Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 21:31

Ўзтурк: Туркийлар ўзлигига қайтишига ишонаман


Шоир Мирзо Абдулло Ўзтурк.
Шоир Мирзо Абдулло Ўзтурк.

Ўзбек адабиётида туркийпарастлик ва пантуркизм ғояларининг вужудга келишига нима туртки бўлаяпти? Туркий қавмлар бошини бирлаштириш утопиями ёки амалга ошадиган реаллик? "Нафис суҳбатлар" рукни меҳмони Мирзо Абдулло Ўзтурк билан мана шу саволлар атрофида суҳбатлашдик.

Озодлик радиосида “Нафис суҳбатлар” деб номланган янги туркум эшиттиришларни бошлаймиз.

Мазкур эшиттиришда ўзбек маданияти, санъати, адабиёти, тарихи, маънавияти ва маърифати ҳақида суҳбатлар олиб борилади.

“Нафис суҳбатлар” дастурининг меҳмонлари ёзувчи, шоир, олимларгина эмас, балки жамиятнинг барча қатлами вакилларидир.

Сиз ҳам, ҳурматли тингловчи, ўзбек маданияти, санъати, адабиёти, тарихи, маънавияти ва маърифати ҳақида дилингизда сақлаб юрган гапларингиз бўлса бу эшиттириш меҳмони сифатида ўз фикрларингиз билан ўртоқлашишингиз мумкин.

Бунинг учун Озодлик радиоси электрон манзилига “Нафис суҳбатлар” деган сарлавҳа билан ўз телефон рақамингиз ва таклиф қилаётган мавзуингиз ҳақида қисқача маълумот жўнатсангиз кифоя қилади. Шундан сўнг сиз билан боғланамиз.

Ҳозир эса “Нафис суҳбатлар” рукни остида берилаётган биринчи суҳбатни тингланг. Бугунги дастурнинг меҳмони Россияда яшаётган ўзбек шоири Мирзо Абдулло Ўзтурк.

Суҳбат мавзуи эса адабиёт ва туркийпарастлик ҳақида.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:07 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG