Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:37

Чақалоғини сотишга уринган ўзбек ҳибсда


Сўроқ қилинаëтган Тиллабоев.
Сўроқ қилинаëтган Тиллабоев.

Россия Ички ишлар вазирлиги 7 май куни уч кунлик чақалоғини сотишга уринган Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқароларининг жиноий савдоси акс этган видеотасвирни эълон қилди.


Москва шаҳар полицияси 7 май куни ўз боласини оператив ходимларига 150 минг рублга пуллаётган 27 ёшли қирғизистонлик аёл ва 23 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг ҳибсга олиниши жараёни видеосини Озодликка тақдим этди.

Болафурушларни қўлга олиш операциясини бошқарган Россия Тергов қўмитасининг Москва шаҳар Чертаново туманлараро бўлими катта терговчиси Андрей Симонов журналистлар билан мулоқот чоғида операция тафсилотларини гапириб берди.

- Ҳасанова Тиллабоев билан тил бириктирган ҳолда¸ 2012 йилнинг 7 майида Москва шаҳрининг "Ашхобод" кинотеатри ëнида фуқаролик кийимидаги полиция ходимига янги туғилган чақалоғини сотиб юборди. Бола 4 май куни туғилган экан. Болани сотаётган шахсларга нисбатан жиноий иш очилди, деди терговчи Андрей Симонов.

Гўдакни сотаётган эр-хотин видеога олинди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:19 0:00
(Мазкур видео Москва шаҳар Жанубий-маъмурий округ бошқармаси томонидан тақдим этилди)


Полициячининг сўзларига кўра, бу икки шахснинг ҳали туғилмаган болани сотишга тайёргарлик кўраётгани тўғрисида оператив маълумот олингач¸ўзларини бепушт оила дея таништирган оператив ходимлар чақалоқни сотувга қўйган шахслар билан мулоқотга кирган ва нархни ҳали чақалоқ дунëга келмай туриб келишиб олган.

Пул олиш жараёнида фуқаролар Ҳасанова ва Тиллабоев Чертаново жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.

Қўлга олинган 27 ёшли Ҳасанова сўроқ чоғида оператив ходимларга гўдак учун олинган пулнинг чақалоқ отаси қарзларини тўлаш учун зарур бўлганини гапиради.

- Унинг бу ерда жуда қарзлари кўп эди: ётоқ жойи учун, ишламасдан юрганида қарз олган. Мен ишлардим унинг қарзларини тўлаш учун. Кўп ичарди, шунга пул оларди. У фақат қарзга яшарди, мендан олади, яна ичади.. Ишлаб юрганимда оз-оздан тўлаб келдим қарзларини, муддатим яқинлашганида ишни ташладим. Мен унга “Мен болани ўзим катта қиламан. Сенга қарз берганлар пулни қайтариш муддатини айтсин¸ ўзим тўлайман”, дедим. У бўлса “Ишинг бўлмасин, нима қилишни ўзим биламан: бола меники!”, деди, дея йиғлайди охирда эрининг таклифига кўнишга мажбур бўлганини тан олган Ҳасанова.

Айни пайтда, боланинг отаси экани айтилаётган ўзбекистонлик Тиллабоев видеотасвирга олинган сўроқ давомида ўз қилмишига изоҳ беришдан бош тортган:

- Мен ҳозир шу саволларга жавоб беришим шартми? Мен хотиним билан кўришаман, гаплашаман, кейин жавоб бераман. Билмайман, ҳеч нарса жавоб бермайман, дейди видеода 23 ёшли ота.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Авлиё Владимир номидаги Москва шаҳар болалар клиник шифохонаси хизматчилари мазкур муассасада қолаëтган гўдакнинг соғлом эканини яна бир бор тасдиқлашди.

Чертаново туман полиция ходимаси сотувга қўйган ота-онасидан тортиб олинган бу чақалоқнинг тез орада Гўдаклар уйига юборилишини айтди.

- Болани ота-онасига энди қайтариб беришмайди. У шифохонадан Гўдаклар уйига жўнатилади, дейди полиция ходимаси.

Айтилишича¸ Гўдаклар уйидан чақалоқ тегишли қоидалар асосида уни асраб олишни истаган оилаларга бериб юборилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG