Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:57

Йигитлик бурчи мажбур қилган


Совет қўшинлари Афғонистондан 1989 йилнинг 15 феврал куни олиб чиқилган эди.
Совет қўшинлари Афғонистондан 1989 йилнинг 15 феврал куни олиб чиқилган эди.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиздан бири Афғон уруши қатнашчиси Зиёддулла Раззоқов Совет қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилган кунни эслади.

Дараҳтларга ачинаман

“Эркин микрофон” эшиттиришига Самарқанд вилояти, Қўшработ туманидан боғланган ва исмини ошкор қилмаслигимизни сўраган ўрмончи ўзи бир вақтлар ишлаган собиқ Фозилмон хўжалигининг бугун қаровсиз қолганидан шикоят қилди.

- Мен бир ўрмончиман. Бизнинг ўрмон хўжалигимиз 2005 йил сентябр ойида тугатилган. 500 гектар маданий ўрмон экканмиз. Табиий ўрмон 2031 гектар, сийрак ўрмонлар 1000 гектардан зиëдроқ.

Озодлик: Маданий ўрмон деганингиз нима? У ерда нималар экилган?

- .....

Исмини ошкор қилмаслигимизни сўраган ўрмончи билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:39 0:00
Бевосита линк

Урушга кетаётганимизни билмаганмиз

Жиззахлик ўқитувчи ва инсон ҳуқуқлари фаоли Зиёдулла Раззоқов эса собиқ совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилган кун – 15 феврални хотирлади. Унинг ўзи ҳам афғон уруши иштирокчиси.

- Совет қўшинларини 15 февралда Қуролли кучлар қўмондонининг буйруғи билан афғон юртидан олиб чиққан кунида. Шу кунни биз ҳар йил нишонлаймиз. Афғон жангчисимиз биз ҳам. Жиззах шаҳрида таклиф қилиб ўша ерда Зокир ота ресторанида ош қилиб, оркестрлар ижросида Мудофаа бошлиқлари билан ҳамкорликда ҳалок бўлган афғон уруши қатнашчиларига гулчамбарлар қўйиб уларнинг қабрларига, ҳокимликлар томонидан совға-саломлар беришиб, кузатиб қўйишди. Яхши байрам табриги бўлди.

Озодлик: Нечта одам келди?

- 400 та афғон уруши қатнашчиси бўлди.

Озодлик: Афғон уруши қатнашчилари Жиззах бўйича шунча кўпми?

- Ҳа, бор.

Озодлик: Сиз нечанчи йил хизмат қилгансиз афғонда?

- 1985-1987 йиллар хизмат қилганман. Зенитчик бўлиб хизмат қилганман. Фақат колоннада юрганман. Айтайлик Самарқандда, Туркманистонда, Тошкентда махсус учебний комбинатларда бизни ўқитганда, жанговар ҳолатларга тайëрлаганда, қаерга бориб хизмат қилишимиз, қанақа жойларга боришимиз ҳақида биз билмаганмиз. Биз шундай билиб қолдикки, кечаси соат 4да бизни турғизаяптида, “Сизлар Афғонистонга шу частга бориб хизмат қиласизлар”. Ўша пайтларда Афғонистонда даҳшатли уруш кетаëтганлигидан хабаримиз бор эди.

Озодлик: Бугун афғон уруши қатнашчиларига қанақа имтиëзлар бор?

- Афғон уруши қатнашчиларига ...

Зиëдулла ака билан суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:37 0:00
Бевосита линк


****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG