Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 04:26

Шиорларда кафолатланган ҳақлар ҳаëтда йўқ


3 май куни Озодликка сим қоққан оддий фуқаролар ҳам Ўзбекистон¸ ҳам Қирғизистонда хусусий мулк дахлсизлигининг мутлақ кафолатланмаганидан шикоят қилдилар.


Ўғри

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан қўнғироқ қилган 55 ёшли чўпон Шакарбой Нурматов ўтган йили апрел ойида 207 дона шахсий қўйи ўғирлаб кетилгани, аммо унинг ўғрилар устидан Ички ишлар ва прокуратурага қилган мурожаатлари жавобсиз қолаётганидан норози бўлди.

Чўпонга кўра, ўзи ва рафиқаси жами 7 нафар ўғрилар гуруҳидан икки нафарини кўрган, тахминларини билдирган. Жиноятчилар воқеадан бироз ўтиб, қўлга олинганига қарамай, жиноят ҳануз очилмаган.

- Мени уриб 207та қўйимни олиб кетиб қолган. Ҳали ҳам жиноят иши очилмади. Менинг жағимни синдириб, қўлларимни синдириб, хотиним билан иккита неварам бор эди, тош отиб уларни чиқармай турганда мени уриб, қўйларни юклаб кетган. Ички ишлар ходимлари ëпиб юбораяпти. 7 киши бўлган улар. 2011 йил 11 апрелда бўлганди. Бир йил бўлди. Бир йилдан бери бормаган жойим қолмади.

Озодлик: Тергов охирига етганми?

- Тергов охирига етаяпти. 164 модда 4-банди билан биринчи тергов олиб борган. Акрам деганига 10 йил, Ҳожиакбар деганига 9 йил, бу ëғини 5 йилдан қамади. Лекин уларни қўй эмас, давлат симини ўғирлади деб қамади. Аслида жиноят устида ушлаган уларни. Сëмка қилиб олиб борганмиз. Бир кун кутдик, икки кун кутдик, яна йўқ бўлиб кетди. Ўша ерда катта пул билан тинчитиб юборди. Топилди, топилди деб¸ бир йилдан ҳам ошиб кетди.

Озодлик: Бор мулкингиз қўйлардан иборат эдими?

- Ҳа. Иккита ўғлим контрактда ўқийди, охирги иккита кенжатойларим. Йилига 6000 доллардан тўлайман. Қарзга ботиб кетдим. Бормаган идорам қолмади, дейди Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманидан қўнғироқ қилган 55 ёшли чўпон Шакарбой Нурматов.


Ер жанжали

Бухоро вилоятининг Жондор тумани, Ойтуғди қишлоғидан телефон қилган Атувулло маҳаллий фермер хўжаликларидан бири раҳбари ўзнинг 3 сотихдан ошиқ ердан иборат мулкига дахл қилаётганидан шикоят қилди.

- Бизларда фермер хўжалиги бор. Захкаш лабида ерим бор 7 сотих. Шунга фермер хўжалиги менинг ҳисобимда деб экилган ўтни бузиб, энди Россияга келганимдан кейин уйимда қарайдиган нима йўқ, ўтни суриб ташлагану бошқа кишига бераман деган. Кирмак олсанг, ер қолади, бўлмаса 100 минг сўм пул берасан, пилла планини сотиб олиб тўлдираман, деганда. Мен мелиорация ташкилотига борган эдим. Мелиорация ташкилоти менга айтдики, захкашнинг центридан 60 метргача ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ деди. Ëнида водхоз ташкилоти бор. Унинг канали ўтган. Каналдан 20 метр. Менинг жойимда фермер хўжалигининг ҳаққи йўқ. Просто фермер ўтни бузиб, бизларда буғдойни ҳам бузди. Ер муаммоси бўйича сизларга чиққан эдик. Ваъда қилган туман ҳокими ҳам буғдойни бермади. Фермер ҳам бермади. Бугунга келиб эркаклар Россияга келгандан кейин ҳозир фермер яна ўзлаштирилган ерларни бузиб, аëлларни кирмак оласан деб мажбур қилаяпти, дейди бухоролик суҳбатдош.


Чегаранинг бошқа тарафида ҳам ер можароси

Қирғизистоннинг Новқат шаҳридан боғланган 45 ёшли Ғофур Дадажонов бу шаҳарда бир йил муқаддам содир бўлган этник низолардан сўнг унинг 3 гектардан ошиқроқ ери ноқонуний равишда тортиб олингани ва шундан буён бу ерни қайтариб олишга уринишлари натижа бермаётганини айтмоқда.

- Мол-мулкимни ўғирлаб, талаб, у ердаги дарахтларни қирқиб, баъзилари фундамент ҳам қуйиб қўйган. Баъзилари тош тўкиб қўйди. Шу нарсани менинг қўлимча ҳужжатларим борлигини билиб туриб ҳуқуқ ходимлари мана шунга йўл қўйиб берди. Шу кунгача мени у ердан ҳимоя қиладиган ҳеч қанақа нима бўлмаяпти. Шунинг учун нима қилиш керак.

Озодлик: Қайси ташкилотларга мурожаат қилдингиз?

- Новқат шаҳридаги милицияга, прокуратурага, ўзимизнинг бош прокуратурага мурожаат қилдим. Ҳеч қанақа нима бўлмаяптида. Булар бир томонлама иш кўраяптида. Миллатим ўзбек.

Озодлик: Ер майдонингиз қанча эди?

- 3 гектару 10 сотих.

Озодлик: Қанақа ер эди у?

- Мени уни бир ташкилотдан олди-сотди асосида ўзимга расмийлаштирган хусусий еримда. 2002 йили олганман у ерни. У ер бир ташландиқ, хароба ер эди. У ердаги тошларни териб, ахлатларни олиб чиқиб, унинг ўрнига тупроқ олиб кириб боғ яратиб, мевали дарахтларни экиб, бола-чақам билан ҳалол меҳнат қилиб келаëтган эдим. Шу кунларда у ерда дарахтларни қирқиб фундамент қуйишаëтган экан, дейди Новқат шаҳридан боғланган 45 ёшли Ғофур Дадажонов.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG