Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 00:37

Ўшлик Гулчеҳра опа: "Мен уларни жазолайман" демади


Ўш милицияси раҳбари ўзбекларга этник озчилик ҳуқуқларини бузган милиционерларни жазолашни ваъда қилмади.

Ўшдаги “Ленин” номли мактаб биносида юздан ортиқ ўшлик ўзбеклар ва шаҳар куч тизими раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ўшликлар куч тизими раҳбарларига ҳуқуқ - тартибот органи ходимлари томонидан аксарият ўзбек миллати вакилларига босим кўрсатилаётгани ва ноқонуний қўлга олишлар қайта бошланганидан арзланишди. Бу борада Озодликка учрашувда иштирок этган ўшлик Гулчехра опа гапириб берди.

- Кеча мажлис соат 3да бошланди. Мажлисда Ўш шаҳар Ички ишлар бошқармасига янги раҳбар бўлиб тайинланган Суюн Умурзаков, Шокиржон Зулимов деган Ички ишлар бошқармаси расмийси, Даврон деган учинчи ҳудудий кенгаш раиси, зам ГАИ яна маҳалла оқсақоллари қатнашди.

Бу мажлис ўтказилишига сабаб, 15-16 январ ва 24-25 январ кунлари милиция томонидан одамларни асоссиз ушлаб кетиш ҳоллари бўлган экан. Шунинг учун одамлар тўплан, мактабда йиғилиш уюштирилибди халқ талаби билан.

Озодлик: Мажлисга Ўшнинг қаерларидан одамлар келди?

- Мен таниганлар “Ленин” мактаби атрофида яшовчилар, мажлис тўғрида эшитганлар ва Абдуқодирова, Калилин, Ферганский деган кўчалардан ҳам аёллар келишди. Уларнинг сўзга чиққанидан билдим. Бир аёл сўзга чиқди. Унинг боласини паспортини олиб қўйишган экан. “Қурманов Сирғақ дегани, Ички ишлар бошқармасида 6-кабинетда ўтиради. Ўша бола чақириб болаларимни видеода кўрсатаман”, деди. Видеода болаларим топилмади. Мен паспортини сўраса бериб қўйибман, кейин “ зонадан одам олиб келаман, ўша одам болаларингни таниб берса болаларингни қамайман. 30 число куни келасан”, деди. Шундан бери биз ваҳимада яшаяпмиз”, деди. Бунга нисбатан Суюн акамиз “Мен уларга айтаман, эртага соат 9да келинг, паспортингизни олиб бераман”, деган жавоб билан чекланди.

Озодлик: Видео деганингиз, бу 2010 йилги Ўш воқеаларининг видеоларида?

- Ўш воқеаси, массовий беспорядокларнинг видеоси экан.

Озодлик: Одамлардан яна қандай арзлар бўлди?

- Аввалгилари майли, лекин яна ушлаб кетишлар кўп бўлаяпти, дейишди. ГАИлар келган экан, уларга мурожаат қилишди. Бир одам чиқиб “ Мени ГАИ тўхтатганида ёнидаги автоматчан одам “сен сарт”, деб қўпол муомилада бўлди”, деди. “Бундай холларда бизга мурожаат қилинглар” деганига жавобан, “Биз аризамиз адолатли хал бўлишига ишонмаймиз” деб ишончсизлик ҳам билдирилди.

Озодлик: Мажлисда асосан ўзбеклар қатнашдими?

- Асосан ўзбеклар, 5-6 нафар қирғизлар ҳам қанташди.

Озодлик: Мажлис нима билан якунланди?

- “Ҳаммангларни ҳуқуқингизни ҳимоя қиламиз, бирон нарса бўлса бизга мурожаат қилилар”, дейишди. Лекин мен айтмоқчиманки, бу ҳуқуқ - тартибот органларининг вазифаси одамлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, ожизларга суянчиқ бўлиш-да. Булар эса тескарича, халқни қўрқитиб, синдириб, ҳар нарса қилишаяпти.

Озодлик: Мажлисда одамлар аризаларини ҳам беришдими?

- Йўқ ариза беришмади. Мен хайрон қолганим, бир аёл чиқиб, “Мени иккита паспортимни олиб қўйишди”, деди. Яна бири “Менга болаларингни Россиядан олиб келасан, 5 кун муҳлат келишсин. Акс ҳолда қидирувга бериб юборамиз”, дейишди деса, куч тизими раҳбарлари “Мен уларга нисбатан жазо чорасини кўраман”, демади. “Сизларга паспортингларни олиб бераман”, дейиш билан чекланди.

Озодлик: Гулчехра опа раҳмат сизга.
XS
SM
MD
LG