Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 11:38

Дубайда ўзбек одамфуруши ва унинг қурбони қамалди


Ўзбекистонлик аёл Дубайнинг Абу Ҳейл савдо маркази яқинидаги уйлардан бирида кунига 20 га яқин эркакка хизмат кўрсатишга мажбурланган.
Ўзбекистонлик аёл Дубайнинг Абу Ҳейл савдо маркази яқинидаги уйлардан бирида кунига 20 га яқин эркакка хизмат кўрсатишга мажбурланган.

Бирлашган Араб амирликларига ёлғон ваъдалар билан олиб келиниб, бу ерда фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилинган ўзбекистонлик аёл 24 июн куни бир йилга озодликдан маҳрум қилинди.



Бу ҳақда Амирликларда рўйхатдан ўтган инглиз тилидаги The National.ae сайти хабар қилди.

Айтилишича, 29 яшар Е.К. (барча исм-фамилиялар бош ҳарфлари инглизча берилган) билан яна бир аёл – 20 яшар Е.Т. ҳам Жиноят ишлари бўйича Дубай суди томонидан фоҳишалик билан шуғулланганликда айбдор, деб топилган.

Иккала ўзбекистонлик аёл қамоқ муддатини ўтаб бўлгач, ўз мамлакатига депортация қилинади.

Айни пайтда суд бу икки аёлни Дубайга алдаб олиб келган бир ўзбекистонлик аёл – 48 яшар А.D. ни ҳам озодликдан маҳрум қилди. Одам савдоси билан шуғулланганликда айбдор, деб топилган А.D. уч йиллик қамоққа маҳкум қилинди ва жазо муддати битгач, у ҳам Ўзбекистонга депортация қилинади.

50 яшар N.S. мазкур ишнинг тўртинчи фигуранти эди. Унга жиноятни уюштиришга қатнашганликда айблов эълон қилинган, бироқ суд уни бу айблов бўича айбдор, деб топмади.

The National.ae сайтига кўра, асл касби тикувчилик бўлган 29 яшар Е.К. Ўзбекистонда бир аёл Дубайдан ойлиги 1000 долларли иш топиб беришни ваъда қилганидан сўнг 2011 йилнинг декабрида Бирлашган Араб амирликларига келган.

Дубайга етиб келгач, Е.К. нинг паспортини A.D. олиб қўяди ва ўрнига бошқа исм-фамилия ёзилган сохта паспорт беради.

Орадан бир неча кун ўтгач, деб ёзади The National.ae Е.К. Дубайнинг Абу Ҳейл савдо маркази яқинидаги уйлардан бирига кўчирилади ва А.D. унга Дубайга келишига сарфланган пулни қоплаш учун камида 7 ой фоҳишалик қилиши лозимлигини айтади.

Ёзилишича, Е.К. олиб келинган хонадонда яна бир неча аёл, улар орасида Е.Т. ҳамда D.R. бўлган.
Е.К. бир неча чойшабни бир-бирига боғлаб деразадан тушиб қочгани кун – 17 январгача кунига 15 – 20 эркак билан бўлишга мажбурланган.

Фоҳишахонадан D.R. билан бирга қочган Е.К., сайтга кўра, Ўзбекистоннинг Дубайдаги консуллигига мурожаат қилади. Консуллик эса, айтилишича, маҳаллий маъмурларга хабар берган.

D.R. ҳам Амирликларга алдов билан келиб қолгани, кунига 30 га яқин эркак билан бўлишга мажбурлангани тўғрисида кўрсатма берган.

The National.ae сайти хабари баъзи саволларни пайдо қилди.

Улардан бири Ўзбекистоннинг Дубай шаҳридаги консуллигига бериладиган савол: Бас, ўзбекистонлик икки аёл фоҳишахонадан қочиб “ватанимизнинг расмий ваколатхонаси”, деб консулхонага борган, одам савдоси қурбони бўлганидан арз қилган экан, нима учун уларни Ўзбекистонга тезроқ қайтариш ўрнига маҳаллий полиция қўлига топширдилар?

Бу саволни беришнинг имкони бўлмади. Консулхона телефонини ҳеч ким кўтармади. Биров кўтарганда ҳам, Ўзбекистоннинг ташқаридаги идоралари, одатда, жавоб бермайди.

The National.ae сайти хабарини шарҳлаб беришни Дубайдаги ўзбек фоҳишалари билан боғлиқ вазиятни экспертлар даражасида яхши биладиган бир ўзбек аёлидан илтимос қилдик.

Исмини ва қаердан эканлигини айтмаслигимизни шарт қилиб, аёл саволларимизга жавоб берди.

Озодлик: Ўзбек аëлларинигн Дубайда, умуман Араб Амирликларида фоҳишалик билан шуғулланаëтгани тўғрисида бу янги гап эмас. Бу пайтгача ҳам кўп гапирилган. Қанчалик кўп ўзбек аëллари Дубайда? Шу иш билан шуғулланаëтганлари.

- Ташқи қараганда кўзга кўринмайди. Лекин жуда кўп.

Озодлик: Жуда кўп деганда қанча?

- Ҳар бир фоҳиша уйларида 8-10тадан асосан ўзбек қизлари, баъзи бир ерларда ўзбек қизлари билан аралашган бошқа миллат қизларини аралаштириб қиладиган ерлари ҳам бор. Мен ўзимнинг тахминим бўйича айтадига бўлсам, ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:57 0:00
Бевосита линк

YouTubeда тинглаш
XS
SM
MD
LG