Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:34

Мактаб аттестати учун 5000 сўм


Ўзбекистон мактабларининг ўз ўқувчиларига шаҳодатнома беришига саноқли кунлар қолди. Озодликка боғланган айрим ота-оналар шаҳодатнома учун ҳам пул талаб қилинаëтганидан нолимоқдалар.

Номи коллежда¸ ўзи ишда...

Тошкент вилояти Тошкент туманидан қўнғироқ қилган Ботиржон ака шу кунларда мактабнинг 9 синфини битираётган қизи мактабни битирганлик тўғрисидаги шаҳодатномани олиш учун мактаби раҳбарияти 5000 сўмдан маблағ йиғаётгани сўзлади.

- Бу йил мактабни битираяпти қизим. “Дада, аттестатга 5000” дейди. Бу қанақаси? Ҳайрон бўламанда. Аттестатга берсак, фонд пули бор, бошқаси бор. Кейин яна битта нарса айтмоқчи эдимки, мана коллежда ўқиëтган иккитасини биламан мен. Коллжеда ўқиëтган иккитаси мен билан ишлайди.

Озодлик: Ҳам коллежда ўқийди, ҳам сиз билан ишлайди.

- Ҳа. Ўқишга бормайди. Коллежда ўқиб ўқишга бормайди.

Озодлик: Қанча вақт сизнинг ëнингизда бўлади улар? Эрталаб нечадан кечки соат нечагача?

- Соат 7дан 11гача бўлади.

Озодлик: Кечқурунги соат 10-11гачами?

- Ҳа. Яна биттасини биламан. У ҳам худди шунақа. Олдимда юрадида. У ҳам ойда бир марта боради ëки бормайди. Бу болалар қанақа қилиб мутахассис бўлиб чиқади ҳайронман.

Озодлик: Ўқиши билан боғлиқ муаммоси йўқми уларнинг?

- Йўқ, бориб пул билан тўғирлаб келади.

Озодлик: Сизнинг қизингиз мактабни битираяпти-а?

- Ҳа.

Озодлик: Энди уни бирорта коллеж ëки академик лицейга киргизасизми?

- Коллежга киргизаман. Бошим қотиб турибди қаëққа топширишга, дейди. Мана иккитасини биламан, ўқишга борса ҳам бўлади, бормаса ҳам. Одам коллежга беришга ҳам қўрқиб қолди, дейди Тошкент туманидан қўнғироқ қилган Ботиржон ака.

"Самарқандда газ нархини сунъий кўтаришмоқда"

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманидан боғланган олий маълумотли товаршунос Тойиржон ака вилоятда автомобилга қуйилаётган газ нархининг сунъий равишда оширилаётгани ҳақидаги мулоҳазаларини айтар экан, бунга республика раҳбариятининг эътиборини қаратиш ниятида эканини айтди.

- Газ заправкалари борку, мисол учун арзон биржада, бир килограмм газ сотаяпти 1600-1700 сўм, Тошкентда бир литр газ 800 сўм атрофида кетаяпти, Самарқандда бир литри 1400-1500 сўмдан тушмайди. Қишда 2100 гача чиқиб кетди. Тошкентда 800дан чиққан эмас. Тошкентдаги катталар эшитсинки, Самарқандда кимдир заинтересованнийда қиммат қилиш учун. Таксилар 1000 сўм эди, 2000 сўмга чиқиб кетди. Ҳамма нарса кўтарилиб кетди битта газнинг нархи кўтарилгани учун. Лекин ҳеч ким гапирмайди.

Озодлик: Фақат Самарқанд туманида кузатилаяптими ëки вилоят бўйичами?

- Вилоят бўйича. Бир марта телевидениеда Самарқандда танқид қилди. Ўшанда бир ойми, 15 кунми 1000 сўмга тушдида, яна чиқиб кетди, дейди Самарқанд туманидан боғланган олий маълумотли товаршунос Тойиржон ака.

Қорасувда сув муаммоси

Қирғизистон республикасининг Қорасув шаҳридан боғланган Абдулла исмли йигит шаҳардаги 600 хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаб турган қудуқ шаҳар ҳокими Аҳмаджон Раҳимов томонидан тамбалаб қўйилганидан, натижада аҳоли сув танқислигидан қийналаётганини айтди.

- Қорасув шаҳрида Аҳмад полвон деган одам ҳоким бўлиб турган эди. Мэр ҳозирги пайтда. Шунинг ўзининг скважинаси бор. Шуни қорасувлик бир одам ўшандан олиб, сув чиқариб беради 600та хўжаликка.

Озодлик: Аҳмад полвоннинг ўзи скважинани қуриб қўйган ва фойдаланишга у кишига бериб қўйган шунақами?

- Ҳа. Бепул у кишига бериб қўйган. 600 хўжалик сув ичиб фойдаланади шундан. Шу сувни 15 кун бўлди Аҳмад полвон ўзи бош тўхтатиб, ҳеч кимга бермай қўйди. Одамлар сувсиз қолиб кетди. Ишлатаëтган одам одамлардан фойда кўрмасди. Пул йиғиб, светини тўлаб, санэпидстанциялардан текшириб шунақа тоза сув эди. 15 кундан бери сув йўқ.

Озодлик: Нима деб олиб қўйди Аҳмад полвон?

- Нима сабабдан олиб қўйганини билмадик. Сразу сув бермай қўйди.

Озодлик: Одамлар қаердан сув олиб ичаяпти?

- У ердан, бу ердан, Ўзбекистонда сув ўтган. Ўзбекистонга чегарадош яшаймизда. Ўзбекистондан кичкина-кичкина трубаларда сув ўтган. Ўшалардан олиб ичилаяпти. Барибир сув дефицитда. Асосан ўша скважина ишлаб турарди.

Озодлик: Неча йилдан бери ишлаëтган эди?

- 2008 йилдан бери битта одамнинг қўлига ўтган. Яхши, мусулмон, халққа фойдаси тегадиган бир одамнинг қўлига ўтган. Шундан бери ишлаяпти. Ундан олдин сув бўлмаган умуман, дейди Қирғизистон республикасининг Қорасув шаҳридан боғланган Абдулла исмли йигит.

Ушбу суҳбатдан сўнг биз шаҳар ҳокими Аҳмаджон полвонга мурожаат қилиб, бу муаммога ойдинлик киритишни сўрадик.

Шаҳар ҳокимига кўра, қудуқ санитария талабларига жавоб бермагани ва муҳофазасиз, очиқ майдонда жойлашгани боис қисқа муддатга ёпилган. Қудуққа қараб турган шахс эса давлатга солиқ тўлмагани учун айни кезда текширувга олинган.

Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатлашган Аҳмад Полвон: “Очиқ турган қудуққа кимдир бир зарарли нарса ташлаб қўйсаю, бундан одамларга зарар етса, бу ҳар хил тушунмовчиликларга олиб келиши, аҳоли ўртасидаги тинчликка раҳна солиши мумкин” мазмунида гапирди.

Шу боис ҳоким ҳозир қудуқдаги сувнинг тозалигини сақлаш, очиқ майдонда жойлашган қудуқнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уни хусусий мулк мақомидан шаҳар сув таъминоти идораси тасарруфига ўтказиш масаласи билан шуғулланаётганини айтди.

Қудуқнинг қачон очилиши ва халққа сув берилиши қачон бошланиши шу кунларда номаълум эканини айтган ҳоким Аҳмад Полвон “Имкон қадар тезроқ уни ишга тушириш ҳаракатидаман”, деди.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG