Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 02:35

Қамашида "куйдирги" чиқди


Куйдирги тўқималари.
Куйдирги тўқималари.

Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида тўрт киши куйдирги ташхиси билан касалхонага ётқизилди. Куйдирги (сибирская язва) билан хасталанган бу беморлар касалликни мол сўяётганда юқтиргани айтилмоқда.

Қамаши туманининг Баландчайла қишлоғидаги фермер Илҳом Мўминов касалланган молини сўйишда иштирок этган шахсларнинг ҳаммаси туман юқумли касалликлар касалхонасига ётқизилди, дейди Қамаши туманида истиқомат қилувчи пенсионер Ҳасан Чориев:

- Ким молни сўйишда қатнашган бўлса, молнинг қони кимга теккан бўлса ўшалар касалланди. Мол Илҳом Мўминовники. Укалари Илҳом, Искандар ва фермер ишчилари Одил, Акмал Михлиевлар, Гулнора деган аёлга юққан шу касаллик. Буларнинг қўлларига қичимага ўхшаган касаллик тошиб, кўпайиб кетяпти экан. Ҳозир улар Қамаши инфекционний балнисасида ётибди. Қаттиқ назоратда сақланяпти, олдиларига киришга ҳеч кимни қўймаяпти, дейди Ҳасан Чориев.

Қамаши туманидаги юқумли касалликлар шифохонасининг врачи Улаш Эргашевнинг Озодликка айтишича, ҳақиқатан ҳам Баландчайла қишлоғидан тўрт киши даволанишга ётқизилган:

- Энди куйдиргига ўхшамай турибди. Лекин ҳали аниқ бир нарса дейишимиз қийин. анализлар олдик. Врачлар консилуми ўтказилгандан кейин бу ҳақда бир аниқ ташхис айтишимиз мумкин. Ҳозирча берморларни аҳволи қониқарли, дейди Қамаши туманидаги юқумли касалликлар шифохонасининг врачи Улаш Эргашев.

Пенсионер Ҳасан Чориевнинг айтишича, бу касаллик ваҳима бўлиб кетмаслиги учун жуда қаттиқ сир сақланмоқда. Ваҳоланки, бунга қарши жиддий чоралар кўриш лозим, кўп моллар ҳозир куйдирги билан касалланган:

- Ҳозир кўп кишининг моли шундай касалланяпти. Аслида давлат молларни бу касалликка қарши эмлаш учун дорини текин беради. Лекин бу ердаги ветврачлар бу дориларни аҳолига қиммат пулга сотади. Лекин оддий халқ токи моли касал бўлмаса, пулга дори сотиб олмайди. Қамашида моллар касалланиши кўпайиб кетган. Ҳозир мол дўхтирлари ҳар битта укол учун 5 минг сўмдан олиб, эмлаб чиқаяпти. Ўша касал чиққан қишлоқда минг сўмдан эмлаяпти, дейди Ҳасан Чориев.

Куйдирги (сибирская язва) касаллиги уй молларида, ёввойи ҳайвонларда, шунингдек одамда учрайдиган жуда ўткир юқумли касалликдир. Бу касаллик яшин тезлигида юқади. Заҳар қонга тез сингади. Терида ҳар хил тошмалар пайдо бўлади. Лимфали аъзоларга ва ички органларга шикаст етказади.
XS
SM
MD
LG