Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 15:40

Халқ ҳаракати Прагада қурултой ўтказади


Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Берлинда ўтказилган 1-қурултойи иштирокчилари.
Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Берлинда ўтказилган 1-қурултойи иштирокчилари.

"Ўзбекистондаги авторитар режимни ағдариб ташлаш"ни бош мақсад қилиб белгилаган мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракати, 29-30 июн кунлари Чехия пойтахти Прагада ўз иккинчи қурултойига йиғилмоқда.



Ўзбекистон Халқ ҳаракати ўз сафида Эрк демократик партияси, Таянч маънавий-маърифий жамияти, Ўзбекистон демократик кучлар форуми, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти ва бошқа бир қанча ташкилот ва мустақил шахсларни ўз сафида бирлаштиради.

Ўтган 2011 йилнинг кузида ЎХҲ сафидан ушбу уюшманинг энг кўп сонли гуруҳ – “Андижон - Адолат ва тикланиш” ташкилотининг чиқиб кетиши, аксар кузатувчилар фикрича, Халқ ҳаракати молиявий ва инсоний заифлашувига сабаб бўлган.

ЎХҲ раҳбари, ташкилот Муассислар мажлиси раиси Муҳаммад Солиҳ таъкидича, “Андижон - Адолат ва тикланиш” ташкилотининг ЎХҲ сафидан чиқиб кетиши ҳаракат фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаган.

ЎХҲнинг Прага йиғилишида ташкилот фаолларидан ташқари ғарблик таҳлилчи ва журналистларнинг кузатувчи сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

ЎХҲ Прага қурултойининг журналистлар учун матбуот анжумани билан бошланиши режаланган.

Шунингдек, қурултойда ташкилот низом ва дастурига ўзгартиришлар киритилиши муҳокама қилиниши, ташкилот раҳбариятини қайта сайлаш каби масалаларнинг муҳокама қилиниши кутилмоқда
XS
SM
MD
LG