Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 06:57

Вазият оғирлигини бу ерда билдим


"Эркин микрофон" Россиядан қўнғироқ қилган мухлисимиз муҳожиратда юриб, Ўзбекистондаги ижтимоий сиёсий вазият қанчалик қийинлигини англаганини айтади.

Ҳозирча бир ўзимман

“Эркин микрофон” эшиттиришига Россиядан боғланган ўзбекистонлик 31 ёшли меҳнат муҳожири Аҳмаджон таниқли уламо Обид қори Назаровга уюштирилган суиқасдга муносабат билдириди ва ўзбек мусулмонларини қонуний йўллар билан ўз ҳақлари учун курашишга чорлади.

- Таниқли имом Обид қори Назаровга қилинган суиқасд бўйича Ўзбекистондаги оғир аҳволни танқид қиладиган ҳар қандай танқидчига нисбатан бўладиган шафқатсиз зулмлар, бостиришларнинг яна бир кўриниши деб ҳисоблайман буни. Энди биз оддий мусулмон сифатида Обид қорининг мухлисимиз. Шу пайтгача одамларнинг жим бўлгани етар деб ўйлайман. Шахсан мен ўзим ҳам шу пайтгача пассив бўлганимни энди тўхтатиб, амалий ҳаракатларга ўтишга чақираман, шунақа фикр билдирмоқчи эдим, озгина ҳаяжонланаяпман ҳозир.

Озодлик: Нима ҳаракатни назарда тутаяпсиз энди?

- Ўзбекистонда одамлар жуда қийналган. Режимни ўзгартириш тўғрисидаги ҳаракатда бу. Аниқ бир режам йўғу, ҳозирча битта ўзимман. Шахсий фикрим, одамларнинг шу пайтгача жим бўлиб келгани етар деб ўйлайман. Энди бўлди озгина фикрлайлик, оëққа турайлик. Ўзбекистонда бўлганимда ҳолатнинг бунчалигини сезмагандим. Россияга келиб бизнинг фуқароларимизнинг, одамларимизнинг қанчалик оғир аҳволдалигини, ҳуқуқсизлигимизни, оғир аҳволда юрганини кўриб ҳақиқатан вазиятни англаб, фикрим энди тўлишдида. Оғир режимга тушиб қолгандан кейин сезмаслиги мумкин. Инсонда шунақанги ҳолат борки, ҳар қандай ҳолатга мослашиб қоладида. Сезмайди қайси ҳолатда юрганлигини. Россияга чиқиб анча эркинликларни кўриб, эркин матбуот ҳавосидан баҳра олиб, жабр-ситамлар халқимиз учун етарли бўлди деб ўйлайман. Оëққа туриб ўзини ўнглайдиган пайт келди деб ўйлайман. Ўзимизнинг ҳуқуқимизни талаб қилган ҳолда қонуний ҳолатда айнан Суриядаги кўринишлар эмас иложи борича тинчлик йўли билан, музокаралар йўли билан кетишга кўндиришимиз керак ҳозирги ҳукуматимизни. Менинг фикрим шундай. Ҳозирча менинг бирор ҳамфикрим йўғу, шахсий фикрим шунақа. Менимча, кўпчилик ҳозир шундай ўйлаяпти. Кўпчилик ҳозир ҳам пассивку, энди реал, дадил қадамларга ўтиш керак деб ўйлайман.


Посилка йўқолиши мумкин эмас

Жанубий Кореядан боғланган 50 ёшли Абдуллоҳ исмли тингловчи эса у каби Кореяда тирикчилик қилиб юрган ҳамюртининг почта жўнатмалари ҳақида билдирган фикрларига эътироз билдирди.

Унга кўра, почта жўнатмаларига асосан Ўзбекстонда дахл қилиниши мумкин, чет давлатлардаги почта ходимлари бундай қусурларидан холидир.

- Унақа нарса бизларда умуман бўлмаган. Бизлар ҳам почтадан нарса жўнатганмиз. 20-30та посилка қилган бўлсам, бирорта посилканинг игнаси, ипи ҳам йўқолгани йўқ. Карго деган хизмат нимаси бор. Каргодан жўнатганларникининг Тошкентда йўқолганини эшитганман. Почта хизматидан жўнатилган посилкалар самолëтда бориб Тошкентга тушади. Умуман у нарса йўқолмайди. Кейин қопга солиб уйига етказиб беради почтадан. Мен ўша ëқда турганимда бу ëқдан жўнатилган посилка олганман бир-икки марта. Посилкалар умуман йўқолмайди. Кореядан биттаси билан гаплашган экансизлар. Кореяда очиб кўриши мумкин, Кореяда умуман почтангизга тегинмайди. Бу чет эл, Ўзбекистон эмас очиб кўрадиган.

Озодлик: Демак, юки йўқолганларники Ўзбекистонда йўқолган бўлиши мумкин деб тахмин қиласиз.

- Бўлиши мумкин. Ўзбекистонда ëки бўлмаса қанақадир бир, кейин буларда шунақа нарса борки, йўқолган тақдирда қанча мартадир штрафи бор. Мисол учун 300-400-500 долларлик нарса жўнатсангиз, ўша нарсани 10 баробар қилиб чиқариб олади ўша давлатдан булар. Бу нарса йўқолган тақдирда ҳам фақатгина Ўзбекистоннинг Сурхондарëсида йўқолган бўлади.

Озодлик: Тошкент аэропортида ҳам эмас-а?

- Йўқ. Корея томонидан жўнатилган нарсаларнинг жуда катта масъулияти бор. Йўқолган нарса бўлса, штрафини тўлаб бериши керак. Ўзбекистон қилолмаганда ҳам Корея қилади унинг назоратини, дейди Жанубий Кореядан боғланган 50 ёшли Абдуллоҳ.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG