Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 03:38

Ўзбек-қирғиз чегарасида можаро бўлди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида контрабандачилар гуруҳи билан содир бўлган тўқнашувда қирғиз чегарачиси жароҳатланди.

Қирғизистон чегара хизматининг маълум қилишича, мазкур воқеа 23 феврал куни Хайдаркон чегара отряди ҳудудида бўлиб ўтган.

Мазкур ҳудудни назорат қилаётган қирғиз чегарачилари 20 дан ортиқ контрабандачи Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний тарзда маҳсулот олиб ўтишга ҳаракат қилаётганларини кўришган. Қирғизистон чегара хизматига кўра, улар Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Кейинчалик аниқланишича, контрабандачилар Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган маҳсулот миқдори 1400 килони ташкил этган ва у ем-ҳашакдан иборат бўлган.

“Қўлга олиш жараёнида контрабандачилар ўзларини агрессив тарзда тутганлар, чегара нарядига ҳужум қилишга ҳаракатланишган. Улар чегарачиларни тошбўрон қилишган ва бунинг оқибатида бир чегарачи жароҳатланган.”, дейилади Қирғизистон Чегара хизмати баёнотида.

Чегарачиларнинг билдиришиларича, чегара наряди бошлиғи шундан сўнг ҳавога қарата ўқ узишга мажбур бўлган. Натижада Ўзбекистон фуқаролари контрабанда маҳсулотини ташлаб, ўз ҳудудларига қараб қочганлар.

Мазкур воқеа юзасидан ҳозирча Ўзбекистон томони расмий муносабат билдирганича йўқ.
XS
SM
MD
LG