Линклар

Шошилинч хабар
25 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:47

16 феврал деб қамалганларга амнистия йўқ


Мамадали Маҳмудов қамалганидан бери ўтган 13 йил ичида эълон қилинган амнистияларнинг бирортаси адибга қўлланмади.
Мамадали Маҳмудов қамалганидан бери ўтган 13 йил ичида эълон қилинган амнистияларнинг бирортаси адибга қўлланмади.

1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда содир этилган портлашлардан бери роппа-роса 13 йил ўтди. Портлашлардан кўп ўтмай уларни уюштирганликда ҳамда амалга оширганликда айбдор деб топилиб қарийб 30 киши турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган, баъзилари ўлимга маҳкум этилган. Хўш, қамалганларнинг тақдири не кечди?

16 феврал портлашларига алоқадорликда айбланган дастлабки 22 киши устидан ҳукм 1999 йилнинг 3 июнида чиқарилган, судланганларнинг олтитасига ўлим жазоси берилган эди.

22 судланувчи орасида Зайниддин Асқаров, Баҳром Абдуллаев, Муродилла Қозиевлар бор эди.

Орадан бир йил ўтиб, Эрк партияси раиси Муҳаммад Солиҳ, Ўзбекистон исломий ҳаракати раҳбарлари Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийлар ҳам сиртдан судга тортилди.

Муҳаммад Солиҳ 15 йилу 6 ойлик қамоққа, Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийлар ўлим жазосига ҳукм қилиниб, халқаро қидирувга берилди.

Кейинчалик Эрк партияси лидерининг укалари ва яқин сафдошлари, жумладан, Мамадали Маҳмудов каби мухолифат аъзолари ва зиёлилар ҳам ҳибсга олинди.

Баҳром Абдуллаев, Муродилла Қозиевлар ўлимга ҳукм қилинганлар орасида эди.

13 йилдан бери тилга олинганлардан баъзилари қамоқхонада вафот этди.

Масалан, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг изни билан 2003 йилнинг ноябрида чет эл ахборот воситалари мухбирларига интервью бериш билан портлашга доир версияларни янада чигаллаштириб юборган Зайниддин Асқаровнинг жасади 2010 йилнинг октябрида унинг яқинларига қайтарилган.

​Ўзбекистон исломий ҳаракатининг сиртдан судланган раҳбарлари Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийлар ҳорижда ўлим топди.

Қамоқда қолаётганлар орасида таниқли ёзувчи Мамадали Маҳмудов ҳам бор.

Адибнинг турмуш ўртоғи Гулсара опа Озодлик радиоси саволларига жавоб берар экан, қамоқхонага сўнгги бор декабр ойида борганини, ўшанда эрининг Сангородда (қамоқхона касалхонаси) бир ой ётиб чиққанини айтиб берди.

Мамадали Маҳмудов қамалганидан бери ўтган 13 йил ичида бир неча бор амнистия эълон қилинди. Бироқ бу амнистияларнинг адиб учун фойдаси бўлмади.

- Амнистия тўғрисида ҳеч гап эшитмаяпмиз. Билмайман буларга тегишлими йўқми билмадикда, деди Гулсара опа.

Унинг айтишича, оиласи бошлиғини озод қилишни сўраб қилинган мурожаатларнинг барчаси қондирилмай қолиб келмоқда.

- Ëзганмиз, бундан олдингиларда чиқарилсин деб ëзганимизда ҳам “буларга тегишли эмас” деган жавоб келган, деди Гулсара Маҳмудова.

Маҳбус ёзувчи Мамадали Маҳмудов бу йил 72 га киради.

16 феврал портлашларида айбланиб Эрк партияси раиси Муҳаммад Солиҳ сиртдан судланган бўлса, унинг икки укаси Рашид ва Муҳаммад Бекжонлар реал жазога тортилганди.

Рашид Бекжон 2011 йил март ойида 12 йиллик қамоқдан сўнг озод этилди.

Лекин 2011 йил 14 декабр куни қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бўлган Муҳаммад Бекжон қамоқхона тартибини бузганликда айбланиб яна қўшимча 5 йиллик жазога ҳукм этилди.

Маҳкумнинг бу хабарни эшитган турмуш ўртоғи Нина Бекжон Озодлик билан суҳбат чоғида “Турмуш ўртоғимга яна беш йил қўшиб берилгани ҳақидаги хабардан мен карахт бўлиб қолдим. Эримга ачиниб, ичим ёниб кетаяпти”, деган эди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва сиёсий мухолифат вакиллари ҳукумат 16 феврал воқеаларидан диний ва сиёсий мухолифатга қарши курашда фойдаланди, деган фикрни билдириб келади.

Ўзбекистондаги демократик ҳаракат асосчиларидан бири Дилором Исҳоқова гапиради.

- Ўзбекистонда буларни озодликка чиқариш талаби анча йиллардан бери кўтарилади. Умуман бирорта инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти йўқки, мана шу масалаларни, масалани эмас айнан уларнинг озодлигини сўраб жуда кўп мурожаат қилинган. Бу масала жуда кўп кўтарилган. Лекин ҳукумат ўша кўплаб сўровларни жавобсиз қолдириб келмоқда, деди Дилором Исҳоқова.

1999 йилнинг 16 февралида 45 минут ичида Тошкент шаҳрининг беш нуқтасида портлаш содир бўлган эди.

Шу куни Вазирлар Маҳкамаси биносида 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди. Биринчи портлаш президент Каримов келишига 10 дақиқа қолганда – соат 10.45 да мана шу бино олдида бўлди.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги, Миллий банк, “Нодирабегим” кинотеатри олдида, Яккасарой туманидаги ҳовлида портлаш юз берди.

Мамлакат расмийлари баёнотига кўра, портлашлар оқибатида 16 одам нобуд бўлган, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG