳақидаги энг некбин манзара бу. Ҳаëт ҳақиқати эса китобдагидан фарқли.

1937 йил декабр ойида Абдулла Қодирий қамоққа олинганида унинг ҳали чоп қилинмаган қўлëзмалари ëқилади.

Бу қўлëзмалар ичида "Канизак" романи ҳам бўлгани таҳмин қилинади.

Бу роман ўша пайтда фавқуллода машхур бўлган “Ўтган кунлар” романидан ҳам таъсирли бўлиши ҳақида Тошкент ва Самарқанддаги адабиëт аҳли орасида ошиғич гап сўзлар тарқалган эди.

Роман тақдир тақозоси билан уч амирга ҳамтўшак бўлган канизак ҳикояси экани мунаққидлар тарафидан қайд қилинади.

Бу китобнинг КГБ ўтëқарлари тарафидан “ўзбек ëзувчилари” ëзган “хулоса”га биноан ëқиб юборилгани ҳақида архив маълумотлари бор холос.

Замонавий ўзбек ëзувчиси Ҳамид Исмоилов ўша ëзилмаган китобни қувваи ҳофиза ëрдамида “қайта тиклаш”га уринганини айтади.

- Қодирий бу романни ëзаëтганда ҳибсга олинади. Мен ўз асаримда Қодирийнинг қамоққа олиниш арафаси ва отилгунга қадар қамоқдаги кунларини қаламга олдим, дейди Ҳамид Исмойил.

Қодирий қабрини сўрар Отабек...

Суҳбатдошга кўра, Қодирий ëза бошлаган тарихий роман сюрреалистик тарзда қамоқда ҳам давом этади.

Қодирий ўз романидаги қаҳрамонлари билан қамоқда учрашади. Озод бўлишига ишонган Қодирий қамоқда ҳам роман учун материаллар йиғади.

Аммо КГБ аскари милтиғидан отилган қўрғошин ўқ Абдулла Қодирий умрига нуқта қўяди.

Роман қўлëзмаси КГБ нинг махсус печкасида ëниб кул бўлади.

Интернет китобхонлиги

Ҳамид Исмоилов ўз асарини Интернетга бобма-боб илиб қўяëтганини айтади.

Совет пайтида ўзбек носири ëзган роман 40 мингдан 60 мингга қадар ададда нашр қилинар эди.

Мустақиллик пайтда нашр қилинган китобларнинг тиражи минг, икки мингдан ошмагани кузатилади.

“Қоғоз” китобларни ўқиш камайган бир пайтда Интернетда китоб мутоала қилиш кўпайгани айтилади.

Ўзбекистондаги Интернет сайëрларининг 9 миллионга етганини ва мамлакат ташқарисидаги бир неча миллион ўзбекларнинг ҳам Интернетда фаоллигини ҳисобга олган Ҳамид Исмоилов ўз китобини Фейсбукда бобма-боб эълон қила бошлади.

- Фейсбук орқали бобма-боб ҳозир чоп этаяпман. Демак куни кеча бошладим бу нарсани. Ўзимнинг сайтимда ҳам чоп этиб бораяпман.

Озодлик билан суҳбатлашган Фейсбук турғунлари Абдулла Қодирийга илкис қизиқишлари боис бу романнинг виртуал мутоаласини бошлаганини айтишди.

Роман муаллифи ўқувчиларнинг Қодирий тақдирига дардкашлигидан муттасир бўлганини айтади:

- Биласизми, бу романни машинкада босган аëл ўзбек аëли, йиғлаб-йиғлаб ўқибди. Менга энг асосий баҳо шу. Яна бир катта аëл баъзи сўзларни тушунмаганида машинкачи аëлдан сўраб юрган қайнонаси ҳам китобни қўймасдан ўқиб чиқибди. Шу менга энг катта баҳо, дейди Ҳамид Исмоилов.

Новқатда туғилиб Лондонда яшаëтган ëзувчи

Ҳамид Исмоилов 1954 йили Фарғона водийсидаги Новқат қишлоғида туғилган. Ҳарбий билим юртини тугатиб зирҳли қуролдан ўқ отувчи мерган гувоҳномасини олди.

Ҳарбий маслакдан воз кечган Ҳамид Исмоилов Тошкент давлат университетида филологиядан тахсил олди. Илк шеърлар китобини 1987 йил Тошкентда рус тилида чоп қилдирди.

Ҳамид Исмоилов 1992 йили бир гуруҳ хорижий журналистлар билан биргаликда “Ҳилолга ошиқ Фарғона” ҳужжатли филмини суратга олганидан сўнг расмий Тошкент назарида исталмаган шахсга айланди.

1992 йилда Ўзбекистондан чиқариб юборилганидан кейин ёзувчи Франция, Германия, АҚШ, Буюк Британия ва Россияда бир неча китобларини эълон қилди.

Ҳамид Исмоиловнинг асарлари ҳозир ҳам Ўзбекистонда тақиқланган.

Ҳамид Исмоилов “Темирйўл” романи ва бошқа китоблари билан биргаликда Эдинбург китоб ярмаркасига таклиф этилган.

Ҳамид Исмоилов ушбу анжуманнинг "Қамоқдаги ёзувчилар" дастури доирасида ҳалигача Ўзбекистон қамоқхонасида ётган ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовнинг асарларидан парчалар ўқиди.

Исмоиловнинг асарлари Британиянинг “Rossica”, АҚШнинг “Aatsee” адабий совринларига лойиқ кўрилган.

Қуйида Ҳамид Исмоил билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:23 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG