Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 19:48

Қирғиз парламентида яна Ўш қирғини муҳокама қилинди


Қирғизистон парламенти ҳуқуқ-тартибот тузилмаларидан Ўш қирғини айбдорлари экани иддао қилинаётган ўзбек лидерларини қамоққа олишни талаб қилмоқда.

Қирғизистон парламенти қўмиталари 2010 йилги Ўш қирғини айбдорларини қидириб топиш юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳаракатини қониқарсиз деб баҳолади.

Қирғизистон парламенти депутати Акматбек Келдибеков ҳуқуқ-тартибот идоралари Ўш қирғини айбдорларини қидириб, қўлга олиш юзасидан қабул қилинган қарорни бажаришга шошилмаётганини иддао қилди. Депутатнинг айтишича, парламент томонидан Ўш қирғинининг асосий айбдори сифатида тан олинган Қодиржон Ботиров, Иномжон Абдурасулов, Жалоллиддин Салоҳутдинов хориж давлатларида эмин-эркин ҳаракат қилиб юрибди.

-Нега айбдорлар ҳақида бирорта ҳам маълумот йўқ? Нега Қодиржон Ботиров бемалол Истамбулда юрибди? Нега Иномжонга қидирув эълон қилинмади? Салохутдиновга Қирғизистонни тарк этишига ким кўмаклашган? Бу саволлар ҳанузгача жавобсиз қолмоқда. Парламентнинг бу борадаги қарори бажарилгани йўқ, - деди Акматбек Келдибеков.

Қирғизистон Бош прокуратураси эса июн воқеасида айбланиб фақат икки киши- собиқ президент Бакиевнинг укаси Жаниш Бакиев ва ўзбеклар лидерларидан бири Жалоллиддин Салоҳутдинов халқаро қидирувга берилганини билдирди. Бош прокурор Аида Салянованинг айтишича, учинчи давлатлар ва Интерпол Ўш қирғинида айбланиб қидирувда бўлганларни Қирғизистонга қайтаришдан бош тортмоқда.

- Экстрадиция масаласида музокаралар олиб бормоқдамиз. Бироқ Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ҳал эта олмайдиган масалалар жуда кўп. Масалан, Ўш воқеаси юзасидан Салохутдинов, апрел воқеалари юзасидан Жаниш Бакиевгина халқаро қидирувда деб эълон қилинган. Қолганларга қидирув эълон қилинган эмас. Чунки хориж давлатлари ва ташкилотлари уларни сиёсий қувғин жабрдийдалари деб эътироф этган. Хориж давлатлари уларни Қирғизистонга топширишдан бош тортмоқда , -деди Бош прокурор Аида Салянова.

Қирғизистон парламенти 2011 йилнинг июн ойида Ўш қирғини юзасидан сиёсий қарор қабул қилган. Қарорда ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига Ўш қирғини айбдорлари сифатида тилга олинган бир қатор ўзбек лидерларини қўлга олиш кўрсатмаси берилган эди.

Қирғизистон парламенти қабул қилган қарорда ўзбек лидерлари Қодиржон Ботиров, Жалоллиддин Салохутдинов, Иномжон Абдурасулов Кароматхон Абдуллаева, Озодбек Кароматов, Муҳаммадрасул Абоқжонов, Халилжон Худойбердиев, Жавлонбек Мирзахўжаев, Улуғбек Абдусаломов, Азамжон Акбаров “миллатчилик ва айирмачилик ҳаракатларига алоқадор” шахслар сифатида тилга олинади.

Июн қирғини бўйича аввалроқ ўз хулосаларини эълон қилган Қирғизистон миллий комиссияси ҳам, Халқаро комиссия ҳам қирғиз парламентидан фарқли ўлароқ ўзбек лидерларининг Ўш қирғини айбдорлари экани юзасидан фактлар тасдиқланмаганини эълон қилганди.

2011 йилнинг 28 октябр куни Жалолобод шаҳар суди Қодиржон Ботиров ва у билан судланаëтган яна беш нафар ўзбек лидерлари деб аталаëтган шахсларга нисбатан сиртдан чиқарилган ҳукмини ўқиди. Мана шу ҳукмга кўра Қодиржон Ботиров ва Иномжон Абдурасуловлар 2010 йилдаги Ўш воқеаларининг ташкилотчилари сифатида тан олиниб, бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Улар билан бирга сиртдан судланаëтган Абдураҳмон Абдуллаев, Халилжон Худойбердиевлар 20 йилга, Жавлон Мирзахўжаев 14 йилга, Муҳаммадрасул Абоқжонов 6 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Буларнинг мол-мулклари давлат ҳисобига ўзлаштирилиши ҳам мана шу ҳукмда қайд этиб ўтилган.

XS
SM
MD
LG