Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 09:28

Бухоро вилояти ҳокими ўзгарди


Бухорони 15 йил давомида бошқарган Самойдин Ҳусенов эндиликда собиқ ҳокимга айланди.
Бухорони 15 йил давомида бошқарган Самойдин Ҳусенов эндиликда собиқ ҳокимга айланди.

27 декабр куни Бухоро вилоят ҳокими Самойдин Ҳусенов ишдан бўшатилиб, ўрнига Вобкент туман собиқ ҳокими Муҳиддин Эсонов тайинланди.

Бухоро вилоят ҳокимлигининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, 27 декабр куни Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муҳиддин Эсонов вилоятга ҳоким этиб тайинланди.

- Ҳоким ўзгарди. Муҳиддин Эсонов бўлди. У киши Вобкентнинг ҳокими
Бухоро вилоятининг янги хокими Муҳиддин Эсонов.
Бухоро вилоятининг янги хокими Муҳиддин Эсонов.
эдилар. Қишлоқ хўжалиги бўйича Бош вазир ўринбосари эдилар, деди вилоят ҳокимлиги ходими.

Ҳокимликнинг ўзини таништирмаган ходимига кўра, 1996 йилдан бери Бухорога ҳокимлик қилиб келаëтган Самойдин Ҳусеновни лавозимидан бўшатиб, унинг ўрнига Муҳиддин Эсоновни тайинлаш учун Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев бир кун аввал Бухорога келган.

Бухоро вилоят ҳокимлиги ходимига кўра, Ўзбекистон ҳокимлари ичида ўз лавозимида узоқ ўтириш бўйича ўзига хос рекорд қўйган Самойдин Ҳусенов¸ пенсияга чиқарилган.

Куни-кеча Бухоро вилоят телевидениесида намойиш қилинган маҳаллий амалдорларнинг порахўрлигини фош қилувчи махсус кўрсатувда Самойдин Ҳусеновнинг икки ўғли ҳам танқид қилингани "абадий ҳоким"нинг тез орада ўз лавозимидан ажраши ҳақидаги тахминларни кучайтирган эди.

Бухоролик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Ғаниевга кўра, вилоят ҳокими қариндошлари билан боғлиқ машмашалар ва вилоятда коррупция ҳолатларининг кўпайиши сабаб Самойдин Ҳусеновни ишдан олиш пайти унинг шаънига нисбатан танқидий фикрлар билдирилган.

- Биз биламизки МХХ томонидан уч марта ўғиллари чақиртирилди. Ҳаттоки катта ўғли Шарофиддин Ҳусенов дегани “Соҳибқирон Соҳибиддин” фирмасининг бошлиғи ҳибсга ҳам олинган эди. У кишининг жияни, вилоят ҳокимлигида ишлаëтган Рисолиддин Ҳусенов ҳам ҳибсга олинган эди. Шунча гап бўлгандан кейин, вилоят коррупцияга ботиб кетган мана шу пайтларда у киши шаънига танқид бўлмаслигини тассаввур ҳам қилиш қийин, дейди Шуҳрат Ғаниев.

Бухородаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятни яқиндан кузатиб келаётган таниқли блоггер "Бухоро қизи"га кўра, Самойдин Ҳусеновнинг ишдан кетиши кутилаëтган ҳодиса бўлган.

- Самойдин Ҳусеновнинг ўғли Шарофиддин ҳибсга олинганида ҳамма Ҳусенов бу сафар кетади¸ деб ўйлади. Бундан бир неча йиллар олдин айнан шу ўғли банк тизимидаги махинациялари билан қўлга олинганида чиқиб кетган эди. Шу пайтда одамлар бу ишга Ҳусеновнинг Тошкентдаги алоқалари ëрдам берган деб айтишган эди. Бу сафар АËҚШлари ëпилганидан кейин одамлар тушундики, Ҳусенов ҳақиқатан ишдан кетади.

Ўзи Ҳусеновнинг кетмаëтганига кўпчилик ҳайрон бўлаëтган эди. Чунки у 1996 йилдан бери ҳокимлик қилиб келмоқда эди. Эсингизда бўлса, Қораевлар иши айнан Ҳусенов даврида бўлди. Ундан кейин 2004 йилда Ромитан портлашлари бўлди. Ўшанда ҳам Ҳусенов қолди. Кейин эса мана 2008 йилда Когондаги портлашлар. Лоқайдлик деб ҳоким ишдан четлатилган бўларди, аммо Ҳусенов четлатилмади. Ҳусеновнинг шу пайтгача четлатилмагани одамларни ҳайрон қолдирарди, дейди "Бухоро қизи" тахаллуси билан танилган блоггер.

Қуйида блоггер "Бухоро қизи" билан суҳбатни тингланг.



Муҳиддин Эсонов 2006 йилдан бошлаб икки йил Вобкент туман ҳокими бўлган.

2008 йилдан бошлаб Бухоро вилояти ҳокимлигига тайинланганига қадар Муҳиддин Эсонов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
XS
SM
MD
LG