Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 10:34

Ўзбекча уй иситишнинг янги қурбонлари


Ҳафта охирида Андижон шаҳрида газ мосламаси портлаб камида 4 одам¸ Қувасойнинг Қўчқорчи қишлоғида эса¸ ис газидан бир оила нобуд бўлди.


Бу ҳақда Озодликка жойлардаги ўз манбалари хабар қилди.

Андижонда портлаш

Андижондаги портлаш шаҳарнинг 2-микрорайони¸ 65- дўкон олдида юз берди¸ дейди портлаш тафсилотларини ўрганган шаҳардаги манба.

- Газ моторини қўйишган эканда. Газ тортадиган мослама. Газ тортадиган мослама қўйганда газ келганми свет ўчиб қолганми иккита биномикан битта подъезд портлаб кетган¸ 65-магазиннинг ëнида. Тўрттаси ўлган¸ деган гапни эшитдик.

Масалан¸ газ келмаяпти¸ ëки оз келаяпти. Оз келаëтган нарсани кучайтириш мақсадида моторлар қўйиб тортадиган мослама қўйганда. Ана шуни қўйганда ток ëниб кетиб, уйда ҳеч ким бўлмаганми, бу ток ëнса тортаверадиган нарсада. Бу ëқдан расход йўқ. Ëнганми, свет ўчиб қолганми билмадим газ уйга тўлган ҳисобига портлаб кетганда. Газ келган. Газ келишига свет бўлиб портлаб кетган деб эшитдим мен¸ дейди хавфсизлик нуқтаи назаридан асл исми айтилишини истамаган андижонлик йигит.



Бу портлаш юзасидан Андижондаги расмий манбалардан маълумот олишнинг имкони бўлмади – Андижон вилояти ва шаҳар ҳокимиятининг аҳоли учун тақдим этилган телефон рақамларини кун давомида ҳеч ким кўтармади.

Ëнғинлар даври бу йил эрта бошланди

“Ҳар йили “Ëнғин хавфсизлиги ойлиги” 15 ноябрдан бошланар эди¸ аммо совуқнинг эрта тушгани¸ айни пайтда иситиш билан боғлиқ жиддий муаммолар боис¸ бу ойлик 10 ноябрдан бошланди. Бу ойлик бошланар-бошланмас¸ Қувасойнинг Қўчқорчи қишлоғида бир оиланинг ис газидан нобуд бўлгани ҳақида хабар келди”¸ дейди Фарғонадаги ўт ўчирувчилар гуруҳи мутахассиси Озодлик билан суҳбатда Андижондаги портлашга муносабат билдира туриб.

- Бунақалар бўлаяпти. Ўзимизда ҳам бўлди мана. Кўмир олиб кетган (бир оилани). Кўмир қўйганда. Кўмирни қўйиб ухлаб қолишган. Кўмир дарров олиб кетганда. Ўшанақалар бўйича ҳозир бизнинг бошлиқлар полний телевидениени олиб келиб Коммунада мактабда ҳозир йиғилиш ўтказишаяпти. Ҳам текширув бўлаяпти¸ бизнинг болалар қишлоқларда тушунтириш ишлари ўтказаяпти. Ҳозир эслатмалар тарқатилаяпти ҳар битта хонадонга.

Энди ким совуқ бўлса, ўзини иситиш учун шунақа қилаяпти. Кўп жойда газлар узилдику. Шунинг учун бўлиши керак. Шунинг учун бизга қийин бўлдида. Худо асрасин ëнғиндан¸ душманнинг уйига ҳам раво кўрмаймиз. Қишда энг кўп электр печкадан бўлади. Уйни иситиш учун кўпчилик электрдан фойдаланади. Шундан бўлади. Кабеллар кўтара олмайдида¸ дейди фарғоналик ўт ўчирувчи йигит.

Водийда маҳаллалар газдан узиб қўйилди

Андижон ва Қувасойдаги фожиага эса¸ бу йил бутун Ўзбекистон¸ айниқса Фарғона водийси бўйлаб юзага чиққан ëнилғи тақчиллиги сабаб бўлаëтгани айтилмоқда.

Водийликларга кўра¸ кўп қаватли уйларда газ босими ниҳоятда пастлиги учун одамлар уйига ниҳоятда хавфли газ тортувчи мосламалар ўрнатаëтган бўлса¸ маҳалла ва қишлоқларда ҳокимлик вакиллари бу йил газ бўлмаслигидан очиқ огоҳлантириб¸ маҳаллаларга борувчи газ қувурлари йўлини кесиб ташламоқда.

- Одамлар газни тортадиган насослар қўйиб олишганига бутун маҳаллани бошидан кесиб ташлабди. Газ пасайса тортиб оладиган кўп бўлган ўтган йили. Маҳаллага ҳаммага айтган, автобусларга эълонлар ëзиб қўйган “кўмир олинглар” деб. Домларда бўладию, маҳаллада умуман газ бўлмайди бу йил.

Шаҳарлардаги массивларда ҳозирча умуман ўчиб қолгани йўқ газ. Паст бўлса ҳам бор. Одамлар газ борлигида духовка ëқишади. Газ йўқлигида музлаб ўтираверадида. Биз ҳам музлаб ўтирдикку икки-уч кун. Ҳиди чиқса ҳам ëқишадида. Музлаб қолмайдию. Плита қўйишса, трансформатор портлаб кетса, светсиз қолиб кетаяпмиз. Бизнинг ҳам трансформаторимиз портлаб икки кун свет бўлмадию¸ дейди фарғоналиклардан бири ўз исми келтирилмаслиги шарти билан.

Газсиз қолган маҳалла ва қишлоқлар аҳли “кашфиëтчи” бўлиб бормоқда

Ноябрданоқ ҳам қаттиқ совуқ ва қорга тутилган одамлар давлат идоралари ўз функциясини бажармай қўйганидан сўнг¸ қишдан омон қолишнинг ўз қурби ва ақли етган усулини ишга солмоқда¸ дер экан андижонлик суҳбатдошлардан бири бу усулларни санаб беради.

- Бунинг усули ҳозир жуда кўпайиб кетган. Токни столбадан қўшимча улаб олиб иситишади. Ҳозир хотинлар ҳам бизда монтëр бўлиб кетган. Робинзон Крузо айтгану¸ йўқчилик инсонларни кашфиëтчи қилади деб. Унинг ҳам йўлини қилишни билишадида. Отвëркаларда, омбурларда тўғирлашиб қилишадида.

Ундан кейин қўйнинг, молнинг гўнгларини ëқади. Масалан¸ мен қўйнинг гўнгини ëқаман кўмир аралаштириб. Печкада ëқаман. Майда кўмирлар 40-50-60 сўм сотиладида. Кукуни борку. Ўшани қўйнинг тагига сочаман ëзда. Гўнг ерга сочганимиздан кейин қўй тепалаб секин-секин ҳам ўзига қуритади, ҳам менга кўмир қилиб беради. Узоқ ëнади. Чунки бунинг кўмири борда. Порошок кўмири борда, шу яхши ëнади. Кўп одам билмайди буни. Мутлақо ҳиди бўлмайди. Қуригандан кейин қўйнинг ҳиди умуман бўлмайди. Бизда сандал ҳам борда. Печкадан ўтни олиб, сандалга қўйиб исиб ëтамиз.

Ҳеч иложини қилиб топа олмагани ҳаммаси жойни қилиб олиб бола-чақаси билан ўраниб кўрпанинг ичида ëтишади. Қанақа қилиб иситади кўмир йўқ бўлса. Қор ëққандан кейин кўмирнинг килоси шаҳарда 500 сўм бўлди¸ дейди андижонлик оила бошлиғи.

Мусулмончилик ҳам эсдан чиқмоқда....

“Номига терс равишда йиллардан бери чироқсиз зулматга чўккан Чироқчида¸ ўтин отлиққа ҳам йўқ – зотан ҳокимлар ҳали ҳам одамларни қорайиб қолган ғўзапоязордан пахта топасан¸ деб ғўзапояни олдирмаяпти¸ кўмирни эса¸ фақат бойлар олиб ëқади¸ мен каби қора халқ тезак билан жон сақлашга уринмоқда”¸ дейди табиий газга бой Қашқадарëнинг Чироқчи туманида яшовчи Эшмурод ака.

- Очиқ айтайми¸ тезак бор. Тезак ëқаяпмиз. Ҳали ғўзапояни йиғиштириб олганимиз йўқ. Тезак ëқамиз, ярим соат лов этади, кейин ўчиб қолади. Иссиғи йўқ унинг. Бола-чақа ва чақалоқлар, бошқалар қийналиб ëтибди. Иккита келиним, ўзим, қайнота-қайнона, Россияда ишлаб келган ўғлим. Ҳаммамиз битта хонада тиқилиб ўтирибмиз. Танча, сандал, печка. Тезак ëнадида. Кечаси билан туриб ëқиш керак. Мусулмончиликка ҳам тўғри келмаяпти.

Кўмир бойваччаларнинг пули бўлса олади. Бизлар оддий ўқитувчи одам. Халтаси 14-15 минг экан. Икки ярим-уч кунга етадида. Тоннаси қиммат бўлиб кетади. Миллионнинг тагига боради. Қора халқнинг кучи етмайди унга. Тоннани гапирманг. Сиз 30-40 килони гапринг. Халқ кўп, очиғини айтадиган одам кам. Ҳаммаси бошини эгиб, Худога шукур қилиб, бошини эгиб юрибди. Менга қаранг, инсоннинг тақдиридан пахтанинг ҳурмати кучли¸ дейди чироқчилик Эшмурод ака.

Синф хоналарида болалар музлаб қолаëзди....

Чироқчилик ўқитувчи суҳбатдошимиз¸ электр қуввати йўқлиги боис¸ болалар мутлақ дарс қила олмаслигини таъкидлай туриб¸ давлат ҳимоятида бўлган мактабларда синф хоналарини иситишга ҳам ëқилғи йўқлигини айтиб¸ 14 ноябр кунги манзарани тасвирлаб беради.

- Синфхоналарда мен ўзим дарс бераман. “Ўрнингдан тур, болам, қизим, оëғинг совқоттими? Синфхонанинг ичида юриб тур¸ коридоргача бир юриб кел¸ юрсанг қизасан” дейман. Исимайди, мутлақо исимайди. Газ йўқ, электр йўқ, кўмир йўқ. Ибтидоий жамоа асрига қайтдик¸ дейди чироқчилик ўқитувчи Эшмурод ака.

Ëнғиндан сақланинг!!!

Ўзбекистонликлар “ўзинг учун ўл етим” қабилида қишдан омон чиқиш йўлини қилаëтган бир пайтда¸ ëнғин хавфсизлиги бўйича мутахассислар маҳалла ва мактабларда йиғин ўтказиб¸ аҳолини уйни истаман деб жонини хатарга қўймасликка даъват қилмоқдалар. Айниқса¸ бугунга келиб Ўзбекистон қишлоқларида қайта қўлланила бошланган сандалдан эҳтиëт бўлиш лозим¸ дейди фарғоналик ўт ўчирувчи йигит.

- Энди бу опасний. Сандал деган нарсани бола бор уйда қилиб бўлмайдида. Чунки сандал болачага опасний. Ëш болаларга. Мактаб ўқувчисига, боғча болаларига опасний сандал.

Кейин ҳар йили асосий ëнғин электр печкалардан чиқаяпти. Бекорга ҳозир светларни қишлоқларда ўчириб ëқмаяпти. Кўпчилик ўйлайдики, светларни ўчираяпти¸ дейди. Совуқ тушгандан кейин кўпчилик электрдан фойдаланади-да. Мисол учун¸ электростанцияларда трансформаторларга нагрузка тушиб кетадида. Шунинг учун ўчиради. Свет ўчиб-ëниб¸ ўйнаб турганидан ҳар хил портлаш ва ëнғинлар бўлади¸деб огоҳлантиради айни совуқ кунларда бутун ўй-хаëли қишдан омон чиқишга қаратилган ўзбекистонликларни фарғоналик ўт ўчирувчи йигит.
XS
SM
MD
LG